Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 7 июня 2016 г.

камола пармонова томчи сувда

Томчи сувда ҳаёт жилваси


Жаннатмакон дейдилар Ўзбекистонни,
Дунёда тенги йўқ боғу бўстонни.
Ўлкаси хушҳаво сувлари зилол,
Лекин сен, тенгдошим, шуни билиб ол.


Беҳуда оқса гар сувлар ариқдан,
Ҳосил мўл бўлмайди буғдой тариқдан.
Бир кунда қовжирар яшнаган полиз,
Ниш урган майсалар йўқолар беиз.

Сув билан тирикдир борки одамзод,
Сувсиз ҳеч яшолмас бирорки жонзод.
Ушбу кун дўстларим бирдам бўлайлик,
Бир томчи сувнинг биз қадрин билайлик.

Тежамкор бўлайлик озроқ сарф этиб,
Жўмракдан сув оқса қўйинг беркитиб.
Айни ёз пайтида иссиқлаб жуда,
Пайдар пас ишлатманг сувни беҳуда.

Шунда бўлар тилларда яна ҳам достон,
Серқуёш ҳур ўлкам бу Ўзбекистон.
Буларнинг барчаси ҳамма-ҳаммаси,
Бир томчи сувдадир ҳаёт жилваси.

Камола Пармонова


Комментариев нет:

Отправить комментарий