Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 20 февраля 2017 г.

Малика Салимова


Сендан яхшиларни сендек суймадим,
Жони фидоларга жон тута олмай.
Гулханга отилиб эримас кўнглим,
Сени ёлғонларинг унута олмай!

Қисмат китобининг сен бор бетини,
Қиймалаб,қайчига берса қанийди.

Сенингли бир куннинг қиёматлари,
Энди минг йилларга татийди!

Ишонма кун келиб севдим десалар,
Менингдек боридан кечиб севсайди!
Ўлиб қоладилар мендек севсалар!
Сени мендан ортиқ севиб бўлмайди!

          Малика Салимова
Эрка каломлардан эриди кўнгил,
Берган гулларингиз тикони тилди,
Сўнгра елкамизга ортиб зил-замбил,
Соғинчингиз бизни мардикор билди.

Сизга ёр бўлмадик,ёр-ёр бўлмадик,
Манзилсиз мактубдек оввора,сарсон.
Яхшингиз суйдими сизни бизчалик.
Бизчалик ҳокисор бўлар қай нодон.

Сизни бошимизда тож билдик,илло,
Тахту-равонларга ўтирган ўзга
Сиз кирган чимилдиқ иплари тилло,
Насибу-нигорон бўлмади бизга.

Энди кўрган билан кўзларингизда,
Таманно аксимиз кўрмоқлик армон,
Кўнгилга босилган изларингизда,
Битмас яраларнинг қолгани ёмон.

Итларни олдига юбордик отиб,
Сиз асрай олмаган кўнгилчамизни,
Авайлаб юрибмиз тумордек тақиб,
Бизда қолиб кетган рўмолчангизни.

                Малика Салимова

Комментариев нет:

Отправить комментарий