Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 6 февраля 2017 г.

Энг фаол адолатчи аёл

“ЭНГ ФАОЛ  АДОЛАТЧИ  АЁЛ”

“Адолат” партиясининг Андижон тумани кенгашининг “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Энг фаол адолатчи аёл” кўрик танлови ўтказилди. Кўрик танловда партия қошида ташкил этилган “Оқсақоллар Кенгаши”нинг “Эъзоз” ансанбили, Андижон
адабий гурунг қатнашчилари ҳам иштирок этишди. Танловда мусиқа мактаби ўқувчилари, ўқитувчилари, тумандаги мактаблардан келган турли ўқитувчилар, мактаб фаоллари, “Адолат” партияси аъзолари қатнашдилар. Танлов бошланишидан аввал Эъзоз ансанбили ўз чиқишлари билан қатнашчиларни зериктирмай ўтирган бўлса, танлов қатнашчиларининг чиқишлари ўртасида мактаблардан келган санъаткор ёшлар тадбирни қизитиб турдилар.
Андижон адабий гурунгги раҳбари шоир ва носир Ғани Мажид танлов қатнашчиларига ўзининг янги китобидан ҳадя этган бўлса таниқли режиссёр “Эъзоз” ансанбилининг раҳбари Одилжон Худойбердиев ҳайъат аъзолари сафида қатнашчиларнинг ижро маҳоратларини баҳолашда мутахиссис сифатида иштирок этди. Иштирокчилар учун Ғани Мажид табрик ўрнида қуйидаги шеърини ўқиб берди:
ЧИН  БАХТ  ИСТАСАНГ

Майда чуйда бахтлар бари ўткинчи,
Бир куни, албатта, ташлаб кетади.
Сеникиман дейди сендан кетгунча,
Бир кун юрагингни ғашлаб кетади.

Бойлигинг қолади бир кун ўзгага,
Бугунча кўзингни маҳлиё қилиб.
Мақтанма мансабинг билан барчага,
Юрмагин сўзингдан хижолат бўлиб.

Бугун топганингга бўлма маҳлиё,
Бугунники қолмас эртага асло.
Эртанги кунингга бўлади зиё,
Битта билим топсанг эртангга жило.

Битта-битта сепсанг меҳр уруғин
Бир кун униб чиқиб беради ҳосил.
Сени ҳурмат қилар дўсту уруғинг,
Меҳрдан бахт топар ҳар қандай кўнгил.

Лоқайдлик лойига ботмагин асло,
Фаол кўзла боққин ҳар бир одамга.
Сени ҳар таниган санасин доно,
Донолик нурин соч ёнда оламга.

Туганмас бахт эрур китоб ва ижод,
Битта шеър ёзолсанг сен энг бахтиёр.
Ижод билан агар дилинг бўлса шод,
Демак, чин бахт сенга бўлган экан ёр.

Танлов тугагач партиянинг туман кенгаши раиси Муроджон Қодировни танловни ташкил этишдаги маҳорати билан табрикладилар. Танлов қатнашчиларига турли номинациялар бўйича қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Суратларда танлов жараёнидан лавҳалар берилган.
Абдунаби Абдураҳмонов,

шоир ва созанда

Комментариев нет:

Отправить комментарий