Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 25 июля 2016 г.

комилжон хакимов

ШУКРОНАЛИК


Аё, дўстлар, юртим гўзал, қадам боссам пиёда,
Бутунимдан эртам бўлур фаровону зиёда.


Ўодлигимнинг шукронаси, тилимдадир беҳисоб,

Бу Ватандек жаннатмакон Ватан борми дунёда?!

Йигитлари лафзи ҳалол, ўктамликда устивор,
Нодирадек ҳур қизлари намунадир ҳаёда.

Суви зилол, малҳами жон тиллога тенг тупроғи,
Боши узра эрк қуёши шуъла сочар самода.

Юртбошимнинг қароридан руҳ оладир она халқ,
Ҳар бандию ҳар бир сўзи бари изчил ижрода.

Истиқлолнинг собитлиги боқий бўлсин, деб мудом,
Бахтли халқим кеча-кундуз қўлин очар дуода.

Комилжон пок ниятларин айтиб адо этолмас,
Изҳор этар садоқатин жўшқин куйда, навода.


Комментариев нет:

Отправить комментарий