Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 27 декабря 2016 г.

бош оғриғи...

Шифокорлар огоҳлантиради!


Бош айланиши касаллик эмас, 80 дан ортиқ хасталиклар аломати. Ва айнан шунинг учун тўғри ташхисни аниқлаш узоқ вақт талаб қилади. Шу боис бунга беэътибор бўлиш ярамайди.

Билиб қўйган яхши!

Бош айланиши кўринишлари келиб чиқиши ва сабабларига кўра фарқланади. Мутахассислар бош айланишини 2 асосий турга ажратади
: системали (ёки вестибуляр) ҳамда ҳақиқий, вестибуляр тизим шикастланишига боғлиқ бўлмаган бош айланиши.

Кўнгил айниши, қайт қилиш, терлаш, мувозанатни йўқотиш — бу белгиларнинг барчаси вестибуляр бош айланишига хос. Бундай вазият сабабларини отоневролог билан аниқлаш лозим. Невролог ва терапевт аралашуви ҳам талаб қилиниши мумкин.

Системали бош айланиши шақиқа (мигрень) хуружи вақтида, қон босими билан боғлиқ муаммолар, умуртқа поғонасининг бўйин қисми остеохондрози ва бошдан кечирилган бош суяги ва мия жароҳатлари туфайли юзага келиши мумкин.

Меньер касаллиги билан боғлиқ бош оғриғи ҳам системали бош айланиши сирасига киради. Бу хасталикда ички қулоқ зарарланади. Одатда бундай бош айланиши хуружлари қулоқларда шовқин ва кейинчалик карлик ривожланишига олиб келиши мумкин. ¡зинда бундай белгиларни сезганда ЛОР-шифокор текширувидан ўтиши лозим.­.
Тўғри ташхис қўйиш ўзингизга ҳам боғлиқ!

Агар ҳақиқий бош айланиши буюмларнинг иккита кўриниши, талаффуз ёки оёқ-қўллар ҳаракати бузилиши билан кечса, бу ўринда гап бош мия найчаси функцияси бузилиши ҳақида бориши мумкин. Бу ҳолда невролог маслаҳати зарур бўлади. Айни шу ўринда бемор учун муҳим вазифа: шифокорга аҳволини максимал даражада аниқ тасвирлаб бериши керак. Бу тўғри ташхис қўйиш ва самарали даволаш имконини беради.

Кўз олди қоронғилашса…

Баъзида бош айланишини кўз олди қоронғилашиши, ҳушдан кетадигандек ҳис этиш билан боғлашади. Агар бемор айланишдан бошқа ҳар қандай ҳолатни тасвирласа, бу на системали, на вестибуляр бош айланиши. Бош айланишининг бу кўринишини турфа сабаблар юзага келтиради: ҳомиладорликдан тортиб ҳиссий зўриқиш келтириб чиқарган стрессгача. Шунингдек, бу томирларга оида, эндокрин, қон касалликлари, турли неврологик бузилишлар — Паркинсон касаллиги, склероз, инсульт. Шу боис ташхисни белгилаш учун турли мутахассисликдаги шифокорларни жалб қилиш керак бўлади.

Асабларни текширтиринг!

Системали бўлмаган бош айланишлари орасида психоген ёки невротик бош айланиши биринчи ўринда туради. Бунда асабийлашгач, бирдан бош айлана бошлайди. Шундай экан, юқорида тилга олинган белгилар кузатилса, бўлар-бўлмасга хавотирланаверсангиз, асабийлашсангиз, кутилмагандаги оғриқ, томоқда нимадир тиқилиб қолганлик ҳиссини сезсангиз, неврологдан ташқари психотерапевт маслаҳатини ҳам олиш ва асабларни текширтириш лозим.

Энг муҳим қоида

Энг муҳими — бош айланиши сабабини топиш. Бу эса касалликни даволаш имконини беради. Кимда бош айланиши такрорланса, даврий ёки доимий характерга эга бўлса, албатта шифокорга мурожаат қилиб, тўлиқ текширувлардан ўтиш лозим. Шундагина муолажалар самара беради.


Комментариев нет:

Отправить комментарий