Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 1 декабря 2016 г.

гаймарит

Гайморит - жиддий касаллик!
Добавьте подпись

ш кунларида шифохоналарда даволанаётган беморларнинг 20-30 фоизини, амбулатория шароитида муолажа олаётганларнинг 15-16 фоизини бурун бўшлиғи касаллиги билан оғриганлар ташкил этади. Булар орасида гайморит биринчи ўринни эгаллайди. Мана шу хасталикдан азият чекаётганлар учун Тошкент Тиббиёт Академияси 3-клиникасининг ЛОР шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Улуғбек Эргашев маслаҳатлари асосида қуйидагиларни
тавсия этамиз...

ҚАНДАЙ ПАЙДО БЎЛАДИ?
Гайморит юқори жағ ва бурун атрофи бўшлиғининг яллиғланиши бўлиб, кўпинча бурун бўшлиғига турли микроорганизмлар кириши натижасида юзага келади. Масалан, грипп вируси, стрептококк, стафилококк, диплококк, кўк йиринг таёқчалари, анаэроб инфекциялар ва ичак таёқчалари гайморитни қўзғаши мумкин.

ГРИППГА ЎХШАЙДИ, ЛЕКИН...
Дастлаб касалликнинг ўткир тури намоён бўлади. Бу вақтда беморнинг юқори жағ соҳаси қўл билан босиб кўрилганда оғрийди, бурнидан шиллиқ ажралади.
Аслида бурундан шиллиқ ажралиши грипп касаллигида ҳам кузатилади. Лекин гриппда пайдо бўладиган шиллиқ суюқлик сувга ўхшаш оқ рангда бўлади. Гайморитда эса бурундан йиринг аралаш ажралма чиқади.
Гайморитга чалинган беморнинг қон таҳлилида лейкоцитлар миқдори ошганлиги сезилади. Шундай вақтда зудлик билан шифокорга мурожаат этиш лозим. Агар кечиктирмай даво чоралари кўрилса, бемор бутунлай тузалиб кетади.
АСОРАТ ҚОЛДИРАДИ...
· Бошқа хасталиклар каби гайморит ҳам ўз вақтида даволаб тузатилмаса, оғир асоратлар қолдиради. Яъни гайморит билан оғриб ўтгандан кейин мия пардасида ўзгаришлар кузатилади.
· Кўп ҳолларда гайморитни яхши даволатмаган беморларда менингит (бош ва орқа мия қобиғининг яллиғланиши) ривожланиши мумкин.
· Шунингдек, касалликдан сўнг арахноидит (бош ёки орқа миядаги ўргимчак тўрига ўхшаш парданинг яллиғланиши) ва риноген кўз касалликлари рўй беради.
· Гайморит асоратлари юзага келмаслиги учун бемор қунт билан муолажани охирига етказиши зарур.
УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАНИШ
· Оддий бир усул: сувда иккита тухумни қайнатинг, пишгач, иссиқ ҳолида буруннинг ҳар иккала ён соҳаларида қўл ёрдамида думалатинг. Бу муолажани тухумлар совигунича давом эттиринг. Буни кунига 2 маротаба амалга оширсангиз кифоя.
· Қизиган товага 2-3 қошиқ гуруч ёки буғдой солинг, яхшилаб аралаштиринг. Донлар исигач, икки қаватли сурп халтачага солинг ва гаймор бўшлиғи (юқори жағ бўшлиғи) устига қўйиб туринг. Бу усулни кунига 2-3 марта давом эттиринг.
· Бир дона картошкани пўсти билан сувда пишириб олинг. Иссиқ ҳолида бурун атрофига қўйинг. Бурун териси куйиб қизармаслиги учун картошкани узоқ вақт босмай, енгилгина думалатганингиз маъқул.
· Яна бир усул: мойчечак, ялпиз ва райҳоннинг қуритилганидан бир ош қошиқдан олиб, бир стакан сувда 5 дақиқа қайнатинг. Сўнг бошингизга катта сочиқни ёпиб, қайнатмани қайта-қайта ҳидланг. Бурун шиллиқ қавати куймаслиги учун тез нафас олманг. Муолажа вақти ўн дақиқадан ошмасин.

· Оддий тумов ҳам узоқ давом этса гайморитга айланиб кетиши мумкинлигини ёдда тутинг. Шунинг учун ҳар қандай шамоллаш касалликларини тезроқ даволашга шошилиш керак. Қиш кунларида совуқ сув ичмаслик ва совқотишдан сақланиш лозим. Бундан ташқари, кариесли тишларни ўз вақтида даволатиш, ҳаво нам пайтлари оёқни ҳам, бошни ҳам иссиқ тутиш зарур. Шунда гайморит сизни безовта қилмайди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий