Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 2 февраля 2017 г.

Хуршидабону

Xurshidabonu Vahobjon Qizi

ҚАДР

Тириклик олами ичра баҳосиз пулчами қадрим,
Олов ҳислар ўчоғида кераксиз кулчами қадрим?

Меҳрдан сўз очар бўлсанг, аё, ўйла жавобин ҳам,
Оёғинг остини ўпган хазонгир гулчами қадрим?



Тилак-истакларинг бошқа, сўзинг, лафзинг, ўзинг бошқа,
Сирот кўпригига кўз ташлаёлмам, қилчами, қадрим?

Менга берма сира озор, риёга ҳам ризоман, ёр,
Омонат даҳри дун ичра омонат дилчами қадрим?

Нe ёзмиш бор пешонамда, Яратганга аёндир бу,
Фанодин то бақо бўйлаб чўзилган йўлчами қадрим?
ХУРШИДА. 2017 йил, 1 февраль

ШИРИН СЎЗ

Юракка куч этар туҳфа ширин бир сўз,
Умр бўлса китоб, саҳфа ширин бир сўз.

Ҳаёт тилсимларига у калит гўё,
Саховат саҳнидан лавҳа ширин бир сўз.

Нурафшонлиғ улашгай еру кўк узра,
Ривож топгай ки ҳар жабҳа, ширин бир сўз.

Керакмас, молу зар-давлат, дариғ тутманг –
Меҳр уйидадир раҳба ширин бир сўз.

Умидворлиғни бахш этсин кўнгилларга,
Сочинг дил сори минг дафъа ширин бир сўз.
ХУРШИДА. 2017 йил, 1 февраль

Комментариев нет:

Отправить комментарий