Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 29 июня 2016 г.

ойбек мақсудов

ШАЙТОН  СУВИ


Нух даврида бир кун шайтон хийла қилиб,
Йўлин топиб кемасига олди чиқиб.

Тирик қолгач бир жой топиб яратди боғ,

Бўлди ўзин ишларидан кўп вақти чоғ.

Узум экди, узумлардан қилди шароб,
Ўйларди у: “Одамларни қилай ҳароб”.

Одамларнинг ишларидан шайтон куя,
Учраганга тутди шароб дўстим дея.

Кимки ичса шаробнинг бир пиёласин,
Ўйнашдилар чалса шайтон нағорасин.

Унутдилар ота-она, қариндошни,
Кимки ичса телба қилди кекса, ёшни.

Шайтон нени қил деса гар қилишдилар,
Бир-бирларин сўкиб, тепиб, урушдилар.

Шундан буён кимки ичса агар шароб,
Шайтонга дўст бўлар экан, ҳоли ҳароб.

Кирма Ойбек, ақлинг бўлса майхонага,
Гуноҳларнинг кони бўлган лойхонага.
                            Ойбек Мақсуд

                            “Нафосат” клуби аъзоси

Комментариев нет:

Отправить комментарий