Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 30 июня 2016 г.

иккинчи юрак

CУРУНКАЛИ ПРОСТАТИТ: ИККИНЧИ «ЮРАК»НИ АСРАНГ!


Простата безини бежизга «эркакнинг иккинчи юраги» деб аташмайди. Бу без уруғ ҳужайраларининг ҳужайраларининг ҳосил бўлишига туртки бериб, мояк фаолиятига катта таъкир кўрсатади. Умуман, жинсий ҳаётда простата безининг аҳамияти каттадир. У ишлаб чиқарадиган шира ҳосилалари асаб-мушак тармоғи ва руҳий фаолиятни рағбатлантиради, қон босимини кўтаради, жинсий майлни қўзғатади.


Простатит простата безининг яллиғланишидир. Ўз вақтида даволанмаса, турган гапки, сурункали турга ўтади. Сурункали простатит эркаклар орасида кўп учрайдиган касаллик ҳисобланади. Пала-партиш жинсий ҳаёт кечириш, кам ҳаракат турмуш тарзи, спиртли ичимликлар, тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, совқотиш кабилар простатит ривожланишининг асосий сабабчиларидир. Одатда сурункали простатит секинлик билан, клиник белгиларсиз ривожланади, простата бези секретининг ва кичик чаноқ доирасида қон айланишининг димланиши асосида яллиғланиш жарёни юзага келади. Аввал простата безининг қон томирлари кенгаяди, кейинчалик чандиқли-склеротик ўзгаришлар юзага келади, бунинг натижасида пешоб ажралиши бузилади, жинсий қобилият пасаяди, чарчоқ, асабийлашиш кузатилади.

Таснифланишга кўра, простатит инфекцион (юқумли) ва ноинфекцион (юқумли бўлмаган, простата безини озиқлантирувчи қон томирларини димланиши натижасида юзага келади) турларига бўлинади. Инфекцион простатит вақтида простата безига микроблар, вируслар, бактериялар, замбуруғлар тушади. Ноинфекцион простатит инфекция қўзғатувчиларисиз юзага келади. Бу касалликнинг бошланишига простата безида қон димланиши, кам ҳаракат турмуш тарзи, совқотиш сабаб бўлади.

Простатитни даволаш учун антибактериал терапия, физиотерапия, иммун тизимини мустаҳкамлаш ва ҳаёт тарзини ўзгартириш керак.

Комментариев нет:

Отправить комментарий