Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 30 июня 2016 г.

к и в и нима?

Кивининг фойдали хусусиятлари.
.
Мазкур мева С витаминига бойлиги туфайли шамоллаш билан боғлиқ хасталиклар, юқумли инфекцияларнинг олдини олади ва иммун тизимини мустаҳкамлайди. Уни мунтазам истеъмол қилиш организмдан холестеринни чиқариб юборади, юрак-қон томир ва саратон хасталикларининг юзага келиш хавфини камайтиради. Овқат ҳазм қилиш, моддалар алмашинуви жараёнини яхшилайди. Кивини тўйимли тушлик ва кечки
овқатдан кейин истеъмол қилиш ҳам айни муддаодир. У ошқозоннинг оғир бўлиши ҳамда меъда қайнашининг олдини олади.
.
Бундан ташқари, киви таркибидаги микроэлементлар қон босимининг ошиши, юрак етишмовчилигининг олдини олади, томирлар ва капиллярлар деворини мустаҳкамлаб, атеросклероз ва тромбозларнинг юзага келиш хавфини камайтиради.
.
Стресслардан ва давомли тушкунликдан қутулиш учун мутахассислар кунлик рационга бир нечта киви мевасини киритишни тавсия қилади.
.
Унинг организмдан тузни чиқариб юбориш хислати буйракда тош пайдо бўлишига тўсқинлик қилади.
.
Киви косметологияда.
Тозаланган киви меваси пўстлоғини ташлаб юборишга шошилманг. Ундан юз учун ниқоб тайёрланг ёки шунчаки унинг ички қисмини юз ва бўйин соҳасига суринг. Унинг терини тетик ва таранглаштириб, ёшартириши исботланган.
.
Сиз кивини ёғсиз йогурт (нормал юз териси учун), асал (қуруқ юз учун) ёки творог (қўшимча намлантиришга муҳтож тери учун) аралаштириб, юзингизга суриб қўйишингиз мумкин. Бундай ниқобдан сўнг, терига юмшатувчи крем суриш тавсия этилади

Комментариев нет:

Отправить комментарий