Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 20 августа 2017 г.

бедод ўлим

                             БЕДОД ЎЛИМ

   Ўзбекистон Республикаси халқ табобат Академияси
  бошлиғи академик Ҳамроев Муҳаммаджонга марсия

  Ўтиб кетган марҳумлар учун қайғу, ёд ўлим,
  Тушмасин ҳеч банданинг бошига бедод ўлим.
  Келтирар мотам, аза ҳаммага ношод ўлим,
  Ўғил...қиз фарзандларга бўлғуси фарёд ўлим,
  Қаердан ҳам келди у айёр...у, сайёд ўлим?!


                 Халқ табобат марказин бошлиғи бўлган эди,
                 Илму фанда энг баланд мартаба олган эди.
                 Иззат...у. ҳурматда ҳам мавқеъи тўлган эди,
                 Ўзбекистон элида бахти ҳам кулган эди,
                 Олиб кетди бавақт айёр...у,  сайёд ўлим.

   Ҳар банданинг бошида бор эрур албатта у,
   Шундайин бешафқатки, демайди ёш, катта у!
   Агар қасд қилиб қолса, олиб кетар шартта у,
   Барча инсонлар учун келгуси бир марта у,
   Ногаҳлоний қаердан келди у сайёд ўлим?! 

                 Ҳамма бугун мотамда шум ўлимнинг дастидан,
                 Келиб қолар умрнинг баланд ёки пастидан.
                 Эсган шабода каби устидан ё остидан,
                 Аммо ҳеч ким билмайди кимнинг лар қасдидан,
                 Олиб кетди бевақт айёр...у, сайёд ўлим.

    Қанча шогирд олимга раҳабар...у, устоз эди,
    Ким садоқат кўрсатса, унга шунча оз эди.
    Турфа гуллар йўлида ҳар дам поёндоз эди,
    Барчага ҳам баробар кўнгли баҳор, ёз эди,
    Ногаҳоний қаердан келди у сайёд ўлим?!

                   Ёр..у, дўстлар мотамда, қайғу, аламда қолди,
                   Қайғу, алам, мотамдан ором, роҳат йўқолди.
                   Ушбу ўлим барчанинг қалбига олов солди,
                   Яқинларнинг барчаси ҳоли қуриди, толди,
                   Ўз домига олди у бешафқат сайёд ўлим.

    Бу инсоннинг халқ учун хизматлари беқиёс,
    Халқ табобат илмига солган эди у асос.
    Нега ажал у зотдан олмоқчи бўлди қасос,
    Сухайлий  ҳам мотамда аламзадаларга хос,
Ногаҳоний қаердан келди у сайёд ўлим?!

 Саттаров Абдукодир Нурмухаммад ўғли- табобат академияси аъзоси,рухшунос олим


Комментариев нет:

Отправить комментарий