Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 2 декабря 2016 г.

аёл қалби...


Аёл қалби яхши калима ва мехрга жуда ташнадир. Эркак доим аёли томонидан эъзоз ва эхтиромда бўлади. Салгина бетоб бўлиб қолса ҳам аёли унга парвона бўлиб, муолажага киришиб кетади. Кунгил сўраб, эрининг дардига малхам бўлгиси келади. Факатгина оз сонли аёлларгина эрларининг ахволига беэътибор қарайди холос.
   Шундай аёллар борки, эри тушакка михланиб қолгудек бўлса, ижирғаниш не эканлигини билмай, хазар қилмай тувак тутишга ҳам чин дилдан бел боғлайди. Аммо шу ғамхўр аёл олдида пандавақи эр ўзининг ширин сўзини дариғ тутади. Ажнабий ва нотаниш аёлларга гапираётган ун сўзидан бир сўзини ўз жуфтига айтишга
ожизлик қилади. Аслида кўнгил топиш иши эрнинг ўз жуфтига сарфлаши лозим бўлган ишдир. Аёл билан тотув, гўзал хаёт устида бўлишга интилиши эркакнинг зиммасидаги бурчдирки, Хақ Таъоло Куръон оятида бунга амр этган:
"У (аёл)лар билан яхшилик-маъруф ила турмуш кечиринглар!"
   Яхши турмуш учун зарур бўлган баоча омилларни кўллашга эр киши жавобгардир. У аёлини қанчалик суйса, эркалатса унинг аёли ҳам унинг ўзига шунчалик мехр билан қарайди. Айниқса иккалалари холи қолган пайтлари эр аёлига энг ширин сўзларни сўзлаб, менинг оиламни ғамини егувчи жуфтим деб, қўлларини ушлаб, шу қўллар билан менинг хонадонимни тебратаётган ақлли жуфтим деб, қалбини хушнуд қилиш аёлнинг эрга нисбатан иштиёқи ва интилишини зиёда қилади.
   Унинг акси бўлган бақир-чақир, ундан айб топиб тергаш ёки унинг бор-йуқлигига қарамай, терс угирилиб ётиб олишлар, аёлнинг рухиятига таъсир ўтказиб эридан безишни келтириб чиқаради.
   Яхши сўзларни айтиб, эркалатиб, лекин эр-хотинлик муносабатида ўзининг хирсини қондириб, аёли билан иши булмаслик ҳам аёлда нохуш хиссиёт қолдиради.

   Шунинг учун ётоқда эр киши аёли хохишича муддат унга рохат бермоқ учун саъй қилиши зарур. Бегона нигох ва назарлар таъсирида эрлик рухиятини пасайтириб олган бетавфик эркаклар, ўз жуфти хузурида унга зарур эхтиёжни ато қила олмаслик изтиробида қолади. Аллох берган ғайратни покиза сақлаган холда ўз жуфтлари учунгина қайғурган эр киши муҳаббат ва суювга эришади

1 комментарий: