Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 5 июля 2016 г.

л о л а

Хонанда Лола Лайлат ул-қадр кечасида Instagram’даги саҳифасида қайси динга эътиқод қилиши ҳақида хабар қолдирди. «Дарё» нашри мазкур хабар таржимасини тўлиқ эълон қилади.



«Кеча дўстларим, қадрдонларим ва яқинларим бутун тун давомида дуолар ва ниятлар қилишди. Улар билан бирга менинг кўзимга ҳам уйқу келмади. Хаёл сурдим… Instagram’даги хабарларим остида қайси динга эътиқод қилишим ҳақида тез-тез сўраб турасиз. Тан оламан, бу саволга жавоб беришга қийналаман, чунки диндор эмасман, бироқ қалбим эътиқодга тўла», — деди Лола.



«Мен рўза тутмайман, бироқ илоҳий кучларга ҳар куни, баъзан кунига бир неча бор миннатдорчилик билдираман. Фарзандларим: ‘Худо ким?’, деб сўраса, ‘Худо — бу Ҳақиқат ва у бизнинг юракларимизда яшайди’, деб жавоб бераман. Ахир Илоҳийлик — бу исботлаш ёки муқаддас китобларни ўқиб, ўрганиш мумкин бўлган нарса эмас. Уни фақатгина бошдан кечириш, юракдан ҳис қилиш мумкинлигига ишончим комил», — деди хонанда.

«Менинг тушунчам бўйича, дин — оммани бошқариш бўйича бир восита. Барқарор инсонни эса бошқариб бўлмайди. Худди маънавийликни ташқи белгилар, жума ёки якшанба куни масжид ёки черковга қатнаш билан аниқлаб бўлмаганидек. Ҳар нима бўлганда ҳам, мен учун Эътиқод ва дин — бутунлай бошқа-бошқа нарсалардир», — деб ёзади Лола.

«‘Дининг нима?’, деб яна сўрайдиган бўлсангиз, жавобим: Муҳаббат. Борлиқ — бу Худо. Худо — бу Муҳаббат. Барчангизни севишимни айтганим ҳолда, дуоларингиз етиб боришини, ниятларингиз амалга ошишини, саъй-ҳаракатларингиз рўёбга чиқишини жуда ҳам хоҳлайман», — деди Лола.

Комментариев нет:

Отправить комментарий