Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 22 августа 2017 г.

пуллар тарихи

5 минг, 10 минг ва 50 минг сўмлик купюраларнинг ғаройиб тарихи


Бугун, 22 августдан Ўзбекистонда миллий валюта — сўмнинг янги купюраси муомалага киритилди. Марказий банкнинг 16 августдаги шарҳига кўра, 50 минг сўмлик янги банкнот нақд пулдаги ноқулайликларни камайтириш ва банкоматлар орқали аҳолига кўрсатиладиган хизматлар кўламини кенгайтириш мақсадида чиқарилди.



Айни вақтда, Марказий банк ҳам, соҳа экспертлари ҳам 50 минг сўмлик янги купюра инфляция даражаси ва нархлар барқарорлигига таъсир қилмаслигини таъкидламоқда. Хусусан, молиячи Александр Давлетовнинг қайд этишича, 50 минг сўмликнинг чиқарилишидан мақсад — «сўмга унинг жамғариш функциясини қайтаришдир; ниҳоят сўмда маблағ жамғариш мумкин».

Сўмнинг учта энг йирик номинали — 5 минг, 10 минг ва 50 минг сўмликлар охирги тўрт йил давомида муомалага киритилди. Бунгача бўлган энг йирик номинал — 1 минг сўмлик купюра 2001 йилда — «5 мингталик» пайдо бўлишидан 12 йил аввал чиқарилган эди.

Интернет ҳозиргидек оммалашмаган 2001 йили янги банкнот чиқарилиши арафасида тарқалган гап-сўзу, миш-мишлар мазмуни ҳақида ҳозир бир нарса дейиш қийин. Бироқ 2013 ва 2017 йилларда муомалага кирган учта купюранинг тарихи интернет-нашрлар баҳона «ҳужжатлаштирилган».

Бу «тарихий маълумотлар» билан танишиб қўйиш эса фойдадан холи бўлмас.
5 минг сўмлик купюранинг тарихи

Фото: Марказий банк


2013 йилнинг 20—21 июнь кунлари ижтимоий тармоқлар, шунингдек, ўша вақтда Ўзбекистонда оммабоп ҳисобланган WhatsApp мессенжерида Ўзбекистон Сенатининг янги 5 минг сўмлик купюрани муомалага чиқариш ҳақидаги қарори сурати ҳамда янги банкнотанинг тасвири кенг тарқалиб кетди. Суратда Сенат бу ҳақдаги қарорни 18 июнь куни қабул қилгани акс этган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари купюра сурати ва Сенат қарорининг сохта экани ҳақида баҳс-мунозарага киришган вақтда, интернет-нашрлар Сенат ва ҳамда масъул ташкилотларни саволлар билан безовта қила бошлади ва кетма-кет раддияларни қабул қилиб олди.

Биринчи раддия: «Бизда ҳозирча бундай маълумотлар йўқ», — дея баёнот берди Ўзбекистон Марказий банки.

21 июнь. «Тошкент зарбхонаси» 5 минг сўмлик янги купюра ҳақидаги хабарларни «бехабар одамлар томонидан тарқатилган миш-мишлар» деб атади.

24 июнь. Сенат матбуот котиби Муҳаммаджон Исомов Озарбайжоннинг Trend агентлигига берган интервьюсида парламент юқори палатаси янги банкнотни муомалага киритиш ҳақидаги масалани кўриб чиқмаганини маълум қилди.

27 июнь. Ўзбекистон Марказий банки 1 июлидан бошлаб қиймати 5000 сўм бўлган янги банкнотларни муомалага чиқариши ҳақида эълон қилди.
10 минг сўмлик купюранинг тарихи

Фото: Марказий банк


10 минг сўмлик янги купюра муомалага чиқарилиши ҳақидаги дастлабки «жиддий миш-мишлар» 2016 йилнинг март ойида тарқалди. Миш-мишларга орқа томонига Шаҳрисабздаги Оқсарой майдони тасвири туширилган купюра сурати ҳам илова қилинган эди.

Марказий банк ушбу миш-мишларни муваффақиятли рад этди. «Бу хабарлар ҳақиқатга мос келмайди», — деган эди банк матбуот хизмати ходими «Дарё»нинг 2016 йил 28 мартдаги сўровига жавобан.

2017 йилнинг 21 февраль куни ижтимоий тармоқлар ва Telegram мессенжерида Ўзбекистон Сенатининг 20 февралдаги қарори сурати пайдо бўлди. Мазкур қарор билан Сенат 10 минг сўмлик янги купюранинг дизайни ва унинг муомалага чиқарилишини маъқуллаган эди.

Марказий банк вакиллари мурожаат билан чиққан оммавий ахборот воситаларига янги купюра чиқишини тасдиқлади, бироқ унинг дизайнини ҳақида маълумотни расмий ахборот эълон қилингунига қадар махфий қолдирди. Айни дамда, Марказий банк вакиллари ижтимоий тармоқларда «янги банкнотнинг кўриниши» дея тарқатилган суратларни сохта деб атади.

Сохта «10 минг сўмлик»лар


Марказий банк янги банкнот бўйича расмий ахборот бериб, унинг кўринишини ошкор қилгунига қадар, тармоқда камида тўрт хил «10 минг сўмлик» айланиб юрди. Уларнинг бирида Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳам сурати бор эди.

3 март. Ўзбекистон Марказий банки 10 мартидан бошлаб қиймати 10 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқаришини эълон қилди.
50 минг сўмлик купюранинг тарихи

Фото: Марказий банк


2017 йилнинг апрель ойида Марказий банк вакили муассасанинг «яқин келажакда янги банкнотларни муомалага чиқариш режаси йўқ»лигини маълум қилган эди.

2017 йилнинг июнь ўрталарида бир қатор хорижий интернет-нашрлар «ишончли ва ваколатли манбаларга асосланиб», Ўзбекистон Марказий банки сентябрь арафасида 50 минг ва 20 минг сўмлик янги банкнотларни муомалага чиқариши ҳақида хабар берди.

23 июнь куни Марказий банк матбуот хизмати бу хабарларни рад этди. «Бу кўчанинг гапи. Бизда бундай маълумот йўқ», — деган эди «Дарё»нинг мурожаатига жавоб қайтарган банк матбуот хизмати вакили.

14 август. Ўзбекистон Марказий банки 22 августдан бошлаб қиймати 50 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгилари муоамалага чиқарилишини эълон қилди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий