Отаси бор одамнинг
Отаси бор одамнинг кўнгли бошқача экан,
Бир қўли юлдузгача, бири ошгача экан.
Товонига кирса ҳам, қалбига кирмас тикан-
Отаси бор одамнинг кўнгли бошқача экан..
Ўн фарзанди йиғилиб бир отани боқолмас.
Ё уйининг чироғин тинч хотиржам ёқолмас.
Ота учун ҳар бирин ўрни бўлак, йўқолмас-

Ўлимни билмас киши, дейди: "Хали отам бор",
Уникидир бахт қуши, мудом унга омад ёр.
Чиқса ҳам ақл тиши, боладек беэътибор-

Бошига иш тушса ҳам, ёв турса ҳам сезилиб,
"Воҳ орқам" деб ўртанмас, жигар-бағри эзилиб.
Бу дунёнинг ками ҳам туравермас сезилиб-

Бобур айтар: "Аё дўст, отанг-ла фахр айла,
Сотса ҳамки рози бўл, амрига сабр айла.
Дуосини олиб қол, бор пайти қадр айла-
Отаси бор одамнинг кўнгли бошқача экан"..
© Бобур Бобомурод

Комментариев нет:
Отправить комментарий