Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 24 июля 2016 г.

о л л о х м ў ж и з а л а р и

Аллоҳнинг қуйидаги мўъжизаларини биласизми?


60 000 км
Инсон танасида мавжуд бўлишига қарамай, микроскоп воситаси билангина кўринадиган майда томирларнинг узунлиги (тахминан) 60 000 км. дир.

500 миллиард
Ҳар йили ўсимликлар атмосферага чиқараётган кислороднинг оғирлиги
– (тахминан) 500 миллиард тоннадир.

260-400 миллиард
Инсон танаси бир кунда (тахминан) 260-400 миллиардча қон ҳужайралари ишлаб чиқаради.

227 миллион
Юрагимиз ҳаётимиз давомида 227 миллион литр қон ҳайдайди.

109 та
Табиатда мавжуд бўлган 109 турдаги атомларнинг фарқли шакл ва миқдорда бир орага келиши натижасида Ер юзида ҳайратомуз, турфа моддалар вужудга келган.

50 миллион
Бурунда “nasal epitelyum” деб аталган зар воситасида турли ҳидларни сезасиз. Бу зарда 50 миллионга яқин асаб (нерв) ҳужайралари бордир.

25 км
Кечалари тўдалашиб озуқа излаб йўлга чиқадиган Guacharo номли қушлар, полопонларини тўйдириш учун 25 км узоқларга учиб, бориб келадилар.

6 та
Кўз атрофида олтита мускул бўлиб, улар кўзнинг ўнгга ва чапга, юқорига ва пастга ва бошқа ҳаракатлар қилишига ёрдамчи бўладилар.

96 500 км
Қондаги ҳужайралар танадаги қон миқдорининг ярмини ташкил қилишларига қарамай, ён-ёнига тизилсалар 96 500 км лик чизиқчани ҳосил қиладилар. Бу – Ер юзининг сиртини икки марта айланиб чиқиш, демакдир.

21 кг
Уча оладиган энг оғир қуш Otis tarda бўлиб, оғирлиги 21 кг дир.

3 500 дан ортиқ фермент
Инсон ҳужайрасида 3 500 дан ортиқ ферментлар бўлиб, буларнинг бир нечасининг кам бўлиши ҳужайра ичидаги фаолиятнинг бузилишига олиб келади. Бунинг оқибатида ҳужайралар парчаланади, яъни, ўлади.

100 дона
Урғочи анаконда бир мартада 100 та тухум қўяди ва ўзини шу тухмлар устида кулча ҳолига келтиради. Бу ҳаракатдан мақсад, тухумлар устига соя бериб уларни салқинлатиш, ҳарорат тушганида эса вужудини титратиб уларни иситишдир.

11 275 м
Rüppell номли калхат тури 11 257 м баландликда уча олади.

100 000 км
Инсон танасидаги томирларнинг жами 10 000 км дан кўпдир. Бир инсондаги томирларнинг учларини бирлаштирилса Ер юзини икки ярим марта айланиб чиқа оладиган даражада узун бўлади.

23 040 марта
Биз бир кунда (тахминан) 23 040 марта нафас оламиз.

200 та
Етук инсон бошининг бир квадрат сантиметрида 200 та соч илдизи бордир.

230 кг
Жирафалар бир ҳафтада ўртача 230 кг ўт ейдилар.

900 мужаллад
Агар ДНК даги маълумотларни бирон қоғозга туширмоқчи бўлсангиз, ҳар бири (тахминан) 500 саҳифадан иборат 900 мужаллад китобдан иборат каттагина кутубхона пайдо бўларди.

100 км
Ниначи ҳеч бир ерга қўнмай (тахминан) 100 км узоқликка уча олади. Учиш даврида эса, ботқоқлик устидан (тахминан) 15-35 км тезлик билан уча олади.

20 миллион

Ўртача катталикдаги айсберг (муз тоғ)нинг оғирлиги (тахминан) 20 миллион тоннадир.

Комментариев нет:

Отправить комментарий