Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 26 декабря 2016 г.

шамоллашдан тез қутилиш...

Шамоллашдан тез қутилиш бўйича тавсиялар


Қандай қилиб шамоллашдан тез қутулиш мумкин? Бурун оқиши ёки гриппдан бош оғриши умуман ёқмас ҳолатдир. Оз муддат ичида шамоллаш аломатларидан қутулиш йўллари билан танишинг.

1⃣ Дам олиш
Грипп бўлганда одам биринчи навбатда ҳамма ишни суриб қўйиб дам олиши, ётиши керак. Шунда организм бутун кучини тузалишга
сарфлайди.

2⃣ Витамин C
Шу витаминга бой маҳсулотлардан куни билан истеъмол қилиб юринг. Лимон ва малинали чой, клюква шарбати, наматак дамламаси. Кунига камида 3 литр Витамин C га бой шарбатдан ичсангиз мақсадга мувофиқ бўлади.

3⃣ Беҳи
Агар шамоллашингиз йўтал билан кечаётган бўлса, у ҳолда бир дона катта беҳини олиб 2 га бўласиз. Ҳар бир қисмининг ўртасидаги данакларини тозалаб чуқурча қиласиз. Чуқурчага асал қуйиб духовкада паст оловда 1 соат давомида димлайсиз. Беҳи жуда юмшаб ранги тўқ бўлиб қолади. Иссиқлигида истеъмол қилсангиз йўталингиз тез ўтади.

4⃣ Намокоб сув

Бурун оқиши чиройли юзга умуман ярашмайди. Шунинг учун кунига камида 5 марта бурнингизни намокоб сув (физ.раствор) билан чайинг. Бунинг учун катта 20-40 мллик шприцга намокоб сувни тўлдириб, бошингизни бир томонга энгаштириб буруннинг бир тешигига қуясиз. Шундай бўлсинки намокоб сув буруннинг бир тешигидан кириб, иккинчи тешигидан чиқсин. Кейин бошқа бурунга шундай тарзда қуясиз. Оғиз очиқ туриши керак. Намокоб сув ўзи билан бурундаги суюқликни ҳам олиб чиқиб кетади.

5⃣ Ялпиз

Бурун битиб қолган бўлса, у ҳолда ялпиз, эвкалиптга бой сўрғич конфетларни сўриб юринг.

6⃣ Иссиқлик
Оёқларингизни кунига камида 3 марта иссиқ ваннада ушлаб ўтиринг. Сув иссиқлиги пар чиқиб туриб, тери куймайдиган даражада иссиқ бўлиши керак. Ўтирганингизда сув совиган сари иссиқ сувдан оз-оз қўшиб туринг. Терлагунча ўтириш лозим. Имконият бўлса, нафақат оёқлар, балки бутун баданни парли ваннада ушлаб турсангиз яхши натижа беради. (Эслатма: ҳомиладорларга ва айрим беморлар учун ушбу муолажа ман этилади).

7⃣ Мева ва сабзавотлар

 Мева ва сабзавотдаги витаминлар сони саноқсиздир. Касал бўлган пайтингизда улардан кўпроқ истеъмол қилганингиз маъқул. Ёғлиқ овқат, хамир ва ширинликлар даволанишга оз бўлса ҳам тўсқинлик қилади.

8⃣ Шўрва

Товуқнинг суякли гўштидан тайёрланган шўрвани аччиқ муруч билан еб, иссиқ адёл ичига кириб олиб дам олсангиз баданингиз анча тетиклашганини сезасиз.

9⃣ Думба ёғи
🖊
Ҳиди ёқимсиз бўлгани билан ўзининг фойдаси катта. Эритилган думба ёғини қўлингиз учига олиб тавонингизга ишқалаб суртинг. Массаж қилсангиз ҳам бўлади. Иссиқ жунпайпоқ кийиб дам олиб ўтиринг. Анча терлатиб, бадандаги шамоллаш аломатларини йўққа чиқаради. (Эслатма: юрак-қон касалликлари мавжуд бўлса, бу муолажа оғирлик қилиши мумкин).

🔟 Яхши кайфият

Деярли барча касалликларнинг асоси инсоннинг психологик ҳолатидир. Инсон қанчалик ўзини психологик яхши ҳис қилса, унинг жисмоний саломатлиги шунчалик яхши бўлади. Демак, шамоллаганда фақат яхшиликни ўйлаб, хуш кайфиятда бўлиш лозим. Атрофдагилар эса шамоллаган кишига нисбатан яхши муомалада, эркалаган ҳолда, эътиборни аямасдан мурожаат этишлари керак. Даволаниш учун бу жуда муҳим.

Мақола ёққан бўлса, дўстларингиз билан бўлишинг!


Комментариев нет:

Отправить комментарий