Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 27 августа 2017 г.

СУВ–ОБИ ҲАЁТМИ?, УНИНГ ФОЙДА ЗИЁНЛАРИ НИМАДА?!

  СУВОБИ  ҲАЁТМИ?, УНИНГ  ФОЙДА  ЗИЁНЛАРИ НИМАДА?!


Саттаров Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли,
руҳшунос олим, халқ табиби, “МАЛҲАМхалқ табобат маркази раҳбари.

Сув-бу водород ва кислоролдан таркиб топган кимёвий бирикма. Сув араб тилида «мо», форс тилида «об» ва ҳинд тилида «пони» деб аталади.

Сув метерологик шароитларга қараб туман, булут, ёмғир, қиров, қор, дўл, муз шаклида бўлади. Сув кўпгина моддаларни таркибига қараб одатда унинг шўрлиги турлича, яъни чучук, шўр ва ўта шўр бўлади. Турмушда чучук сувларни аҳамияти катта. Сув ер юзини тўртдан уч қисмини эгаллайди. Аммо шундай бўлишига қарамай, ер куррасинииг кўпгина жойларида сув етишмайди. Ер сиртинииг 60 фоизига яқин қисми чучук сув ёки танқис зоналардан иборат. Қарийб 500 миллион киши чучук сув танқислиги ёки сифатсиз сувдан келиб чиқадиган
касаллик билан оғрийди.
Бутун сув ресурсининг катта қисмини ишлатишга яроқсиз бўлган денгиз ва океанларнинг шўр суви (1,4 млрд. км.куб) 2 фоизинигина чучук сув ташкил қилади. Шундай шаҳарлар ва аҳоли пунктлари борки, уларга сув кемалар, темир йул цистерналари ва автомашиналарда келтирилади.

Сув барча тирик организмнинг асосий таркибий ва зарурий қисмини эгаллайди. Ўсимликлар таркибида 90 фоизгача сув бўлса, катта одам гавдасининг 95 фоизини сув эгаллайди. Истеъмол қилинадиган сувнинг микдори ва ундаги тузлар таркибининг ўзгариши овқат ҳазм қилиш жараёнининг бузилишига ва қон яратилишига таъсир этади. Одам сувсизликка бир неча кундан ортиқ чидай олмайди. Одам гавдасининг оғирлигига нисбатан 2 фоиз чамасида сув (1-1,5 л) йўқотса чала ҳушидан кетади. Агарда 10 фоиз йўқотса галлюцинация бўлиб ютинолмай қолади. 12 фоиздан ортиқ сув йўқотса ўлади. Хайвонлар 20-22-25 фоиз сув йўқотса ўлади.

Одамнинг сувга бўлган одатий эҳтиёжи ишнинг жадаллигига ва ташқи муҳитнинг туз миқдорига қараб 2-4 л ни ташкил этади. Бир суткада ўртача 2,5 л сув ичилади. Эҳтиёждан ортиқча ичилган сув юрак-қон томир системасига зўрлик қилади. Кўп терлаб кўп туз йўқотишига ва организмнинг бўшашишига сабаб бўлади. Одам бир литр таркибидаги 0,02 дан 2 г гача миқдорда минерал моддаси бўлган сувни истеъмол қилади.

Миқдори жиҳатдан кам, лекин организмнинг кўпгина физиологик жараёнларида катта роль ўйнайдиган моддаларнинг аҳамияти муҳим. Масалан: таркибида 0,6 мг/ л миқдордан кам фтори бўлган сувни узоқ вақт ичилса, тиш чириши касаллигига мойиллик ортади. Таркибида 1,0-1,5 мг/л ва ундан ортиқ миқдорда фтори бўлган сув истеъмол қилинса, тиш флюорози (доғланиш)га олиб келади. Сувнинг қаттиқлиги ундаги кальций, магний ва темирнинг сульфатли ва карбонатли тузлари миқдорига боғлиқ бўлса, сув юмшоқ, кўп миқдорда бўлса сув қаттиқ ҳисобланади. Қаттиқ сувда сабзавот ва гўшт яхши пишмайди, чунки кальций тузи озиқ маҳсулотларига оқсил билан эримайдиган бирикмалар ҳосил қилади. Бундай маҳсулотларни организм яхши сингдира олмайди. Қаттик сувда чой яхши чиқмайди. Таъми ҳам бир оз бузилади. Ўта қаттиқ сув ювинишга ҳам қўл келмайди, кир ювганда совун кўп сарф бўлади.

ИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИКЛАР

Ичимлик сувга инфекцион касалликлар (вабо, ич терлама, дизентерия ва бошқалар)ни қўзғатувчи бактериялар тушиб атрофга тарқалиши мумкин. Ичак инфекцияси бактериялари сувда узоқ вақт тирик сақланади. Масалан, ич терлама таёқчаси дарё сувида 183 кун, дизентерия таёқчаси 92 кунгача сақланиши мумкин. Истеъмол қилинадиган сувнинг ичишга яроқлилик кўрсаткичи ундаги микроблар сони, яъни 37 даража ҳароратда бир сутка мобайнида сақланган 1 мл сувни умумий бактериялар сони ёки ичак инфекцияси таёқчалари сони билан аниқлангани маълумдир. Энди ичимлик сувини шу каби микроблардан қандай зарарсизлантирамиз деган савол туғилади? Сувнинг сифатини аниқлашда унинг ҳарорати, тиниқлиги, ранги, ҳиди, мазаси, қаттиқлиги каби органолептик (сезги органларига таъсир этадиган) хусусиятларини аҳамияти каттадир.

ЁМҒИР СУВИ

Ёмғир суви энг тоза сувдир. Баъзилар ёмғир сувида ҳам қабзият қилувчи хусусият бор дейишади. Чунончи, шайххурраис Абу Али ибн Сино ичбуруғ ҳақида ёзганида, ёмғир сувида қабзият қилувчи хусусият бор деган эди. Ёмғир суви ниҳоятда латифдир, шунинг учун тез бузилади. Ёмғир сувидан доимо истеъмол қилинса, у бурундан сув оқиши, тумов, йўтал ҳамда бошқа иллатларни келтириб чиқаради.

БУЛОҚ СУВЛАРИ

Ёмғир сувидан сўнг латифликда булоқ сувлари туради. Аммо булоқ суви оқиб турса, чуқурдан чиқса ширин, соф, зилол, хуштаъм бўлиб, ери тоза бўлса қизил майин тошлар устидан оқиб ўтса, усти берк бўлмай, шамол тегиб турса, қуёш нурининг ҳам таъсири бўлса, бундай булоқ суви энг яхши сувдир. Бундай булоқ сувини унинг оқиш ҳаракати, шамолда мавжланиши яна ҳам ширин қилади. Аммо булоқ тепадан пастга, масалан, тоғ устидан ёки тоғ этагидан пастга томон оқса ва юқоридаги сифатларга эга бўлса, асл тоза сувдир!

ДАРЁ ВА АНҲОР СУВЛАРИ

Булоқ сувидан сўнг латифликда дарё ва анҳор сувлари туради. Баланддан паст томон оққан, тупроғи тоза бўлган, тошлар устидан ёки майда тошлар қизил бўлиб остида кўриниб турган тепаси очиқ равон оққан, ўзи ширин, соф, зилол бўлган ғарб ёки жанубдан шарқ ва шимол томонга оқиб турган дарё ва анҳор суви энг тоза сувдир. Айтишларича, Нил дарёсида мазкур сифатларнинг барчаси мавжуд экан. Анҳор ва дарёлар тез оқиши натижасида қирғоғидаги ёки ўз ичидаги қум ва лойлари сувга аралаган бўлса, аммо бирор идишга олиб қўйилганда тезда тиниб қолса, бундай сув ҳам тоза сувдир. Масалан, Амударё, Сирдарё, Дажла, Форт каби дарёларда ва анҳорларда оқаётган сув тоза ҳисобланади. Мавжуд сифатларга эга булмаган дарё ва анҳорлар суви тоза эмасдир.

ДИМЛАНГАН СУВЛАР

Дарё ва анҳор сувларидан кейин кенг ва чуқур жойларда димланиб турадиган сувлар туради. Аммо бу сувлар шаффоф, ширин, хуш таъм бўлиб, усти очиқ, шамол унга урилиб сувини мавжлантириб турадиган, атрофида ҳар хил дарахтлар ва гиёҳлар ўсмайдиган бўлиши шарт. Кичкина ва тор чуқурда йиғилган юқоридаги сифатлар тескари, тўхтаб қолган сув тоза сув ҳисобланмайди. Буни истеъмол қилганда бирор иллат пайдо қилади.

ҚОР СУВЛАРИ

Қор ва музликлардан эритиб олинган сув қанчалик тоза бўлмасин, асаб ва ичакларда бирор иллат келтириб чиқаради. Шунингдек, бурундан сув оқизиб йўтал пайдо қилади. Ҳовуз сувлари ва секин оқадиган анҳор сувлари ҳам зарарлидир.
Хусусан, уларда зулуклар, қуртлар бўлса ҳид ва таъм ўзгарган бўлса, усти очиқ бўлмаса кони зарардир.

ОҚИБ ЎТУВЧИ СУВЛАР

Қамишзор, шолизор, дарахтлар остидан оқиб ўтадиган сувлар, шўр, тузсиз, ифлос сувларнинг барчаси касаллик келтириб чиқарувчи сувлардир. Бундай сувлардан ошқозон ва жигар заифлашади. Ҳазм бузилади, иштаҳа камаяди, хилтларни саситади, истиско, талоқ, сариқ касаллиги, ичаклар иллати, бавосил касалликлари пайдо бўлади, юз ранги ўзгаради.

ҚУДУҚ СУВЛАРИ

Қудуқ сувлари ҳам елли ва қийин ҳазм бўлувчидир. Чуқурдан чиққан ва ичида суви кўп қудуқ сувлари энг яхши қудуқ сувлари ҳисобланади. Яна унинг сувлари ширин, соф, зилол ва енгил бўлиши, қудуқдан чиқаётган сувнинг оқими шимол ва ғарб томондан келаётган бўлиши ва бунинг устига шу қудуқдан тез-тез ва кўп тортиб олиниб турган бўлиши шарт.

ШИРИН СУВ

Ширин сувнинг мижози ҳул-совуқ бўлади. Унинг хосият ва таъсирлари шундан иборатки, у баданга ҳўллик бағишлайди, ҳайвоний руҳга қувват беради, меъда ҳароратини босади, иссиқчан жигар ҳароратини сўндиради, ғализ хилтларни ювади. Суюлтиради, уларни даф этади, ҳазмни яхшилайди. Эҳтиёждан ортиқ ичилганда эса асаб, меъда, ичак ва жигар фаолиятини заифлаштиради. Рангни ўзгартиради, зеҳнни бузади, хотирани пасайтиради, сезгилар ишини ишдан чиқаради, терини бўшаштиради, кўз остини салқитади, истиско иллатини қўзғотади. Қорин тўқлигида, қоринда сув кўплигида овқат меъдадан ҳазм бўлиб ўтмай туриб ёки овқат емасдан аввал в ичиш зарарлидир. Аммо иссиқ мамлакатларуйқу ичида ёхуд саҳар уйқудан турганда кучли ҳаракат ёки қаттиқ жисмоний меҳнатдан сўнг, хусусан, ҳаво совуқ пайтларда суда иссиқ фаслларда ёки юрагида, меъда ва жигарида ҳарорати бўлганида юқорида айтилган шароитларни ҳисобга олмай, сув ичавериш мумкин. Аммо бундай кишилар кам сувни зўрлаб ортиқча ичмасликлари, пайдар-пай ичишга одат қилмасликлари, ҳожатга яраша ичиш, ичганда ҳам идишдаги сувни бир сипқоришда тугатмай, оз-оздан балки учга бўлиб ичишлари лозим. Ҳўл мева ва ҳар хил доривор кўкатлардан кейин ҳам сув ичиш қоринни шиширади, дам қилади қулдиратади, буни одат тусига киритган кишини баданида ёмон иллатлар пайдо булади.

ИЛИҚ СУВЛАР

Ўта совуқ бўлмаган ўртача совуқликдаги сув энг мувофиқ сув бўлиб, иштаҳани яхшилайди, меъда деворларига фойда қилади, бироқ ичак яраси ва асаб иллати бўлган кишиларга зиёндир.

СОВУҚ СУВЛАР

Ўта совуқ сувлар, масалан, қор ва муз суви ичига қор ёки муз солинган оддий сув энг ёмон сувлардан ҳисобланади. Кучли иссиқ мижозга эга бўлган кишиларга совуқ сув ичиш табиий ҳароратини сўндириб юборади. Асабни заифлаштиради. Совуқдан асаби, боши, ичаги оғриб юрганларга зиён қилади. Бош оғриғи, истисқо, қорин санчиғини пайдо қилади.

ИССИҚ СУВЛАР

Қайноқ сув ел ва бодни тарқатади, меланхолия, бош оғриги, тошмалар, томоқ яллиғланиши, ўпка ярасига қарши наф қилади, меъдани ювади, шўр балғам ва савдодан юз берадиган ташналикни бартараф қилади, сурги дорига ёрдам беради. Аммо ундан доимий истеъмол қилинса, меъдага зарар қилади, ҳазм қобилиятини бузади. Таомни бузиб қайт қилдиради, кишини оздиради. Аммо у билан куз ювилса, кўз оғригига қарши наф қилади. Тошмаларга фойдаси бордир.

ЎРТАЧА СУВЛАР

Иссиқ ва совуқликда ўртача бўлган сув эса кўкракка, заиф меъдага, ичакка мувофиқ сувдир. У яна бадан қичишини йўқотади.

СУВ МУСИҚА ТИНГЛАЙДИ

Муз кристалларининг фотосуратларини олган кимёгар олим, доктор ИБИБАСИ бир куни доктор ЭМОТОГА айтиб қолди: Мабода сувга мусиқа эшиттирсак нима бўлади? ЭМОТО бу ажойиб фикрни маъқуллади ва натижада улар бир қатор ажойиб ва бағоят таъсирчан фотосуратларни олишга муваффиқ бўлдилар.

Тажриба усули жуда осон эди. Тадқиқатчилар дистирланган сув қуйилган шиши идишни иккита калонка ўртасига қўйишди ва унга мусиқа эшитиришди. Кейинчалик шуни пайқашдики, мусиқа бошланишидан аввал ҳамда тугаганидан кейин идиш салгина чайқалса, фотосуратлар ниҳоятда тиниқ чиқар эди…

Мусиқа турли туман бўлиб мумтоз асарлар ва буддавий қўшиқ сутралардан тортиб, оғир рокка қадар бор эди. Шунингдек, улар даволовчи мусиқани ҳам тажриба қилиб кўриб, унинг айрим лавҳалари иммун тизимининг мустаҳкамлашини аниқлашди. Маълумки, товуш бу вибрация (тебраниш) демакдир. Тадқиқотчилар сув тебранишларига муносабат билдириши ва уларни эслаб қолиш қобилиятига эга эканлигини аниқлашди.

СУВ ЎҚИЙ ОЛАДИМИ?

Бу савол беъманидек туюлади, албатта. Шунга қарамай.  ЭМОТОДА сувга айрим япон ҳарфларини кўрсатиб кўриш фикри туғилди. Бу ўринда изоҳ бериб ўтишга тўғри келадики, Японияда ҳар бир сўзни ўз руҳи бор деган тушунча мавжуд. Буни *РАҲМАТ* сўзи мисолида ифодалашга уриниб кўрайлик. Бу сўзни айтганда биз шунчаки бир қатор товушларни чиқармаймиз, балки шунга мос ҳис туйғу ва маънони ҳам узатамиз. *РАХМАТ* дейиш билан шу сўзнинг рухига кирамиз ва унинг қувватига монанд бўлган тебранишни берамиз. Бу мужизани қаранки доктор ЭМОТО кутганидек, сув ҳар бир сўзни ижобий ва салбий маъносига боғлик ҳолда турли туман кристалларни шакллантира бошлади…

РУҲ ВА СУВ

Биз юқорида япон олими доктор ЭМОТО кашфиётидан мисоллар келтирган эдик. Манбаларга асосланадиган бўлсак японияда дунёқарашни муайян даражасида шакиллантирувчи икки дин БУДДИЗМ ва СИНТОИЗМнинг узвий бир қисми ТАНОСУҲ (реинкарнация) ҳақида таълиот мавжуд.Инсон рухининг даврий ривожланиши ,аниқроғи сперал бўйича харакатланиши тўғрисидаги бу тасаввур сув томчисининг саёхати чизмасига тўлиқ мувофиқ келади.Томчи ўз йўлини суюқлик сифатида бошлайди,кейин шаклини ўзгартириб, буғланиб кетади. Бу ўша сувнинг ўзи лекин энди бошқача тус олган. Бироқ нима бўлишидан қатъий назар аввалги ахборат унда сақланиб қолади. Айнан шу ахборат сув музлаганида ҳам сақланиб турар экан. Доктор ЭМОТО сув томчисининг буғланиши жараёнини инсоннинг ўлимига таққослайди. Зеро ўлимдан кейин биз хам моҳиятимиз ва шаклимизни ўзгартирамизда, танамиз парчалиниб йўқолиб кетади. Аммо бизнинг барча билимларимиз ва тажрибаларимиз руҳимиз эришган жамики нарсаларимиз сақланиб қолади. Руҳимиз ўз саёҳатини бошлайди. У ривожланиб улғайиб бораверади ва охири вақти соати келиб яна ёруғ дунёга келади (бу ҳақда гап ўрнида ўзга динларнинг эътиқотлари ҳақида бораётганлигини азизлар унитманглар). Сув ҳам ҳудди шундай ҳаракатланади. Аввал буғ кўринишида осмонга кўтарилади, сўнгра булутлардан ёмғир бўлиб тушади. Кейин эса ерга сингиб кетади. Ва ниҳоят 100 йилдан 1000 йилгача бўлган узоқ муддатдан сўнг ер ости манбаларидан яна ер юзига чиқади.
Левитациянинг ғаройиб кучи уни ер остидан юзлаб метр баландга кўтаргунча бўлган оралиқда сув томчиси ер қаърида қандай жараёнларни бошдан кечириши бизларга номаълум аммо бироқ биз ер ости манбаларининг улкан шифобахш кучга эга эканлигини аниқ биламиз.

СУВ ИЧИШ МУМКИН БУЛМАГАН ПАЙТЛАР

Бир неча пайтда сув ичмоқ хато.
Бу ҳақда сўзламиш бир қанча доно,
Бири саҳар пайти сув ичиб бўлмас,
Бири ҳаммомдан сўнг сувга қўл урмас.
Уйқудан сўнг сувдан ичмоқ кўп ёмон,
Шаробдан сўнг қалтироқ қўзғатар ҳар он.
Сургидан сўнг яна сув ичиб 6ўлмас,
Жимонинг ортидан асло мумкинмас.
Шундайин пайтларда сув ичма одам,
Ориқлик ва сустликни қўзғатар ҳар дам,
Меванинг устидан сув ичмоқ зарар,
Қовун егач ичса баридан баттар.

АСАЛ СУВИНИНГ ХОСИЯТИ

Тибда уни «молиқаротун» дерлар,
«Қаротун»-сув, «моли» асалким, ерлар.
«Маъ ул-асал» дейди араблар уни
Даво топар ундан хотину-эрлар!

ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ:

Бир ҳисса мусаффо асалдан олгин,
Икки ҳисса унга тоза асал солгин,
Кучсиз оловга қўй, кўпигини ол,
Учдан икки қолгач, оловдан олгин.

МИЖОЗИ ВА ТАЪСИРИ:

Асалнинг сувида ҳўл-иссиқ мижоз,
Ичингни юмшатар мулойиму соз.
Ёпишқоқ хилтларни кесиб майдалар,
Тиқилма очишда сен учун дам соз.

СОВУҚНИ ҲАЙДАШ ХИСЛАТИ:

Асал суви танда пиширар балғам,
Совуқ аъзоларга беради ёрдам.
Меъда совук бўлса ёки ичаклар
Иситар, иштаҳа очади ҳар дам.

‘Эслатма : “МАЛҲАМ” халк табобат маркази ходимлари ўз беморларига “ўлик” ва “тирик” сувларидан текинга беради. Кейинги мақолаларда шу сувлар тўғрисида маълумотлар оласизлар. Мурожат учун телефонлар: +998-90-987-9-987.телеграмда +998-385-16-49

Фойдаланилган адабиётлар:

Абу Али ибн Сино: “Тиб қонунлари”.
Х. Зоҳидий: “Шифо хазинаси”.
М.Ҳасаний: “Садолардан чиққан даволар


. Мурожат учун телефон +998-90-987-9-987.Электрон почтамиз : abduqodir sattarov<malham53@gmail.com>
                                                                                                              Абдуқодир Нурмухаммад ўғли  Сатторов
                                                                                                      “ Малҳам” табобат   маркази                                                                                      
                                                                                                             Раҳбари, Ҳалқ табиби,профессор. 


Комментариев нет:

Отправить комментарий