Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 28 июня 2016 г.

ғ о ф ил л а р .....

ҒОФИЛЛАР, БЕПАРВОЛАР, ЖОҲИЛЛАР..



Суйгани дунёдир, ҳаёти уйқу,
Дунёда ўзлигин билолмаганлар,
Тотмайди тоатдек ёқимли туйғу,
Аллоҳга ибодат қилолмаганлар.

Жисмида кўринмас чиройли ахлоқ,
Турмуши ҳайвондай, кезгани ўтлоқ,
Ибодат завқидан бегона мутлоқ,
Аллоҳга ибодат қилолмаганлар.


Ҳаловат топмайди тўймаса қорин,
Фанога сарфлайди умрини борин,
Ёндиргай мангуга борар диёрин,
Аллоҳга ибодат қилолмаганлар.

Аллоҳ, деб захматда куёлмайдилар,
Энг олий роҳатни туёлмайдилар,
Ибодат қилганни суёлмайдилар,
Аллоҳга ибодат қилолмаганлар.

Ён-атроф кезганда текшириб қаранг,
Намозхон олдидан ўтарлар аранг,
Пайғамбар кимлигин билолмай гаранг,
Аллоҳга ибодат қилолмаганлар.

Кечганлар иззату ҳайбатларидан,
Қайтмаслар иғвою ғийбатларидан,
Сўз очмас асҳоблар сийратларидан,
Аллоҳга ибодат қилолмаганлар.

Исёнда энг олдин кўрсатар виқор,
Бир умир шайтондан ўрганиб шиор,
Шайтонга ибодат қиларлар бекор,
Аллоҳга ибодат қилолмаганлар

Майлига мўминлар қўлин тутмасин,
Йўл тушса масжидга кириб ўтмасин,
Қабристон ютганда раҳм кутмасин,
Аллоҳга ибодат қилолмаганлар.

Ўтсинлар дунёдан қалблари доғлиқ,
Топсинлар ҳар дардга шифою соғлиқ,
Бари бир бормоғи ўлимга боғлиқ,
Аллоҳга ибодат қилолмаганлар.

Мол тўплаш дардида диллари пора,
Изларлар Қорундек яшашга чора,
Маҳшаргоҳ борганда юзлари қора,
Аллоҳга ибодат қилолмаганлар.

Биродар кўнгилдан кетса ҳам сабр,
Тоатсиз кимсадан изламанг қадр,
Дунёдан ўтганда жаҳаннамдадир,

Аллоҳга ибодат қилолмаганлар... !

Комментариев нет:

Отправить комментарий