Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 18 июля 2016 г.

ў л и м н и....

Дунёга берилиб курдингиз каср,

Майли яшангиз яна бир аср.
Абадий эмасдир курилган каср.
Ўлимни эслаб турайлик ахир.
Дунё сиз учун балким гўзалдир.
Молингиз кўпайиб хаёт асалдир.
Эслатай сизларга Жаннат афзалдир.
Ўлимни эслаб турайлик ахир.
Нафсни тиёлмай дунё деб юрсак.

Шайтони айблаб гунохлар килсак.
Аллохдан кўркмай йўлидан чиксак.
Ўлимни эслаб турайлик ахир.
Одамлар бор экан ўлимдан кочар.
Нафсига берилиб дунё деб кетар.
Барибир унга хам ўлим етар.
Ўлимни эслаб турайлик ахир.
Мен карши эмасман бой бўлишга.
Аллох берган ризкни олишга.
Боғланинг дунёда халол топишга.
Ўлимни эслаб турайлик ахир.
Ўлимни унутар дунёси борлар.
Хаётим бир умир абади дерлар.
Харомдан топиб кўркмасдан ерлар.
Ўлимни эслаб турайлик ахир.
Хар бир нафс ўлимни тортар.
Мўминлар дунёдан кийналмай кетар.
Нафсини тийганлар абади ютар.
Ўлимни эслаб турайлик ахир.
Ўлимни эслаган Аллохдан кўркар.
Ўлими келгунча ибодат килар.
Аллохни рахмати уларга бўлар.

Ўлимни эслаб турайлик ахир!!!

Комментариев нет:

Отправить комментарий