Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 5 июня 2016 г.

дўппилар

Дўппи эдим ипаклари тиллодан,
Ипакларим деманг, зарим тиллодан...

Косиб тикиб чиққанда,
Дўппи эдим яп-янги.
Сўнг мени сотиб олди,
Ғирт арақхўр бир банги.
Тушмайман кал бошидан,
Терлаб, ачиб кетса хам.
Рангим қочган лек тирик,
Юрибман ўн йил ўтса хам.
Ўчоғи ёнмай қолса,
Мени елпиб дудлайди.

Вино ичган вақтида,
Ох дўппим деб хидлайди.
Ичволиб жанжал қилса,
Рақиби бошга урар.
Бошида мен турибман,
Калтаги менга тегар.
Катакдан тухум олса,
Идиш бўлиш вазипам.
Тухум синди, сарғайдим,
Ювмади бир марта хам.
Ох, дўстлар дардим бисёр,
Сўкилдим чок-чокимдан.
Кирлигим сабабиндан,
Фарқ йўқ қора- оқимдан.
Ўзбекнинг кўрки дўппи,
Эркаклар дўппи сайланг.
Фақат уни хор этманг,
Бошдан қўйманг, авайланг.
Дўппи миллат мероси,
Аждодлар хўп кийишди.
Афсус хозир кўпчилик,
Бизни киймай қўйишди...

Комментариев нет:

Отправить комментарий