Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 18 декабря 2016 г.

чойни қачон...

Қандай вазиятларда чой ичмаслик керак?
Аччиқ дамланган иссиқ чой юқори ҳароратда ичиш фойдали ҳисобланади. Лекин бу ҳақиқатдан анча йироқда. Британия формокологлар аниқлашларича, аччиқ дамланган чой нафақат иссиқдан хуноб бўлганларга фойда келтирмайди, балки, аксинча, чой таркибида мавжуд бўлган теофиллин, тана ҳароратини кўтаради. Шунингдек, теофиллин сийдикни ҳайдайдиган таъсирга эга бўлиб
, иситмани пасайтирадиган дориларнинг таъсирини камайтиради.

Жудаям иссиқ чойни ичиш мумкин эмас. Уни узоқ вақт мобайнида ичиш, томоқ, қизилўнгач ва ошқозон оғриқларига олиб келиши мумкин. Чой ҳарорати 56°Сдан ошмаслиги даркор.

Чойни ухлашдан олдин ичмаслик мақсадга мувофиқ – у тетиклантирадиган кофеин ва ароматик моддаларга бой. Ётишдан олдин бир пиёла аччиқ чой марказий нерв системасини ва мияни тетик ҳолга келтиради, пульс ни тезлаштиради, ухлаш жудаям қийин бўлади. Аччиқ чой таркибидаги кофеин ва теин моддалари бош оғриғига сабаб бўлиши мумкин.

Бир неча марта чой дамлаш ҳам маслаҳат қилинмайди. Одатда учинчи-тўртинчи марта дамлангандан кейин, чой баргларининг фойдали моддалари ювилиб кетади. Агар чой бир неча марта дамланса, чойдаги жудаям кичик миқдорда бор бўлган, зарарли моддалар ҳам чиқиши мумкин, чунки улар одатда охирида чиқади.

Шунингдек, овқатланишдан кейин дарҳол чой ичиш ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Чой таркибида бўлган танин, протеин ва темирнинг қатиқланишига олиб келиши мумкин, бу эса хазм қилиш жараёнини ёмон оғирлаштиради. Чойни, овқатдан кейин 20-30 минутдан сўнг ичиш лозим.

Чой билан дориларни ичиш мумкин эмас. Чой таркибида мавжуд бўлган, тери ошловчи моддалар, парчаланиб, танинни ҳосил қиладилар, ундан эса кўпгина дорилар чўкинди ҳосил қилади ва яхши ўзлаштирилмайди.



Комментариев нет:

Отправить комментарий