Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 29 июля 2016 г.

ғани мажид

Ғани МАЖИД,

                   Нафосат”  ижодкорлар клубининг бадиий раҳбари,шоир ва носир
Фарид Усмон таваллудининг 70 йиллигига табрик
ТАБРИКНОМА
Муборакбод этай устоз еттита ўн ёшингиз!
Юз ёшда ҳам бўлсин ижод доимо йўлдошингиз!

Қанча китоб ёзолдингиз, тинмадингиз то ҳануз,
Фикр этишдан толмагайсиз, қанча зўр бардошингиз.
Камтаринсиз, меҳрибонсиз, дўсту шогирдларга сиз,
Бирга ейсиз, кўп саҳийсиз, дўст ила ҳар ошингиз.
Бўлса ҳам сочу соқол оқ, қаддингиз ёшлардайин,
Шундайин бўлсин ҳамиша, соғ-омон ул бошингиз!
Сизни шоир деб билардик, қалмади ҳатто наср,
Зўр китоблар битадирсиз, истеъдод қўлдошингиз.
Муҳлисингизман ҳамиша, эътироф этгим келиб,
Бир китоб этдим сўзимни, кечиринг бевошингиз!
Дилда табрик бирла келдим, мен Ғани, таъзимдаман,

Бир умр орзу қилувчи йўлингиз, издошингиз.

Комментариев нет:

Отправить комментарий