Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 8 июля 2016 г.

т о б у т ...

Бу воқеа ўтган йили айни чилла ёз маҳалида бўлиб ўтганди.

Чоршанба куни эрталаб нонушта пайтида ёшлари 40 дан ошган 50 га етмаган бир аёл тўсатдан титроқ келибдию жони чиқибди.
Бир пастда келинлари, ўғиллари, набиралари қий-чув қилишибди, қўшниларни чақиришибди. Сал ўтмай жанозага қавму қариндош, ёру- биродарлар, таниш билишлар келишни бошлашибди.

Ўғил онаси учун бир яхши тақволи ғассол аёлни олиб келди ва ўзи қабристонга гўрков ҳузурига бориб, "ОНАСИ" учун қабр
ҳозирлашини ва майитни пешин намози вақтида олиб келишлигини айтиб тайинлади...

Ғассол аёл ўз ишини майитнинг кийимларини ечишдан бошлади.

Ётган майитнинг кўйлагини қайчида кесиб ечинтирган эдики майит баданини қурт босиб кетганини кўрди. Ғассолга қарашаётган майитнинг 3-4 та яқинлари ҳайратдан ёқа ушлашди. Ғассол аёл бу ҳайратни билдирмай ўзи билган дуолари билан ишни сув қуйишдан бошлади.

Бир хил қуртлар сувда оқиб кетар, бир хиллари танадан ажратиб бўлмас даражада ёпишиб ётарди.
Сўнг ғассол аёл майитни қорнини босиб қорнини бўшатмокчи бўлди. У қорнини оҳиста босдиямки, қоринда йиғилган нажас (ахлат) майитнинг оғзидан қайнаб чиқа бошлади.
Кўп уринишларда 32 челак сув билан хам майит танаси тоза бўлмаган эди. Пешин намозига ярим соат қолганида жаноза учун келганлар майитни кўтаришга шай бўлишди.
Одамлар жуда кўп эди.
Каттароқ ёшдаги қўшни эркак :

--- "Маййит тайёрми?!" ~ деб сўради.
Лекин майит ҳали кафанланмаганини ичкаридан эшитгач, унда ПЕШИН намозидан ўтиброқ кўмамиз, тезлаштиринглар ~ дея қаттиқ гапирди.

Эшик тагида Тумонат одам йиғилди. Аср вақти кирди ғассол аёл амаллаб кафанлади ва тобутга ёткизишди. Одамлар тобутни кўтариб уйдан олиб чиқиб кетишди. Жаноза ўқилди.
Майитнинг ўғиллари хилхонаси томон одамларни бошлади. Ўғиллар не кўз билан кўрсинларки, бир эмас 3 та гўрковлар ҳали лаҳатни ковлаб улгурушмабди...

ҲАММА ҲАЙРОН...

Гўрковлар ярим метр хам ерни ковлаб очиша олмаган эди.
Кариндошлар ичидан 90 ёшни оралаган бир мўйсафид чол жанозадагиларга юзланди ва:

--- "Жон болаларим.
Бу майитга жаноза ўқилди,
телефонларингизни ўчиринглар.
Амаллаб майитни қабрга қўйишимиз шарт.
Бу Аллоҳнинг ишлари...
Гўрковлардан лопатка кетмонларни олинглар. Мен қабр устида "ДУО" қилиб Қуръон оятлардан ўқиб тураман. Галма Гал гўрковларга қарашиб юборинглар~деди...
Қабристонга келган барча одамлар бирма бир қабрга кетмон уришибди. Айримлар қабристондан кетиб хам қолишибди...

Ҳуллас, "ШОМ" вақти хам ўтиб хуфтон маҳал кирганида, 12 та қариндош билан майитни ерга қўйишибди ва уйга қайтишибди.
Эртаси куни бу жаноза воқеаси хамма жойга тарқалиб кетибди... Келинлар айтармиш:

--- "Ер бориб айтмасину...
Ойимларни бир "ЧИРОЙЛИ гаплари йўқ эди... Оғзилари жуда (шалоқ) бўлиб, ўтган кетганни, ўлик тирикни ЁМОН ҚАРҒАРДИЛАР! Ҳеч кимга кун йўқ эди...

Якин қўшнилари айтармиш:
--- "Ер бориб айтмасину, кийим кечак, тилла тақинчоққа жуда ўч эдилар, бозорларда беҳудага пул совуриб, гапма~ гап, тўйма тўй юришдан қолмасдилар....

Танишлари ўртоқлари айтармиш:
--- "Ер бориб айтмасину...
Давраларда жуда катта гапириб, ҳеч кимни МЕНСИМАЙ, соддароқларимизни жеркиб, КАМСИТАРДИЛАР... Одамлар сўрашибди:

--- "Астағфируллоҳ!"
Бу аёлни ИБОДАТИ, намозлари, тутган рўзаси, ҳеч бўлмаса етим есирга қилган садақаси БОРМИ ?!
Хамма ЖИММ туриб елкасини қисармиш...

Бу бўлган воқеа биз инсонларга "ИБРАТ" бўлсин учун келтирилди...
Ҳусни хулқимизни чиройли қилайликки, неча йиллик қилаётган ИБОДАТЛАРИМИЗни, савоб~ажрларимизни ҳабата бўлиб ЙЎҚ булиб кетишидан асрайлик...

Мусулмон одам ҳар бир гапини ўйлаб гапиради, оғзига нима келса, чиқариб юборавермайди. Чунки Аллоҳ ва Расули бизни тилни тийишга, ҳар бир сўзни ўйлаб гапиришга буюрган...

Комментариев нет:

Отправить комментарий