Дурбек Қўлдош. Болаликнинг сўнгги куни (ҳикоя)
Чоп этилган( ЗИЁУЗ сайтидан олинди)
27.12.2016
Муаллиф
Д.Тожиалиев
Чавгон, аслида, катталар машғулоти бўлса-да, тақими билан отининг қапталидан маҳкам қимтиб олган Бобур мирзо бор бўйи билан гўйга интилиб, энгашганча шундай ҳаракатлар қилардики, гоҳида қаршисида турган отнинг устида ҳам чавандоз борлигини унутиб қўярди.
Ахир чавгон калтаги гўйга етиб, унга зарба ҳам бериш керак-да!
Ҳали замон кун қизиб, навкарлар ташналикдан қийналиб қолмасликлари учун рамазон ойи кирганига қарамай машқлар тўхтатилмаганди.
Кун чошгоҳга боргандагина шовқин тиниб, устоз ва шогирд юз-кўзларидаги терларни артганларича нақшинкор пештоқли айвонга чиқиб келдилар.
Бобур мирзо ҳар доимгидек машқларни зўр иштиёқ билан бажарганидан терлаб, эгнидаги оқ яктаги баданига ёпишиб, юзи лоладай қизариб кетганди.
Хизматкорлардан бири чопиб келиб ҳар иккала сарбозга ҳам янги сочиқлар тутди, кейин айвон четида турган узун дастали елпиғични олиб уларга бироз шабада бахш этишга уннади.
Баногоҳ, хизматкорлардан бири улар томон тез юриб келиб, таъзим бажо келтирди-да, саросима билан:
— Амирзодам! Ахсидан чопар! — деди титроқ овозда.
Бобур мирзо сергакланиб:
— Айтинғ! Келсун! — деди. Йўлакда чопар либосидаги хипчадан келган йигитнинг гавдаси кўринган ҳамон Подшоҳ отасининг хос чопари – шутурпари Мазид набирани кўриб қандайдир нохушликни сезгандай юраги шув этди.
Хизматкор ўзини нилий мармар йўлакдан четга олиб, уни имо билан валиаҳд қошига чорлади.
Чопар шитоб келиб, бироз нарида тиз чўкиб таъзим қиларкан:
— Амирзодам! Шақоват!!! Фожиа рўй берди! — деганча у ёғини айтолмай, овозлари бўғилиб қолди.
Бобур мирзонинг юзлари жиддий тус олиб:
— Айтинғ! Қандай фалокат? — деб сўради жарангдор овозда.
Юзи бўздай оқариб кетган, бир амаллаб ҳиссиётларини босиб олган чопар:
— Падари бузрукворингиз олампаноҳ Султон Умаршайх мирзо жаноблари кеча Ахси қалъасида кабутархонада мудҳиш воқеа даст бериб ёруғ дунёни тарк этиб кетдилар, — деди-да, бошини хам қилганча йиғлаб юборди.
Кутилмаган мусибатдан Бобур мирзо ҳам, устози ҳам, беихтиёр, бор овозда: “А-а-а!!!” деб юборганларини билмай қолдилар.
Муборизлар даҳанидан шер наърасидай отилиб чиққан ана шу хайқириқ бутун чорбоғ ичини ларзага солди-ю, орага даҳшатли бўрон олдидан бўладиган сирли сукунат чўкди.
Ҳа, Темурийзода ҳаётида энг кўнгилсиз воқеа содир бўлган кун – сешанба, ҳижрий саккиз юз тўқсон тўққизинчи йил, рамазон ойининг беши эди.
Алп Баҳодир вазиятни қўлга олиб, чопарни ўз ёнига чорлаб, таъқиб билан фожиа тафсилотларини сўрай бошлади. Чопар ниманики ўз кўзи билан кўриб, гувоҳи бўлса, бирма-бир, ипидан игнасигача, изтироб билан сўзлади.
Ҳатто, Сайҳундан подшоҳ ҳазратларини олиб чиқишда қатнашганини, ўпирилиб тушган кабутархонани ўз кўзи билан кўрганини, олампаноҳ ”Оқпар” кабутарни Марғинон сари учириб юборганидан сўнг фалокат содир бўлганини айтиб ўтди.
Чопарнинг ҳар бир сўзини диққат билан тинглаб, оғир тин олган устоз маъюс нигоҳ билан унинг кўзларига боқаркан:
— Шутурпари жаноблари! Фақат, ўз мулоҳазанғизни айтинғ?! Бу фожиада суи-қасд аломатлари сезилмадиму сизға?! — деди қатъият билан.
Бу саволдан чопарнинг юзи янада жиддийлашиб:
— Жаноб Алп Баҳодир! Олампаноҳнинг атрофидағи мазбут кишилар ҳам сўйлаб берсалар керак, бироқ бу ҳодисани “фалокат оёқ остида” деганларидек, кутилмағон бахтсизлик содир бўлди, деб ҳисоблаймен, — деди.
Алп Баҳодир бир нуқтага тикилганча унинг гапларини тинглаб ақл мезонидан ўтказаркан, чопарнинг фикрига қўшилгандай ўкинч ва алам билан аста бош чайқаб қўйди.
Чиндан ҳам бу улуғ инсонни темурийзода Султон Умаршайх мирзо шахсига бўлган содиқлиги бениҳоя баланд эди.
Алп Баҳодирдаги бу фазлу камолот кўп йиллар давомида жангу жадалларда синалиб пишган, ёруғ дунёда ҳеч бир нарса билан алмаштириб бўлмайдиган, инсондаги мустаҳкам эътиқод ва дўстлик ришталари мужассам бўлган ноёб туйғулар эди.
Бобур мирзо бошини қуйи солганча, шамдай қотиб турган жойида шутурпарининг ҳар бир сўзини диққат билан мулоҳаза қилар, отасининг фожиали ҳалок бўлганига сира-сира ишонгиси келмас, чунки унинг тасаввуридаги падари бузруквори паҳлавон темурийзода, ҳақиқий девкуш, анча-мунча куч қўзғота ололмайдиган метин қоя тимсоли эди.
Бобур мирзо машъум хабардан жунбушга келган ҳиссиётларини бироз босиб оларкан, чопарга бир неча саволлар бериб, фалокатнинг кичик тафсилотларига қадар сўраб-суриштирди. У ўз кўзи билан кўрган, аниқ билганларинигина сўзлаб алам билан: “Амирзодам! Сизға яна бир нарсани айтсам, Олампаноҳ метиндай бикр эканлар. Ғолибо, икки терак бўйидин зиёд тепаликдин шунқор бўлсалар-да, жонлари таслим бўлмағон эканлар. Ўпирилма пайти гумбурлаб чиққан шовқинни қалъа ичида турғон барчамиз эшитиб, Сайҳуннинг бўйиға учиб чиққунимизға қадар, Худо еткузғондек гузарда бир тўп эшкакчи-қайиқчилар ҳордиқ чиқариб ўлтурғон эканлар. Фалокатни кўрибоқ, дарёда сув катта бўлишиға ҳам қарамай, ҳаммалари филҳол сувға ғўта уруб, Олампаноҳни қутқариб олишға киришибдилар. Биз қалъадин чиқа солиб, кечувға етиб келганимизда падари бузрукворингизни авайлаб қайиққа ётқизиб қўйғон эканлар. Зудлик билан маофа келтуриб, Тошқўрғондағи хосхоналариға олиб чиқиб қўйғонимизда, аксар мучалари соғдай, икки муштини маҳкам тугуб, хиёл жилмайгандай жим ётардилар. Фақат сўл қулоғидин андак қон сизиб қолғон экан, холос. Волидаи муҳтарамалари Султонбегим хоним бош, икки тайиб, инингиз Жаҳонгир Мирзо, Али Дарвешбек, Мирзоқули Кўкалтош, Муҳаммад Боқирбек, Шайх Абдулло киби беклар то тонгга қадар Олампаноҳнинг пойидин бир қадам жилмай турдилар. Тайиб тез-тез томирларини тутуб, даҳанлариға ойна қўюб қўяр, нафаслари билинар-билинмас чиқиб турарди. Жон узилишдин аввал Султонбегим хоним бир юмуш била таш-қариға чиқғон пайтларида калима келтурғондек бўлиб, бир нима дебдилар, вале беклар бирор нарса уқиб ололмай қолибдилар. Энг сўнггида, Сизнинг исминғизни айтиб чақирғонларини барча эшитибди!
Эй, Амирзодам! Он ҳазратларининг жонлари узилғон маҳал қалъада қиёмат кўпуб, қўрғон ларзага келди! Ахсида ҳозирча аза очмасликка, майитни эса бугун чошгоҳда Тошқўрғонға дафн этишга қарор қилганларидин сўнггина мен бу тарафға қараб чопдим”.
Шу дамда, алам ўтида ёниб турган валиаҳднинг хаёлидан лип этиб отаси билан боғлиқ икки манзара ўтди. Бири ўтган қишда шикор пайти тушовга бўйин бермаётган баҳайбат эркак марални бўйнига бир мушт уриб, ҳушидан кетказиб қўйганию, мучал тўйи куни бир эмас, учта зотдор той, ироқи шамшир, олтин тўқали чарм камар, шоҳона либослар тортиқ қилаётиб ўғлининг белини маҳкам қисиб қўйганини эслади.
Кафтининг орқаси билан кўз ёшларини сидириб ташларкан, қиблагоҳига бўлган чуқур эҳтиром ила: “Отажоним”… деган биргина сўз юрагининг туб-тубидан отилиб чиққандай бўлди.
Аслида ҳам, ота-бола ўртасидаги ўзаро иззат-ҳурмат шу даражада баланд эдики, Олампаноҳ ҳар қанча сизлаб эркалатмасин, юксак тарбия кўрган Бобур мирзо атиги бир маротаба бўлса-да, падари бузрукворининг юзига тик боққан эмас!
Султон Умаршайх Мирзо салтанат ташвишларидан ҳоли бўлган чоғлари бироз ҳордиқ чиқариш учун бек ва умаролари билан ўтириб қолгудек бўлса, кўнгли бирдан валиаҳдни тилаб қолар, мирзо Андижонда бўлсагина подшоҳ ота уни зудлик билан қошига келтиришларини буюрарди.
Бир неча йил аввал шундай воқеа бўлиб ўтганди. Олампаноҳ Самарқанддан келган меҳмонлар билан бўлиб, шаҳзодани икки кун кўролмади. Ўғлини соғинган ҳукмдор филҳол базм бўлаётган жойга Бобур мирзони етказишларини буюрди.
Тахт вориси икки қўлини кўксига қўйиб, таъзим билан отаси ўтирган хонага кириб келди. Олампаноҳнинг кайфияти осмон қадар баланд экан, хурсанд бўлиб кетганидан: ”Боракалло, мирзо!” — дея эркалатганча қўлларини ёзди. Мирзо барчага салом берди-да, дастурхончилар йўлакчасидан чопиб бориб отасининг бағрига отилди. Кўришиб бўлгач, унинг қулоғига секин бир нималар деб шивирлаб қўйганди, ҳукмдор қорнини силкитиб бор овозда кулиб юборди. Кулги аралаш: “Тўғри, тўғри айтадурсиз, мирзом, кушод хотиримдин кўтарилибдур, узр, шундай сўз бериб эдим”, — деганча ўзини аранг тўхтатиб олганди.
Олампаноҳнинг бунчалик ҳузур билан кулишига сабаб Бобур мирзонинг: “Отажон, мен катта йигит бўлиб қолдум, энди Жаҳонгир мирзони эркалатсанғиз бўлади”, — деганди ўшанда.
Алп Баҳодир шогирдининг ортидан келиб, елкасига қўлларини аста қўйди.
— Амирзодам! Ўлим ҳақ! Бу – Тангрининг иши! Бандасининг умри битғон экан, анга ҳеч бир зот ёрдам бера олмайдур! Аввало, яратғон эгам, Олампаноҳимизни ўз раҳматиға олғон бўлсун! Бундайин таҳликали дамда ўзимизни йўқотмай, тийрак турмоқлиғимиз лузум! Ўзинғизни қўлға олинғ, Амирзодам! — деди салобат билан.
Устозининг сўзлари кўнглига таскин берди чоғи, Бобур мирзо Алп Баҳодирнинг юзига маъноли қараб қўяркан, чопар билан хизматкорнинг кетишига изн берди.
— Мақсуд тағойи! Пошшо бувимға ихбор қилдингизму? — деб сўради синиқ овозда мирзо.
— Ҳа, Мирзом! Хабаринғиз бор, Пошшо бувимлар “Мўғул тўпи”ға кетиб эдилар. Арава жўнатғонбиз, ҳозир-ўқ етиб келсалар керак, — деган жавобни берган хизматкор маъюс бир қиёфада бино томон одимлаб кетди.
Ўзлари ҳоли қолишгач, Алп Баҳодир Бобур мирзонинг билагидан олиб, аста-аста қадам босганларича айвон марказидаги нақшинкор хонтахта ёнига келдилар.
— Мирзом! Кўргулукму, қисматму, Аллоҳнинг иноятиму, буни аниқ айтолмаймен, — дея босиқлик билан гап бошлади устоз: — Бовужудким, шу лаҳзадан эътиборан Фарғона мулкининг тасарруфи Сизнинғ уҳданғизға тушди! Сиз ҳамма нарсани унутуб фақат салтанат, эл-улус тақдири ҳақида қайғурмоғингиз керак! Афсус, бундайин мушкул ва залворли юмуш, биайни, Сизнинғ ўсмирлиқ даврингиз бўсағасиға тўғри келиб турибдур. Сиз энди шогирд эмас, салтанат ҳукмдорисиз! Менинг камтарона хизматларим эса айни шу нуқтада поёниға етди! Минг бор узрлар сўрайманким, вазият энди уззукун Сизнинг қошинғизда бўлмоқлиғимға йўл бермайдур! Рози бўлғайсиз, мирзом?! Тузунғизни кўп ичдим, вале хизматинғизни оз қилдим.
Бобур мирзо қадрдон устозининг сўзларидан тўлқинланиб:
— Ундоқ деманг, устоз! Сиз менга жуда кўп нарса ўргатдинғиз. Аввало, Сиз ризо бўлмоғингиз керак! — деди.
— Шукрларким, — дея сўзини давом эттираркан устоз, — хушомадға йўймағайсиз, мирзом! Шу кунда, шу ёшда таъби назминғизни айтиб ўтирмай, ақл-фаросат, азму шижоат, қуч-қувват ва муборизлиқта ҳеч бир темурийзода Сизға тенг келолмайдур! Улуғ бобокалонинғиз Соҳибқирон Темурбекнинг тузукларини кўп мутолаа қилдинғиз. Мана, энди юрт бошқаришда Сизға бирдан-бир дастур — ана шу! Тахтға ўтиришинғиз ҳамоно, не ажабки, тегрангизда дўст ҳам, душман ҳам бисёр бўладур. Муҳими, аларни ажрата билмоқлик. Яна бир зарур гап. Қай йўл била бўлса-да, отанғизни садоқатли бекларини илгингиздин чиқормағайсиз, вале, ихтиёринғизни ҳам аларға бермағайсиз! Сизға бу ишда энг яқин маслаҳатгўй Пошшо бувингиз — Эсан Давлатбегим бўладилар!
Шу пайт хизматкор чопиб келиб: “Амирзодам! Пошшо бувим келиб-ўқ, зудлик била Сизни тилаяптилар”, — деди.
Бобур мирзо бош ирғаб: “Ҳозир”, — деб қўйса-да, устозидан ажралгиси, уни ташлаб кетгиси келмас, бир-бирларига меҳр кўзлари билан боққанларича унсиз туриб қолгандилар.
— Боринг, Олампаноҳ! Боринг! Пошшо бувимлар мунтазир бўлуб қолмасунлар. Ушбу дамда ҳар бир дақиқа ғанимат! Мендан кўнглингиз тўқ бўлсун. Мен ўла-ўлгунча сизнинг хизматинғизға тайёрмен! — Алп Баҳодирнинг бу сўзлари кўз ёшлари билан бирга чиқар, махзунликнинг эса адоғи кўринмасди.
Туғёнлар гирдобида қолган Алп Баҳодир шогирдини сўнгги бор бағрига босиб кузатиб қоларкан, илтижо билан: “Тенгрим! Мирзомни ўз паноҳингда асра!” — дея қайта-қайта пичирлаб қўяр, яккаю ягона ўғлини жангга киритиб юбораётган отадай йўлакда кетиб бораётган Бобур мирзодан нигоҳини узолмасди.
Алп Баҳодир шогирдининг ортидан:
— Мирзом! Иншооллоҳ, истиқбол мунаввар бўлғай! Сизни буюк ишлар кутиб турадур. Сиз ҳали ҳеч ким уддалай олмағон юмушларни бажарурсиз! Бунга имоним комил! — деб қўйди ички бир ишонч билан.
Фарғона мулкининг қонуний ҳукмдори қулоғига Алп Баҳодирнинг сўзлари етиб келмаётган бўлса-да, у бино олдида бир лаҳзага тўхтади… Ортига ўгирилиб нигоҳини устози турган тарафга қаратди. Қалин дарахтлар ортида Алп Баҳодирнинг қораси кўринмай қолганди. Бобур мирзо турган жойида, ўша томонга қараб уч қатла бош эгиб, таъзим бажо келтирди. Шундан кейингина остона ҳатлаб, саройнинг аъён-акобирларини жамлаб ўтирган Пошшо бувиси томон жадал юриб кетди.
“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, 2015 йил 7-сон
0
Категории
Дурбек Қўлдош (1949)

Комментариев нет:
Отправить комментарий