Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 29 декабря 2016 г.

УЙҚУСИЗЛИКДА...


Уйқу элитадиган ёстиқ. Ёстиқ жилдни олиб (айниқса, зиғир толасидан тўқилган бўлса, янаям яхши), ичини лимонўт (мелисса), ялпиз, тоғрайҳон, қашқарбеда (донник) сингари муаттар ўт-ўланлар билан тўлдириб, озроқ валериана қўшинг. Ушбу гиёҳлар таркибидаги фитонцидлар — эфир мойлари тинчлантирувчи хусусиятга эга. Ёстиқ жилд ичини тўлдиргач, оғзини шундай тикингки, ғўла кўринишини ҳосил қилсин. Бундай ёстиқда ётсангиз,
ёзги ўт-ўланларнинг хушбўй ҳидларидан масрур бўлиб, мазза қилиб, мириқиб ухлайсиз.
 Организмдан ортиқча тузни чиқариб юборамиз. 2 ош қошиқдан қизилмия (солодка), қариқиз (лопух) ва момоқаймоқ илдизи, қичитқиўт (крапива) гулларини майдаланг. Термосга ушбу қоришмадан 4 ош қошиқ солиб, устидан бир литр қайноқ сув қуйинг. Туни билан дам есин. Кунига 3-4 маҳал ярим стакандан ичиб турасиз. Момо-қаймоқ илдизи сафро ҳайдовчи ажойиб восита ҳисобланади. Сафронинг бир маромда чиқиб туриши эса тузларнинг эришига олиб келади.
 Тетиклаштирувчи лосьон. 1 ош қошиқ тузни ярим стакан олма сиркасида эритинг. Сўнг бир литр тоза сувга аралаштиринг. Ушбу лосьонни нафақат юзга, балки бутун баданга суртиш мумкин.
 Гемоглобинни оширамиз. Гречиха, ёнғоқ ва асалдан тенг миқдорда олинг. Гречиха ёрмаси ва ёнғоқни қаҳвамайдалагичдан чиқариб, асал билан аралаштиринг. Кунига 2-3 маҳал овқатдан олдин ушбу қоришмадан 1 ош қошиқдан еб туринг.
 Сепкиллардан халос бўламиз. 2 ош қошиқ майдаланган петрушкани 2 ош қошиқ лимон шарбати ва 2 ош қошиқ асал билан аралаштиринг. Ушбу қоришмани юзингизга суртгач, 15 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювинг. Петрушка ҳам худди лимон сингари пигмент доғларни оқартирувчи хусусиятга эга.
 Гриппга қарши синалган, самарали рецепт. Грипп профилактикаси, шунингдек, касаллик энди бошланганда 1 бош саримсоқни тозалаб, майдаланг. Ярим стакан туйилган ёнғоқ, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 2 ош қошиқ лимон шарбати ва таъбга кўра туз қўшинг. Ҳаммасини яхшилаб аралаштиргач, бир бўлак нонга суртинг. Кунига 3 маҳал овқатланишдан олдин ейсиз.
 Говмижжа. Дасторбош яллиғланишга қарши ажойиб восита ҳисобланади. Шунинг учун ҳам кўпгина кўз касалликлари, жумладан, говмижжани ҳам даволашда кенг қўлланилади.
 1) Кунига 4-5 маҳал 5-6 тадан дасторбош (пижма)нинг сариқ тўпгулларини сув билан ичиб турсангиз, бу дард нималигини унутасиз.
 2) Дасторбошни майдалаб, 0,5 чой қошиқ кукунини қайнатилган илиқ сувга аралаштириб ичинг. Бу дасторбош тўпгулларини шунчаки чайнаганга қараганда самаралироқ усул ҳисобланади.
 3) Шунингдек, говмижжадан қутулиш учун дасторбош дамламаси ҳам тавсия этилади. 10 г дасторбош гулига бир стакан сув куйиб, оловга кўйинг.
 Қайнаб чиққач, паст оловда 10 дақиқа тутиб турасиз. Сўнг сузиб, кунига 3 маҳал овқатдан олдин чорак стакандан ичиб турасиз.
 Оёқлар музлайверганда. Овқатдан сўнг ширин чой ўрнига тузланган бодринг ёки карам сувини тенг миқдорда сувга аралаштириб ичинг. Сўнг товонларингизни яхшилаб ишқалаб қиздиринг. Охирида юзтубан ётиб, оёқларингизни бир-бирига 120 мартача уриштирсангиз, етади. Агар яқинларингиздан бирига бўйин умуртқангиз билан оёқ бармоқларини уқалашни илтимос қилсангиз, оёқларингиз қизигандан қизиб кетади.
 Тўғри ичак ёрилганда. Кечаси битта янги сабзини майда қирғичдан чиқариб, сувини сиқиб олинг. Сувини ичиб юбориб, бўтқасини латтага қўйинг. Устига бир қават дока ёпиб, оғриётган жойингизга қўйиб ётинг. Кечасига термосга сабзили чой дамлаб қўйсангиз, кор қилади: битта сабзини қирғичдан чиқариб, термосга солинг. Устидан 1 л қайноқ сув қуйиб, дамлаб қўйинг. Эрталаб наҳорга ичасиз.

Комментариев нет:

Отправить комментарий