Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 26 июля 2016 г.

жазирама иссиқда...

Жазирама иссиқда кўмак берувчи қўлланма

Шу кунларда мамлакатимизда ҳаво ҳарорати 40 даража ва ундан ҳам баланд бўлаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Мамлакатдаги жазирама ёзни қандай бошдан кечириш бўйича энг кўп тарқалган саволларга Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари асосида тайёрланган жавоблар билан қуйида танишишингиз
мумкин.

Хона совуқ ҳам иссиқ ҳам бўлмаслиги учун ундаги ҳарорат қандай бўлиши керак?

Хона ҳарорати кундуз куни 32 даражадан, тунда эса 24 даражадан ошмаслиги керак. Хона ва кўча ҳарорати ўртасида кескин фарқга йўл қўймаслик тавсия этилади.

Қуёш урганлигини қандай билиш мумкин?

Бош айланиши ва бош оғриғи, дармонсизлик, қайт қилиш, нафас олиш ва томир уришининг тезлашуви, тана ҳароратининг баланд бўлиши ва мушаклардаги оғриқ қуёш уришининг белгилари ҳисобланади. Шу билан бир пайтда сиз умуман терламайсиз, терингиз қуруқ ва иссиқ бўлади. Ҳушини йўқотиш иссиқ уришининг энг яққол белгисидир.

Қуёш урганда қандай йўл тутиш лозим?

Бунда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш ёки тез ёрдам чақириш мақсадга мувофиқдир. Бироқ агар бундай имконият бўлмаса, сояда ётиш, кийимлардаги сиқиб турадиган буюмларни (қайиш, бўйинбоғ) бўшатиш, юзни чайиб, сув ичиш керак бўлади.

Ёзда иштаҳа йўқолганда қандай овқатланиш зарур?
Иссиқ ҳавода ёғли ва оғир таомлар ҳақида унутган маъқул. Енгил совуқ овқатлар, масалан, окрошка, шунингдек, мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш тавсия этилади.

Кун давомида қанча сув ичиш зарур?

Одатда кун давомида 1,5 литр сув ичиш керак бўлса, иссиқ ҳавода тер ажралишининг ошиши туфайли унинг миқдорини тахминан уч марта кўпайтириш керак бўлади.

Қанақа сув ичиш тавсия этилади?

Энг яхши вариант салқин ширин бўлмаган ичимликлар ва чойдир. Иссиқ чой ёзда тер ажралишини кучайтиради, шу тариқа қанчалик ғалати бўлмасин, буғланишнинг ортиши ҳисобига тана юзасини совутади. Жуда совуқ ичимликлар ангинага сабаб бўлиши мумкин.

Кўп суюқлик ичиш ҳаммага ҳам тавсия этиладими?

Юрак қон-томирлари хасталиклари, қон босимининг ошиши, семириш ва буйрак фаолиятида муаммолари бўлган кишиларга кўп суюқлик ичиш тавсия этилмайди.

Жазирама вақтида спорт билан шуғулланиш мумкинми?

Жисмоний фаолликдан воз кечмаслик зарур. Бироқ хавфсизлик қоидаларига риоя этиш керак бўлади. Спорт билан тонгда қуёш остида эмас, ҳаво алмашинуви йўлга қўйилган хонада шуғулланиш лозим.

Комментариев нет:

Отправить комментарий