Икки минг ўн еттинчи йил бошланди, ажабо,
Янги йил хуш хабарин келтирди тонгги сабо.
Қутлов ва табриклар ҳам ҳуш ёқурким, дилрабо,
Совға, саломлар олиб, кириб келди Қорбобо,
Ассалом, эй Янги йил, ҳуш келибсан, марҳабо!
Ассалому-алайкум хурматли мехрибон оналар, қалби дарё опа-сингиллар, бағри кенг ака-укалар!
Мен аввало барчангизни кириб келаётган янги-2017 йил билан муборакбод этаман!
Бу келаётган йил барчангизга омад ва сихат - саломатлик тилаш билан бирга ,шу янги йил бахонасида аразлашган қариндош-уруғлар бир-бирлари
билан гина-қудратларини унутиб бир-бирлари билан иноқ ва мехрибон бўлишларини етишмаган орзуларнгизга бу йил етишингизни “ОЛЛОҲИМ”дан сўраб қоламан.
Сизларга ҳурмат ва эхтиром ила Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров
Ўлкамизни яшнатиб,яна ҳам обод этиб,
Эзгу орзу тилаклар,барчасин бунёд этиб.
Дилдаги ғуборларни, кекларни барбод этиб,
Беморларни дардлардан, ғамлардан озод этиб,
Янги йил келаётир, барчамизни шод этиб.!
Комментариев нет:
Отправить комментарий