КЎП
ЖИНСИЙ АЛОҚА КИЛИШ
ЗАРАРМИ..?
Алоқа вақтида охирги озиқланиш жабҳаларидан бир қисми
бўшатилади ва бу шундай заифлаштирадики, бошқа бўшатишларнинг ҳеч бири бунчалик
заифлик бермайди. Меъёридан кўп жинсий алоқа болдирларда сустлик ва оғриқ пайдо
қилади, ҳатто, киши гавдасини кўтариб туролмайдиган ҳолга
келади. Баъзан унинг ҳоли яширин тутқаноққа ўхшайди.
Кўпинча, бундай кишида савдо, сўнгра сафро ғолиб бўлади, унда кучсизликдан бош
айланиши пайдо бўлиб, аъзоларида бошидан орқа умуртқасининг охиригача чумоли
юргандек жимирлаш пайдо бўлади; - унинг қулоғи ҳам шанғиллайди. Кўпинча,
ортиқча жинсий алоқадан куйдирувчи ўткир иситмалар пайдо бўлиб, шу иситма билан
ҳалок ҳам бўладилар. Баъзан бунинг натижасида қалтироқлик, асаб кучсизлиги,
уйқусизлик ва ўлиш олдида бўладиган кўз ғўлакларининг олдинга чиқиши содир
бўлади. Уларда соч тўкилиши, жинсий кучсизлик, орқа буйрак, қовоқ оғриқлари ва
ич юрмай қолиши каби ҳоллар юз беради. Кўп алоқа баъзан қуланж пайдо қилиб,
вужудни бадбўй қилади, оғиз ва милкларни ҳидлантиради. Баданида ёмон ўт
хилтлари
бўлган кишиларда алоқадан кейин туклар ҳурпайиб, эт увишиши
пайдо бўлади, агар хилтлар сасиган бўлса, ундай кишиларда алоқадан кейин сассиқ
ҳидлар чиқиб туради. Ҳазми кучсиз кишиларда алоқадан кейин ич қулдираши пайдо
бўлади. Шундай ёмон мижозга мубтало бўлган кишилар борки, улар алоқадан
узоқлашса, кўнгли беҳузур, бадан ва бош оғир бўлиб, дили сиқилади ва эҳтироми
кўпаяди. Агар улар алоқа қила бошлашса, меъдаси кучсиз бўлиб, қурийди. Алоқадан
сақланиши энг зарур бўлган кишилар алоқадан кейин баданида титраш ёки совиш,
ёки яширин нафас сиқилиши, юрак ўйнаши, кўз чуқурлашиши ва таомга иштаҳанинг
йўқолиши пайдо бўладиган кишилардир. Кўкраги касал ёки кучсиз, ёхуд меъдаси
кучсиз киши ҳам алоқадан сақланиши керак, меъдаси заиф киши учун энг мувофиғи
жинсий алоқани тарк қилишдир. Боласини тез ташлайдиган хотин ҳам кўп жинсий
алоқа қилишдан сақлансин. Жинсий алоқанинг бир мунча ёмон шакллари бор,
масалан, хотин эрининг устига чиқиши. Бу алоқанинг зарарли шаклидир, чунки
бунда уруғнинг шиддат билан отилиши натижасида дабба бўлиш, мояк кўпчиши, олат
тешиги ва қовуқнинг яраланиши хавфи бор; бунда олат йўлига хотин томонидан
бирон нарса оқиши ҳам мумкин. Билингки, уруғни туширмай тутиб туриш ва қайтариш
жуда зарарли бўлиб, бу кўпинча икки тухумдан бирини айбдор қилишга олиб боради.
Ахлатни чиқариш ва сийиш зарурати бўлиб турганда, шунингдек, бадан-тарбия ё
бирор ҳаракат, ёки кучли нафсоний таъсирланишдан кейин алоқа қилмаслик керак.
Жинсий куватни оширишда..
Янги пиширилган ҳалим асабларга куч беради, эрлик уруғини кўпайтиради
ва жинсий қувватни оширади.
Янги соғилган сигир сутини ичиш ёки
сутни ёнғоқ мағзи ёки хурмо билан истеъмол қилиш маний (эрлик уруғи) пайдо қилади, шаҳват қувватини оширади. Янги соғилган сутга арабларда ўсадиган хурмо (финик) мевасидан ва долчиндан бир
кеча-кундуз ивитиб қўйиб, кейин ейилса ва устидан янги сут ичилса, жинсий аъзони бақувват қилиб, шаҳватни кучайтиради. Аммо бу тадбир иссиқ ўлкаларда ва иссиқ мижозли кишиларга тўғри келмайди.
Олма гулининг мураббоси, яъни гулқанди жинсий аъзони қувватли қилиб, ҳаракатга келтиради, юракни бақувват қилади. Бунинг учун олма гулини икки баравар кўп қизил атиргул япроқлари билан аралаштириб, гулқанд тайёрланади. Буни истеъмол қилишнинг бир
кунлик миқдори 30 граммгача.
Эман (дуб) дарахти мевасини хамир ё лой
орасига жойлаб олов қўрида пиширсангиз, буни сабзи мураббоси ёки
бошқа қувватбахш воситалар билан истеъмол қилсангиз, баданга куч бағишлайди, жинсий қувватни оширади, бадандаги зарарли хилт ва заҳарларни ҳайдаб чиқаради.
Тударий (тиканли дарахт тури) уруғини ейилса, иштаҳани очади, жинсий қувватни ошириб, эрлик олатини ҳаракатга келтиради.
Омила (Ҳиндистонда ўсадиган дарахт меваси) асал ва долчинга ралаштириб истеъмол қилинса, танани бардам қилиб, шаҳват қувватини оширади.
Балиқнинг ҳамма тури шаҳвоний қувватни оширади, агар балиқ пиёз билан ейилса, манийни (эрлик уруғини) кўпайтиради. Майда балиқ кабобини қуриган газакўт, седана уруғи, петрушка уруғини тенг миқдорда олиб керакли миқдордаги зайтун ёғи
билан нонхуруш қилиб ейилса, эрлик қувватини оширади.
Шаҳватни жонлантиришда кийик, ўрдак, бедана, чумчуқ, қўтос, архар (тоғ эчкиси) гўштларини истеъмол қилиш яхши самара беради.
саволлар бўлса телеграмимиз+998933851649
саволлар бўлса телеграмимиз
Комментариев нет:
Отправить комментарий