Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 30 июня 2016 г.

пуштга....

Пуштга қувват озуқалар...
Эркаклар жинсий аъзолари етарлича ривожланиши, шаклланиши ва фаолият кўрсатишга қодир бўлиши учун алиментар омилларнинг, яъни тўғри озиқланишнинг аҳамияти катта. Олимлар сурункали очликка мубтало, етарлича овқатланиш имкониятидан маҳрум кимсаларда жинсий безларнинг кичрайиб (гилоплазияга учраб) бориб, иккиламчи гипогонадизм, бепуштлик ва жинсий заифлик каби дардларга гирифтор бўлганларини кузатганлар. Чунки моякларнинг
пластик фаолияти ва анатомик тузилиши шаклланиши учун зарурий хом ашё - барча аминокислоталарни ўз таркибига олган тўлақонли оқсилларга муҳтожлик туғилади. Шаҳват мукаммаллиги учун аспарагиновая кислота, аргинин, метионин, гистидин, серин, а - лейцин, тирозин каби аминокислоталар мавжуд бўлиши шарт ҳисобланади. Зеро, очлик нафақат моякларда, бош миядан жинсий безлар фаолиятини бошқариб стимулловчи таъсир этадиган аденогипофизда ҳам дистрофик ўзгаришларга олиб келиши билан хатарлидир. Сперматогенез жараёни меъёрий кечиши учун аминокислоталар манбаи бўлган оқсиллар билан бир қаторда витаминлар ва углеводлар етарли бўлиши зарур. Витаминлардан Е (токофероллар), С (аскорбин кислотаси), А (ретинол), РР (никацин), В1 (тиамин) кабиларнинг танқислиги пуштга салбий таъсир этади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий