Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 26 декабря 2016 г.

Фарғонада Эркин Вохидовни..

Фарғонада Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги тантаналари бўлиб ўтмоқда

 Ватандан хабарлар | 12/26/2016 10:46 PM     ( “Дунё Ўзбеклари “ сайтидан олинди)

       Устозни ёд этиб

Шоир бўлсанг, бўлсин қалбинг элга қурбон бўлгудек,
Шоир бўлсанг, бўлса элинг сенга қалқон бўлгудек.
Шоир бўлсанг, сени элинг қалби билан тингласа,
Ёд олмаса ҳамки шеъринг фидолигинг англаса

Шу кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Қахрамони,
 Ўзбекистон халқ шоири Эркин Вохидов  таваллудунинг 80 йиллиги кенг нишонланмоқда.

 Айниқса, ардоқли  ижодкоримизнинг туғилган юрти бўлган Фарғонада қутлуғ санага бағишлаб бир қатор тадбирлар, учрашувлар шеърият байрамлари хамда давра  сухбатлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон  Республикаси Олий ва Ўрта таълим вазирлиги, Фарғона Давлат Университети, Ўзбек тили ва адабиёти кафдраси хамда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими хамкорлигида 2016 йил 24 декабрь куни Ўзбекистон Қахрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Вохидов  таваллудунинг 80 йиллигига бағишланган  илмий-амалий анжуман

Эркин Вохидов ижодининг маънавий хаётимиздааги ўрни ва ахамияти “ мавзусидаги  илмий-амалий анжуман Фарғона шахри Мураббийлар кўжасида жойлашган Фарғона Давлат Университети  катта мажлислар залида бўлиб ўтди.

Анжуманни Фарғона давлат университети ректори А.Х.Хаитбаев кириш сўзи билан очиб берди.

Шундан сўнг Эркин Вохидовнинг инсоний фазилатлари  тўғрисида  Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев нутк сўзлади ва қизикарли хотираларидан гапириб берди

Навбат ўзбек тили ва адабиёти кафдраси профессори Йўлдашали Солижонов “Эркин Вохидов ижодида мустакиллик мавзуси” да нутк сўзлаб берди.

“ЖАХОН АДАБИЁТИ” бош мухаррири Шухрат  РИЗАЕВ  “ЭРКИН ВОХИДОВ – ДРАМАТУРГ” мавзусида нутк сўзлади ва хотираларидан ўртоқлашди.

Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимининг маъсул котиби Э.Сиддикова  “ЭРКИН ВОХИДОВ – ФАРҒОНА КУЙЧИСИ” мавзусидан гапириб шеърларидан ўқиб эшиттирди

Мен лозим топсангиз чет эллик айрим китобхонлар учун Эркин ака Вохидов тўғрисида озгина тўхталиб ўтсам…

Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов 1936 йил 28 декабрда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида таваллуд топди.

          ИЖОДИЙ  ФАОЛИЯТИ: Шоирнинг юксак бадиий маҳорати билан яратилган  “Ёшлик девони”, “Тирик сайёрлар”, “Шарқий қирғоқ”, “Яхшидир аччиқ ҳақиқат” тўпламлари,уруш фожиаларидан сўзловчи “Нидо”, “Руҳлар исёни” фалсафий достони,  “Истамбул фожиаси” шеърий драмаси,ҳажвий юмористик “Донишқишлоқ латифалари” туркуми, “олтин девор” комедиялари ўзбек адабиёти хазинасига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. “Шоиру шеъру шуур”, “Сўз латофати” асарларида шоирнинг адабий-танқидий, адабий-эстетик қарашлари ўз ифодасини топган.

          ТАРЖИМОНЛИК  ФАОЛИЯТИ: И. Гёте, С.Есенин, А.Блок, М. Светлов,  А.Твардовский, Р.Ҳамзатовдан қилган таржималари, хусусан “Эрон тароналари” билан “Фауст” таржимаси адабиётимизда, маданий ҳаётимизда улкан воқелик бўлди.

          Аруз вазнининг энг фаол ва ўйноқи баҳрларида яратилган ғазалу муҳаммаслари қўшиқ бўлиб туғилгану сўнг қоғозга тушгандек гўё.

Шоирнинг “Барча шодлик сенга бўлсин, Бор ситам, зорлик менга. Барча дилдорлик сенга-ю, Барча хушторлик менга”,  “Гул бўйларини боғдан келтиргай эй шабода, Дилдорга нома ёздим еткур уни ҳавода”, “Ўлтирур сочин тараб ёр чашманинг ўтрусида, Чашма ўз аксин кўрар ёр чеҳраси кўзгусида”, “Кимда иқтидор йўқдур, Илм ила ҳунар зое”, “Дўст билан обод уйинг, Гар бўлса у вайрона ҳам” сатрларидаги қуйма ифодалар сўзнинг оҳанг ва маъно товланишла- рини теран англаган ижодкор қиёфасини кўз олдимизда намоён этади.

          Эркин Воҳидовнинг “Ўзбегим” (1968й) қасидаси халқимизга тикланган ўзига хос ҳайкал бўлди. Ушбу қасида орқали шоир миллатимизнинг шонли тарихини намоён этиш орқали улуғвор қиёфасини дунёга танитди.

          Шоир асарларидаги эл-юртга бўлган чексиз муҳаббат туйғуси она заминга бўлган эҳтиром билан уйғунликда юз кўрсатади. Масалан, “Садоқат” (1964) шеъридаги илдизини очиб, қўш арқон солиб белидан тортсалар ҳам тупроққа панжа санчиб,унган еридан сира қўзғалмаган кекса қайроғоч тасвири она юртга бўлган улкан меҳрни ифодаловчи фалсафий хулосалар учун асос бўлади.

          Шеър “Ниҳоят гурс этиб ерга қулади, Бутаб сўнг кўтариб кетдилар, бироқ – У ўз панжасида олиб жўнади Яшаган еридан Бир сиқим тупроқ” сатрлари билан якунланади.

          Ижодкорнинг “Донишқишлоқ латифалари” туркум шеърларидаги Матмўса образи халқ оғзаки ижодидаги Насриддин афандини ёдимизга солади. Фақат у янгича фикрлайдиган “замонавий Насриддин”дир.

          Шоирнинг “Тонг нафаси” (1961), “Қўшиғим сизга” (1962), “Ақл ва юрак” (1963),  “Менинг юлдузим” (1964), “Ёшлик девони” (1969), “тирик сайёралар” (1978), “Шарқий қирғоқ” (1981), “Келажакка мактуб” (1983), “Яхшидир аччиқ ҳақиқат” (1992), “Изтироб” (1992), “Сўз латофати” (2014) каби қатор тўпламлари чоп этилди.Унинг “Порлоқ ҳаёт тонги” (1960), “Орзу чашмаси” (1964), “Нидо” (1960), “Палаткадаги ёзилган достон” (1966), “Чароғбон” (1971), “Қуёш маскани” (1972), “Баҳмал” (1974), “Руҳлар исёни” (1980) каби достонлари ушбу жанр ривожига катта ҳисса бўлиб қўшилди.Шунингдек, Э. Воҳидовнинг “Олтин девор”, “Истамбул фожеаси” каби драмалар ижодий маҳоратнинг самараси сифатида шуҳрат қозонди.

          Шоир “Ўзбекистон халқ шоири”, “Ўзбекистон Қахрамони” унвонлари, “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланган.

          Эркин Воҳидовнинг юксак савиядаги улкан адабий мероси кўплаб авлодлар учун маҳорат мактаби вазифасини бажаришига шубҳа йўқ.

Cаттаров Абдукодир Нурмухаммад ўғли –

рухшунос олим, профессор

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Ижтимоий тармоқларда баҳамлашинг!



Комментариев нет:

Отправить комментарий