Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 15 июня 2016 г.

ғани мажид -рамазон ўййлари-

РАМАЗОН  ЎЙЛАРИ



Инсон зотин бузадиган шайтон асли,
Шайтондан ҳам кучлироғи унинг нафси,

Нафс туфайли бузилади виждон қасри,
Рамазондай жилов керак инсонларга.

Кўп асрлар яшамоқда рўза ойи,
Нафсин тияр инсонларнинг ҳатто бойи,
Кўпаяди инсонларнинг Ҳотам Тойи,
Рамазондай жилов керак инсонларга.

Инсон зотин барчаси ҳам оқил эмас,
Нафси тортиб турганида ҳеч йўқ демас,
Нафсни тийиш оғир ишдай қўлдан келмас,
Рамазондай жилов керак инсонларга.

Маърузалар, насиҳатлар қилмайди кор,
Виждон, иймон суст бўлса гар гаплар бекор,
Кутманг ундай одамлардан номусу ор,
Рамазондай жилов керак инсонларга.

Бу ой ҳамма иймонига ҳисоб берар,
Инсон зоти охиратни ўйлаб қолар,
Ўз ҳаёти қилмишига назар солар,
Рамазондай жилов керак инсонларга.

Гоҳ инсонга таъсир қилмас илм, санъат,
Бой бўлса ҳам борига қилмас қаноат,
Қилаверар виждонсизлик, алдар фақат,
Рамазондай жилов керак инсонларга.

Қандай гўзал нафсин тийса баднафс инсон,
Юрагида машъал ёқса виждон, иймон,
Арзир бундай ойга ўзни қилсанг қурбон,
Рамазондай жилов керак инсонларга.

Ғани МАЖИД,
“Нафосат” клуби бадиий раҳбари
















Комментариев нет:

Отправить комментарий