Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 27 июня 2016 г.

фарид усмон

ФАСЛЛАР


Фаслларни англамай қолдик,
Англамай қолдик баҳор ҳам қишни.
Шиор қилиб кўтариб олдик,
Қуруқ сано, қуруқ олқишни.
Хазон супуриб ташлаган мисол

Супуриб ташлаб бепарво дамни.
Шому ғарибон-ғафлатли ондан
Рост, авайлайлик ҳар бир одамни.
Охири йўқ у ғурбатлар аро,
Ўтиб кетмасин эзгу фасллар.
Айтмасинларки: ғариблар эди

Маломат тошин отиб насллар.

Комментариев нет:

Отправить комментарий