Гоҳо ғамгин гоҳида ҳуррам,
Дунё қўшиқ айтиб бормоқда.
Қайда байрам қайдадир мотам,
Умр эса ўтиб бормоқда.
Кимлар қоқар савоб эшигин,
Ким гуноҳга ботиб бормоқда.
Берилмаган жонимиз текин,
Умр эса ўтиб бормоқда.
Қанча кунлар ботиб кетилган,
Қанча тонглар отиб бормокда.
Ҳеч кимсани кўнглин ололмай,
Умр эса ўтиб бормоқда.
Дўсти учун ким ютар захар,
Ким сирдошин сотиб бормоқда.
Биздан фақат яхши ном қолар,
Умр эса утиб бормоқда.
Кимлар зарга бурканиб олган,
Ким бахтини кутиб бормоқда.
Ким боридан айрилиб қолган,
Умр эса ўтиб бормоқда.
Ким роҳатда яшар бе армон,
Ким дардини ютиб бормоқда.
Ким боғ-роғлар қилар парвариш,
Ким унга тош отиб бормоқда.
Вақт кетади кетмайди ташвиш,
Умр эса ўтиб бормоқда.
Изларига қарамай зинҳор,
Умр эса ўтиб бормоқда!
Ҳар ким билар ўздан ўтганин,
Умр йўли тугаб бормоқда.
Комментариев нет:
Отправить комментарий