Сен муҳаббат ёшидасан, ёшидасан,
Катта йўлнинг бошидасан, бошида.
Бу бахт дема бахтиёрлик олдиндадир.
Демак, синов қошидасан, қошидасан.
Севмоқ учун зўр ирода чидам керак,
Дил тубидан қайнаб чиққан алам керак.
Бу туйғу рост парваришга муҳтож ниҳол,
Энг аввало муривату карам керак.
Ўз-ўзингга мурувват қил, эй ёш дўстим,
Бил, севгини асраб беролмайди ҳеч ким.
Муҳаббатнинг синовига дош беролмай.
Деб юрмагин: вой, жон севгим! Вой, жон севгим!
Сен муҳаббат ёшидасан, ёшидасан,
Катта синов қошидасан, қошидасан.
Комментариев нет:
Отправить комментарий