БЕДОРИНГМАН, ВАТАН
Хуршидабону
Дардингни кўксимда кўтаргим келди,
Бир
оҳ ўртаганда
дилингни, Ватан!
Нур
бўлиб,
ҳур бўлиб
асрагим келди,
Ёмон
кўздан
мушфиқ элимни, Ватан!
Ким
сендан не тилар, барҳақи худо,
Мен
фақат тинчингни тиладим, Она,
Қара, сўз кўшкида Чўлпонинг каби
Мен
ҳам бедорингман, мен ҳам парвонанг!
Бағрингни
бир тикон тилса ногоҳон,
Бағримни
минг фиғон ёқди ўшал
дам.
Фарзанд
доғида сен ютганингда қон,
Юпатмоқ
истадим кўзларимда
нам…
Васлингдан
даволар изладим ишққа,
Тупроғингдан
топдим тансиқ меҳрни.
Онамсан,
сен томон отилса тошлар,
Кўксим қалқон бўлур, сўзим қаҳрли.
Сенга
пайвастадир томирим, илло,
Бобур
кўксидаги
эй буюк армон!
Тожмаҳалдан
гўзал,
азиз мен учун
Қалдирғоч ин қурган шу очиқ
айвон!
Очиқ
кўнгил
элим, очиқ қўл
элим,
Очиқ
айвонингда меҳр тўла дур!
Жаннат
жамолингга дунё ҳавасда,
Сени
асрамоқлик бурчим-ку ахир!
Улуғлар
хокидан юксалган замин,
Юлдузи
бағрига сиғмаган само!
Дукчи
Эшонингдан сўрагил,
айтур:
Тинчлик
– улуғ неъмат, барҳақи худо!
Хоҳ
бир майсангни, хоҳ битта ғунчангни
Ғанимдан
асрай деб ўртанар
жоним.
Ахир
томиримда оқмоқда менинг,
Ватан
деб жон берган аждодлар қони!
Комментариев нет:
Отправить комментарий