Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 7 февраля 2017 г.

Навоий ғазалига мухаммас

                                       СУЛТОНИ ЙЎҚ

                  Ошиқи бечораларни ким дегай, армони йўқ,
Дилда армон кўп эрурким, етгали имкони йўқ.
Чун куяр олдида лекин кўзлари фаттони йўқ,
Ёридин айру кўнгул мулкидурур, султони йўқ.

Мулкким султони йўқ, жисмёдурурким, жони йўқ.

Боғбонсиз ҳам меҳрсиз боғда ўсмас тоза гул,
Тоза гулга боғланурким ҳар қачон ҳам бу кўнгул.
Жону жисминг садқа айлаб сўнг бўлурсен анга қул,
Жисмдин жонсиз не ҳосил, эй мусулмонларким, ул.
Бир қаро туфроқдекдурким, гулу райҳони йўқ.

Турфа гулларни кўрур ким, бўлғуси ҳайрон анга,
Маҳлиё бўлғайки чандон, берғудекдур жон анга.
Гар кўнгул ошуфта бўлса, бил зарур жонон анга,
Бир қаро туфроғким йўқдур гулу райҳон анга.
Ул қоронғу кечадекдурким, моҳитобони йўқ.

Ёридин айру эрурким, бўлғуси армон анга,
Лек жасорат бирла ҳар ким топқуси имкон анга.
Чун эса ҳижрону ғам мисли бир меҳмон анга,
Ул қоронғу кечаким, йўқдур моҳитобон анга.
Зулматдадурким, анинг сарчашмаи ҳайвони йўқ.

Ишқсиз ҳеч бир кўнгул касбу камолға тўлмағай,
Етса ишқ чунки камолға гул мисоли сўлмағай.
Ёрсиз қолғонда ошиқ қайғу, ғамдин ўлмағай,
Зулматиким, чашмаи ҳайвони онинг бўлмағай.
Дўзахедурким, ёнида равзаи ризвони йўқ.

Мажнуну Фарҳод эрурким, кўнгул ҳеч билмас ҳудуд,
Ёр висоли ул кишиға бўлғуси бисёр сужуд.
Жаннат-ул маъвони ҳар ким ҳар қачон қилғай умид,
Дўзахеким, равзаи ризвондин ўлғай ноумид.
Бир хуморедурки, анда мастлиғ имкони йўқ.

Ошиқи, шайдо эрурким, юргуси мастанавор,
Эл аро машҳурлиғи ҳам бал анга мажнун шиор.
Ишқ аро бул Қодирий ҳам бўлди кўп девонавор,
Эй Навоий, бор анга мундоқ уқубатларки, бор.

Ҳажрдин дарди ва лекин васлдин дармони йўқ.

Комментариев нет:

Отправить комментарий