Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 1 июля 2016 г.

мирзамахмуд ботиров

                                    
                        ТЎН  НИДОСИ


Бир пайтлар обрў эдим эркакларга,
Ғурур ила-шон бўлгандим эркакларга
Энди бўлса эрмак бўлдим эркакларга,
Алвидолар айтмоқ бўлдим тўнсиз бегим
Мен кечмадик – мендан кечди бек ўзбегим.

Ёт миллатдан сўраб кўргил нимаси бор?
Не хор этсанг бир кун келиб бўласан зор,

Эдим ахир ўзбек учун ғурур,бекор
Савзиш тўним,алак тўним обрў эдим,
Ўзбек учун йўқми энди мени қадрим.

Белбоғ нима билмас шоир-доноларинг,
Боланг кулар-кийган десанг дахоларинг,
Ҳар гўшада урфинг бузар хатоларинг,
Алвидолар айтмоқ учун мажбур ўзим,
Бирон бекни қучай десам йўқдур кўзим.


Дўппини-ку гапирма сен мода парвар,
Кийиб юрса кимлар ундан қилар ҳазар,
Тўн кийганни ёқтирмайди ойимчалар,
Устини хор этган асли хом каллада,
Ақл-онгсиз қуруқ бошли бир саллада.

Ким қўриқчи қилиб илди даласига,
Кимдир ёпиқ қилди эшак боласига,
Кийдирмоқни ким ор билди дадасига,
Азаларда елкага сал ташландимда,
Кийилмасдан-сандиғларда тахландимда.

Ўғил кўрса-обрў талаб тўн кийдирар,
Ҳеч кун ўтмай бу одатни у сўндирар,
Мақташнику-йиғинларда у дўндирар,
Мақтовлардан тўйиб кетдим сафсатадан,
Айир Худо мени қалби-карахтадан!

Юз ўгирди мендан олим доноларинг,
Тупирдилар менга кибру-ҳаволаринг,
Хайрон-у лол тўнни тиккан момоларинг,
Қовуб-тиккан оналарим деб алвидо,
Тўн киярга бир эркак йўқ кечир худо.

Тўн илмаган кўп елкалар,вох аттангга,
Белбоғ кўрмай ўтар беллар,вох аттангга,
Эркакман деб ўтар кимлар,вох аттангга,
Минг-алвидо, минг-алвидо ўзбек элим,
Минг маломат сендеклардан кечдим ўзим.

Сайёх келса мақтанасиз кўз-кўз қилиб,
Полвонларга кийдирасиз фахр туйиб,
Болаларга-кийдирмайсиз мехр тутиб,
Тўнни-нондек қилиб ётни ийдирасиз,
Болангизга “алламбало” кийдирасиз.

Жахонда бир доно миллат сиз ўзбексиз,
Жахонда бир дахо миллат сиз ўзбексиз,
Билиб билмай бошқа ечманг-азиз ҳалқим,
Тўн кийганда сиз суюксиз азиз халқим,
Ўзбекка ўхшамас ахир тўнсиз халқим.

Отанг кийса қучоғида ётар эдинг,
Енгида нон тутса-тузин тотар эдинг,
Бобонг ўлса-амбарига ёпар эдинг,
Тарихини унутганим-минг алвидо,
Тўнсиз қолган буюк халқим минг алвидо.


Исқирт деса тўнинг-сеншодон кул,
Миллийликдан кечу-фахминг намоён қил,
Салафандан ич кўйлак қил-зўр иштон қил,
Дунё кўрса ичу-тошинг бирдек кўрсин,
Тўн билмаган ўзбек зотин-ўзи қурсин.

Боғларингни тарк этганди булбулларинг,
Қочиб кетган отанг минган дулдулларинг,
Дарёларинг сувин ичмас қундузларинг,
Мени кечир хайр энди бек ўзбегим,
Гар оғирлик қилган бўлсам еч ўзбегим.

Хайр отам хайр акам, мен кетарман,
Эркак зоти киймас бўлса мен нетарман,
Махшар куни либос бўлиб бел қучарман,
Алвидолар айтдим сенга-халқим кечир,
Адашиб бир гадо кийса-тезда ечир!

Унутмагин Бобур каби буюкларни,
Унутмагин Темурлардек суюкларни,
Унутмагин Чўлпон бағри куюкларни,
Тарихга боқ-бўлмагай кеч-ҳеч ўзбегим,
Билмай кийган бўлсанг тўнни-еч ўзбегим.

Мирзомахмуд додлаб бунча сакрадинг сен,
Минг-минг нозик кўнгиллларни ғашладинг сен,
Бир тўн сабаб миллатингни чайқадинг сен,
Арзу-додим аччиқ бўлса кечир халқим!
Ўзбекка ўхшамас тўнсиз ахир халқим.





Комментариев нет:

Отправить комментарий