БОБИР КУТБХОНАСИДА БОБИР ЁДИ
Бу йил Андижон ўзининг фахрли фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг
таваллудинигина нишонлаш эмас, балки йил давломида Бобирни ёд этишни
режалаштирган. Эл оғзида бу йил “Бобир йили” деган гапни тез-тез эшитиш мумкин.
Шоирлар ҳар анжуманида Бобирга бағишлаб ғазаллар, муҳаммаслар ёзса бастакорлар
Бобир ғазалига куйлар басталаб янги-янги қўшиқлар ижод қилиб халқнинг дилини
хушнуд этмоқдалар.
Андижоннинг қоқ марказида Бобир номли ахборот ресурс маркази жойлашган.
Бу йил ахборот ресурс маркази жамоаси ҳам бу санага муносиб жавоб қилмоқдалар.
Куни кеча марказнинг катта ўқув залида “Нафосат” ижодкорлар клуби, Андижон
адабий гурунгги ва “Эъзоз” ашула ва рақс ансанбили иштирокида Андижоннинг
фихрли фарзанди шоҳ ва шоир З.М.Бобирга бағишланган катта адабий, мусиқали кеча
бўлиб ўтди.
Анжуманга “Адолат” СДП Андижон
тумани Кенгаши раиси М.Қодиров ва бу партия аъзолари, ХДП Андижон шаҳар кенгаши
раиси ўринбосари С.Козимов, партия депутати Х.Мирзакаримов ҳамда Андижон
туманидаги 16-умумтаълим мактаби ўқувчилари қатнашдилар.
Кечани ахборот ресурс маркази ходимаси Севарахон Набиева бошлаб кечани
олиб боришни Республика Маънавият тарғибот маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар
уюшмаси вилоят бўлимлари қошидаги ижодкорларнинг “Нафосат” клуби бадиий раҳбари
шоир, носир ва санъаткор Ғани Мажид олиб боришини илтимос қилди.
У кечани
бошлар экан, Бобур тўғрисида, унинг қандай инсон бўлганлиги тўғрисида гапириб
сўзини Бобирга аталган “Бобир қандай зот? номил шеърини ўқиб навбатда сўзга
чиқадиган ижодкорларга бу шеърдаги саволларга жавоб беришни илтимос қилди.
БОБУР ҚАНДАЙ
ЗОТ?
Шоҳлик асли кичик бахт эмас,
Бундай бахтга ҳар кимса етмас,
Шеъриятни қилибди хавас,
Бобур қандай зот бўлган экан?!
Қилиб қанча жангу жадаллар,
Шеър ёзишга фурсат топганлар,
Жангларда ҳам эришган зафар,
Бобур қандай зот бўлган экан?!
Яратди у илмий шох асар,
“Бобурнома” ҳамда “Мухтасар”,
Ундан қолди гўзал ғазаллар,
Бобур қандай зот бўлган экан?!
Бўлавермас шохлар қалби оқ,
Нияти ҳам унинг бўлган пок,
Юрагида ёнган бир чироқ,
Бобур қандай зот бўлган экан?!
Ардоқлайди аҳли Андижон,
Ўз юртига суюкли ўғлон,
Шеърлар ёзган дея анда жон,
Бобур қандай зот бўлган экан?!
Шундан кейин шоир Ғани Мажид кечани давом этиб биринчи сўзни Андижон
адабий гурунггининг фаол аъзоси, Бобир ғазалларига 101 та муҳаммас боғлаган
таниқли шоир Суҳайлийга сўз берди. Сухайлий ўзининг китобини иштирокчиларга
кўсатиб кейин ўзининг Бобирга бағишланган янги ғазалини ўқиб берди. Шу тақлид
кеча давом этиб навбат билан бир шеър, бир қўшиқ, бир сўз кўринишида
иштирокчиларнинг чиқишлари эълон қилиниб борилди. Ғани Мажид ҳар бир ижодкор
ёки санъаткорга сўз берар экан, унинг ким эканига алоҳида тўхталиб
иштирокчиларга таништириб борди. У таништириш давомида навбат олган ижодкорнинг
кўпчилик билмаган қирралари ҳақида ҳам қизиқарли сўзлар айтиб ўтарди. Бу кечани
янада қизиқ бўлишига сабаб бўлди.
Бобир ахборот ресурс марказидан марказ директори муовини Н.Азларова
иштирокчиларга ташриф учун миннаддорлик билдириб иштирок этган ўқувчиларга
фахрий ёрлиқлар тақдим этди.
Кечада Эъзоз ансанбилидан ансанбилнинг бадиий раҳбари таниқли режиссёр,
шоир ва созанда Одилжон Худойбердиев, хушовоз хонандалардан Қаҳрамонжон Хўжаев,
Иброҳимжон Ғофуров, Қутбиддин Эргашев Бобур шеърлари билан айтиладиган қўшиқлар
ижро этган бўлса ансанбилнинг ўзи Бобур ғазали билан айтиладиган “Соқийномаи
савти калон” қўшиғини ижро этди.
Андижон адабий гурнггидан иқтидорли шоирлар Комилжон Ҳакимов, Орифжон
Мелиев, Дурбек Қўлдашев, Икромжон Шукуров ва Одил Сувчиларнинг чиқишлари иштирокчиларнинг
гулдирос қарсакларига сабаб бўлди.
16-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг саҳна кўриниши ва Бобир ижоди
ҳақидаги композицияси ҳам жуда қизиқ чиққанини эътироф этишди.
Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров,рухшунос олим,
профессор,
“Нафосат” клуби аъзоси.
Комментариев нет:
Отправить комментарий