Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 21 июня 2016 г.

васият

Бир бой-бадавлат одам ўлаётган чоғида ўғлига васият қилибди:

-Ўғлим, ўлган куним оёқларимга эски пайпоғимни кийдириб қўй!
- Нега, дада?
- Илтимосимни бажо қил!
Сўнг, бир мактубни имомга бериб, ўлганидан кейин ўғлига бериб қўйишини илтимос қилибди...

Ниҳоят, ўша одам ўлибди, ўлик ювилиб, сўнг кафанланмоқчи бўлганида ўғли ота васиятини бажо қилмоқчи бўлиб, жасад оёғига эски пайпоғини кийдирмоқчи бўлибди. Буни кўрган имом бундай қилиш мумкин эмас, деб қаттиқ тақиқлабди! Бироқ ўғил бу отам васияти, деб қулоқ солмабди. Буни кўрган имом отаси қолдирган мактубни ўғлига берибди. Унда қуйидагилар ёзилган экан:
"Ўғлим, ҳаётда қанча-қанча бойликка эга бўлсам ҳам, ҳатто пайпоғимни ҳам олиб кетишга қодир бўла олмадим! Аллоҳдан қўрқ! Ота ўз фарзандига ёрдам бера олмайдиган КУН учун солиҳ амаллар билан зоҳира тайёрла".

Комментариев нет:

Отправить комментарий