Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 25 июня 2016 г.

каримжон пармонов

                                       ОҒУСИЗ  ДУНЁ  САРИ

Умр улуғ неъматдур ҳар инсон учун,
Оғусиз берилмоқ одати нечун.
“Асрнинг вабо”си дилда қора доғ,
Бу доғдан юраклар бўлмоқда адоғ.
Фикр қил эй инсон одатинг ташла,
Оғусиз дунё сари қадаминг бошла.

Эс хушин йўқотар бу йўлга кирган,
Ўзига-ўзгага касал юқтирган.

Чорасиз қолганда бир кун ниҳоят,
Қилмоғи мумкиндир қабиҳ жиноят.
Ўйлаб кўр эй инсон одатинг ташла
Оғусиз дунё сари қадаминг бошла.

Ота ё онаси бўлса гиёҳванд,
Гар ундан туғилса ногирон фарзанд.
Неларга ўхшаса инсон боласи,
Лек қалбинг тиғласа гўдак ноласи.
Фарзандинг ўйлагин одатинг ташла
Оғусиз дунё сари қадаминг бошла.

Оғудан йироқ бўл етар бардошинг,
Эзгулик юртида омондур бошинг.
Бахтлидур оиланг ҳамда қондошинг,
Хазрати инсонсан халол-ла ошинг.
Бардам бўл эй инсон одатинг ташла

Оғусиз дунё сари қадаминг бошла.

Комментариев нет:

Отправить комментарий