Хафақон ёки
гипертонияни
ТАБОБАТ УСУЛИДА ДАВОЛАШ.
Қон босими яни гипертония касаллиги- Юнонча hyper –
ортиқча, tonos-таранглик, босим-маънони англатиб атeриал қон босимини ошиши билан кечадиган
хроник касалликдир.
Гипертония касаллигида артериал
босимнинг юқори бўлиши буйрак ёки эндакирин безлари касалликлари оқибатида келиб чиқувчи
касаллик бўлиб қон босимини
ирода этилишининг бузилишига боғлиқ бўлади.
Касаллик асосан асаб бузилишидан келиб
чиқадиган хасталикдир. Одамнинг руҳан эзилиши, кўнглиги оғир ботадиган
кечинмалар бу дарднинг бошланишига туртки бўлади. Ташқи мухитдан бош миянинг
олий бўлимларига асабларни
толиқтирадиган таъасуротлар келиб
туриши натижасида бош миянинг тегишли қисмлари доим қўзғалиб турадиган бўлиб
қолади. Миядаги мана шу қўзғалиш ўчоқлари
қон томирга таъсир кўрсатиб улар тонисининг тўғри идора этилишини
бузади. Натижада арзимаган сабабдан ҳам томирлар тониси ўзгариб қон босими ўзгариб
турадиган бўлиб қолади. Бу ходиса бора-бора кучайиб табора доимий тус ола
бошлайди ва охири қон босими мудом юқори
даражада турадиган бўлиб қолади. Вақт ўтган сайин турли орган ва тўқималарда ишланиб чиқадиган гармонлар ва бошқа актив
моддалар воситаси билан организмга таъсир кўрсатувчи механизмлар қон босимининг
юқори туришини қувватлаб берадиган бўлиб қолади.
Ўтмишда......
Қадимда хафақонни келтириб чиқарадиган омиллар аниқланиб ,яъни аниқ
ташхис қўйилиб ,даво чоралар кўрилган.”ТИББИ ЮСУФИЙ” нингмуаллифи ,Бобурнинг
хос табиби Юсуфий ибн Мухаммад ибн Юсуф
ат-ТАБИБ ал-ХАРАВИЙ “агар хафақон сафро ғалабасидан бўлса ,белгиси:томир тез
уруши,сийдикнинг сариқлиги.Агар қон босми ғалабасидан бўлса,томирнинг йўғон уриши,тўлалиги,кўз ва
юзнинг қизиллиги.Хафақон совиқдан бўлса ,белгиси: томирнинг мулойим уриши,савдодан
бўлганида қаттиқ; дейди ва ҳар бир
холатда қандай даво-чоралар кўришни айтиб ,тавсиялар берган.
Бобомиз ибн Сино хафақонга
учраган кишиларга ўзлари билан хушбуй
нарсаларни олиб юриш ,уларни вақти-вақти билан тутатиб ,хидлаб туришни маслахат
берган.Яна у хафақон баъзан меъданинг хамкорлигида,гохо хилтлардан ,баъзан эса
чет бир таъсирлардан ва қаттиқ
хис-хаяжондан бўлади дейшган.
Касалликнинг
айрим сабаблари
Гепортония касаллигининг
бошланғич даврида артриал босимнинг дам
бадам кўтарилиб туришидан ташқари гохида бош оғриқ юрак ўйнаши, юрак сохасида баъзан оғриқ туриши
одам энса қисмида оғирлик сезиши мумкин. Кейинчалик бош айланиб ғувиллаб туриши, қўл-оёқ бармоқлар увишиб қолиши, Кўз олди жимирлаб туриши уйқи бузилиши тез
чарчаш аломатлари сезилади.
Бемор касалликнинг зўриқишига
сабаб бўладиган омилларни билиб қўйиши,
бунинг учун албатта меҳнат ва дам олиш
тартибини тўғри уюштириш юзасидан врач берадиган махсулотларга пухта амал қилиш
зарур. Бу маслахатлар гепортония
касаллигининг авж олишига йўл қўймаслик
учун асабий-руҳий жихатдан зўриқмаслик
марказий нерв системасида гўё тўпланиб
борадиган хис хаёжон хислари тарқатиш
чорасини кўришдан иборат. Одам организими шундай тузилганки асабларнинг
толиқиши жисмоний активлик просесидагина хаммадан яҳшироқ тарқайди. Шунинг учун
ҳам хар куни имкони борича сайр қилиш,
кўнгилга ёқадиган жисмоний спорт
билан шуғилланиш лозимдир. Аксинча ўтириб тинчкина китоб ўқиш, телевизор кўриш ақл ишлатишга тўғри келадиган ўйин (шахмат)
ўйнаш нерв системасини толиққанлигин
тарқатмайди ва қон босимини
кўтарилишини камайтирмайди.
Қон босими қандай ўлчанади?
Қон босим
томирларимиздаги қоннинг бутун танамиз
бўйлаб бемалол ҳаракатланиши
учун хизмат қилади. Асосан артериал қон босими ўлчанади. Қон тана
бўйлаб ҳарактланаётганда
артерия (йирик қон
томири) деворларига таъсир
қилади. Артериал қон босимининг ҳажми
юрак қисқаришининг кучи ҳамда қисқариш пайтидаги
қон миқдорига боғлиқ
бўлади. Бундан ташқари,
унга нафас олганда
кўкрак ва қорин
бўшлиғидаги босим, қоннинг суюқлиги ҳам ўз
таъсирини ўтказади.
Юракнинг чап
бўлмачаси қисқарганда, артериал
босим энг юқори чўққисига
етади. Бу даврда юрак 70 мл
гача қон ҳайдайди. Бунчалмк кўп
миқдордаги қон майда қон
томирлардан ўтолмайди.
Натижада аорта кенгайиб
ундаги босим кўтарилади. Буни систолик босим
дейилади (систола-юрак
қисқариши демакдир). Меъёрда у
100-140 симоб устуни
бўйича бўлади.
Олимлар яратган
илк ускуналарда қон
босими симоб усуни
бўйича ўлчанади. Техника
тараққий этган ҳозирги
кунда ҳам қон
босими айнан шу ўлчам
билан баҳоланади. Юрак қисқариши
орасидаги тўхталиш (пауза
ёки диастола) пайтида аорта (энг йирик томир) ва артерия
деворлари қисқаради.
Улардаги қон энди
майда томир (капилляр)
бўйлаб ҳаракатланади. Шунга
кўра, қон босими ҳам пасайиб симоб-устинининг 70 мм
га етади. Бу катталик
диастолик босим
деб аталади.
Қон босими махсус
ускуна (сфигманометр)
ёрдамида ўлчанади. Беморнинг қўли
қалин манжет (ёқа) ёрдамида ўралади.
Ёрдамчи махсус резина нок
ёрдамида манжет ичига ҳаво тўлғазилади,
манометр кўрсаткичларига
қараб ҳаво аста
чиқарилади. Систолик босим манжетнинг
ички бўшлиғидаги босимдан юқориласа, томирдаги қон
эркин ҳаракатлангани тирсакка
қўйилган фонендоскоп орқали
яққол эшитилади.
Қон
босимининг баланд ёки паст бўлишига инсоннинг ҳаёт тарзи,
ёши, касби таъсир қилади.
Одам организми жуда мураккаб тузилма
ҳисобланади. Агар унинг
бирон-бир аъзоси ишдан чиқса, қон босими ҳам ўзгариб боради. Қон босими қуйидагича ҳисобланади: 100 рақамига
одамнинг ёши қўшилади. Мисол учун
40 ёшда бўлсангиз, 100 / 40 140
яъни қон босимингизнинг юқори
кўрсаткичлари 140 атрофида
бўлиши керак.
Хафақон зимдан таъқиб қилади.
Хафақон (шифокорлар тилида
гипертония, гипертензия деб аталади)
қуйидагича намоён бўлади:
*одам қаттиқ асабийлашган
пайтда бирдан холсизланиши, кучли бош
оғриғини сезиш мумкин;
*бу ҳолатда боши тинмай айланади, қулоқларда шовқин эшитилади,
нафас қисилиб, юрак тез уради;
*беморга вақтида ёрдам кўрсатилмаса беморда гипетоник
криз юзага келиши мумкин.
Унинг белгилари;
*Адреналинли криз-хафақоннинг
бошланғич даврида
кузатилади. Беморнинг боши
бирдан лўқиллаб оғрийди, боши айланади, кўз олди
қоронғилашиб, қора нуқталар кўринади,
қўл-оёқлари титрайди, танаси қизиб,
юрак қисмида санчиқ кузатилади.
Беморнинг томир уриши (меъёрдаги ҳолатдан) дақиқасига 30-50
гача тезлашади. Бу ҳолат бир неча соатдан кейин ўтиб кетади.
*Норадреналинли криз-касалликнинг 2-3 босқичида, нотўғри даволаш ёки
даволашни охирга етказмаслик
оқибатида юзага келади. Кризнинг бу тури
аста-секин ривожланиб бир
неча саотдан 2-5
суткагача давом этиши мумкин.
Бунда касалнинг боши кескин
тарзда оғрийди, боши айланади, аста-секин эшитиш, кўриш қобилиятининг бузилиши,
қўл-оёқ мушакларининг
беихтиёр равишда титраши, юз
нервининг учиши кузатилади.
Кризнинг якунланиш палласида бемор юракдаги кучли оғриқ, юракнинг
тез уришидан шикоят қилади. Қон босими ўта юқори бўлади.
*Кризнинг зўрайган
тури-беморнинг қон босими
доимий равишда баланд бўлган холларда
юзага келади. Буни танамиздаги зарурий аъзолар кўтаролмайди. Оқибатда
беморда ўткир юрак етишмовчилиги, ўпка шиши, астма, лғоё фалажи,
тилдан қолиш аломатлари юзага
келиш мумкин.
Агар беморга вақтида ёрдам кўрсатилмаса талваса тутиши, хушдан кетиши,
юрак уришдан тўхташи мумкин.
Пархезнинг фойдаси
Балиқ, ловия ёки нўхат солинадиган
таомлар тановул қилганда
бараварига сут ичиш
мумкин эмасликни хамма
билади. қовун, узум,
шафтоли, ўрик егандан кейин сув ичиш
нохушликка сабаб бўлишини хам биламиз. Шундай бўлсада, хар биримиз
овқатлангандан кейин 2-3 пиёла
чой ичиб
ошқозонга ортиқча «вазифа» берамиз. Вахоланки,
чой овқатдан кейинги одатий
ичимлик эмас, алохида таом сифатида овқатдан 1 соат
олдин ичилиши керак экан.
Хар бир инсон
соғлом ёки касал
бўлишидан қатъий назар
овқатланишда қуйидаги қоидага
риоя этиши керак:
Бир вақтнинг гўштли
таом ва нонни истеъмол
қилиб бўлмайди (орамизда паловни хам нон билан ейдиганлар
йўқ эмас). Ошқозонга тушган бундай озуқа
охиргача хазм бўлмай, ичакларда ачиб,
қорин дам бўлиши, жиғилдон қайнаши
юз беради. Бу хол такрорланаверса, оғир
ошқозон касалликларига олиб
келади.
Овқатни ютишдан олдин яхшилаб чайнаш кераклигини хаммамиз биламиз. Аммо
овқат тез хазм бўлиши учун уни неча
марта чайнаш керак?
Шифокорларнинг фикрича , хар
бир луқмани 15-30 мартагача яхшилаб чайнамоқ зарур. Бу холат кўпчилик учун кулгили
туюлса керак. Тўғрида, шошилиб овқатланиш, оёқда тик
туриб чой ичиш кўпчилик
учун одатий хол. Бу борада сизнинг
қандай йўл тутишингиз ўзингизга хавола. Фақат бир
маълумот билан танишингизни хохлардик: дунёда
ишлаб чиыарилаётган
дориларнинг 90 фоизини ошқозон-ичак касаллкларини даволаш учун мўжалланган. Атиги 10 % шамоллаш, бош оғриғи
ва х.к.ларни даволашда ишлатиладиган дорилар
хисобланади.
Гипертоник криздан кейинги холатда
бемор 1 чой қошиқ асал қўшилган ичимликлар: асалли
сут, шарбатлар исиши керак.
Агар семизликдан қийналсангиз, 3-4 хафта
давомида қуйидага риоя қилинг: хафтада 2-3 кун бошқа таомлар ўрнига фақат қатиқ ичинг.
Кейинги 2-3 кун давомида сабзавотли (гулкарам, сабзи, булғор қалампиридан тайёрланган)
димлама, ёғсиз шўрва, чой ўрнига
наъматакли дамлама, қатиқ зардоби ичилади.
Бундан кейин 1 неча кун давомида оқсилга бой маҳсулотлар
(товуқ гўшти, қайнатма шўрва ичиш мумкин).
Энди яна 2-3 кун давомида фақат сабзавотли таомлар қабул қилинади. Бу пархез 1 ой давом этиб, шу
вақт ичида бемор албатта қатиқ, сутга
асал қўшиб ичиши керак. Салкам 2 ойданкейин ортиқча вазндан
қутулаётганингизни сезасиз. Умумий аҳволингиз
ҳам ўзгариади, аввал кузатиган бош
оғриқлари, қон босимининг
кескин кўтарилади. Буларнинг барчаси пархезга риоя этишингиз натижаси ҳисобланади.
Беморнинг таомномасида
албатта, олхўри, нок, олма, олча, гилос,
апельсин, денгиз карами бўлиши
керак. Бозор расталарида сотилаётган
корейс салатлари таркибида денгиз
карами бўлади. Ҳафтада 2 марта шу
салатлардан истеъмол қилинг.
ГИПЕРТОНИЯ ХАВФЛИ
КАСАЛЛИКЛАРГА САБАБЧИ БЎЛАДИ
Хафақоннинг нафақат
ўзи, балки келтириб чиқарадиган
касалликлари ўта хавфлидир.
Гап шундаки, қон босими қанчалик юқориланмасин, 1 кун
келиб организм уларга мослашади. Аммо бунинг
оқибатида бемор инсульт,
атеросклероз, хатто инфаркга
чалиниши ҳеч гапмас.
Атеросклероз: хафақон зўрайиши
натижасида юзага келади. Қон
босими кўтарилганда, томирлар
қисқаририб, бош мия
ва юракка қон
бориши қийинлашади. Оқибатда туз
йиғилиб, улар ўз
эгилувчанлигини йўқотади.
Одатда бу хасталик
40 ёшдан ошган инсонларда кузатилади.
Агар хасталик
юрак қон томирларини зарарласа , унинг ишига жиддий путур етади, юрак қон томирларини зарарласа,
унинг ишига жиддий путур
етади: юрак 1 маромда
урмайди. Бу ҳолатда
бемор тез-тез ҳушдан кетади,
ранги докадай оқаради.
Чораси: Беморнинг бошига иссиқ
сувда намланган дока қўйилади,
юрак қисмига эса
аксинча, совуқ сувга
шимдирилган дока қўйиш
зарур. Бемор 1 соат
давомида ётиши керак.
Атеросклероз нинг белгилари
кузатилиши биланоқ таомномадан
гўшт, қора чой, қахва, ширинликлар,
шоколад, спиртли ичимликлар
олиб ташланади. Тамаки
чекиш, асабийлашиш, оғир меҳнат
билан шуғулланиш ҳам қатъий ман
этилади. Ҳафтада 1 маротаба
беморга хуқна (клизма)
қилинади. Бемор тушликдан
кейин ярим ётган (орқасига ёстиқ қўйиб) ҳолда дам олиш
керак. Даволашда таркибида йод
моддаси бўлган воситалар
йод-актив, йодамарин ва х.к.лар яхши
фойда беради. Қон томирларнинг эгилувчанлигини ошириш
мақсадида беморга С витамини
тавсия этилади. Беморнинг
таомномасида олча (ўзини ёки
мураббо, шарбат шаклида) ва сут
бўлиши керак. Хом картошка шарбати ҳам мазкур касалликни даволанда энг осон даво ҳисобланади.
Инсульт: маълумотларга
қараганда хар 2-3 дақиқа давомида заминимизда яшаётган инсонларнинг бирида
инсульт (мия қон томирлар айланишининг кескин бузилиши оқибатида мия
тўқимаси ва фаолиятининг ишдан чиқиши)
юзага келади. Беморларнинг 30 фоизи набуд
бўлади, қаройиб 70 фоизи эса соғлом инсонлардан ногиронларга айланади. Касаллик
қайталаниши билан ўта ҳафлидир.Одам
инсультга чалингандан кейин яна 7 йил
ичида яна касалликка дучор бўлиши мумкин. Беморларнинг 30 фоизи иккиламчи инсультга хатто бир йил ўтиб –ўтмасдан яна чалинадилар. Бу
мудхуш касаллик асосан вақтида
даволанмаган хафақон ва атерасклерозга чалинган беморларда кузатилади. Касалликнинг геморрогик ва ишемик турлари мавжуд. Гемароггик
инсульт одатда кундузи содир бўлади. Одамнинг қўл – оёғи фалож бўлиши, нутиқнинг
бузилиши, нафас қисиши, талваса тутиш ва қайт қилиш аломатлари кузатилади. Айнан шу пайтда мияга қон куйилади. Ишемик инсульт хар қайси вақитда таъқиб қилиши мумкин. Беморнинг аввал қўллари, кейин юз қисми фалаж бўлади. Юз қисми бузилади.
Чораси: хафақонга чалинган бемор бу
хавфли касалликдан сақланиши учун қон
босимини кескин тушириб
юборувчи воситаларни қўлламаслиги (баъзи беморлар
тезроқ таъсир қилсин деб дорини 2
талаб қабул қилишади), спиртли ичимликлар,
чекиш каби нохуш иллатлардан воз кечиш,
асабийлашишдан сақланишлари
керак. Овқатланишда ёғли дудланган гўшт, тухум, қаймоқ, ширинликлар, пишириқлар, қахва, зираворлардан воз кечган маъқул. Кўпроқ қатиқ ичиш, қора нон
истеъмол қилиш қилиш тавсия
этилади.
Инфаркт: юрак
мушагининг 1 ёки 1
неча ўчоқларининг нобуд бўлишига
айтилади. Асосан 40
ёшдан ошган эркакларда кузатилади.
Касаллик қаттиқ асабийлашиш
ёки кучли жисмоний зўрикиш оқибатида вужудга келади. Бемор юрак қисми чидаб бўлмайдиган даражада
оғриқдан
азият чекади. Оғриқ елка, қўл-оёқда, юзнинг жағ қисмида
хам сезилиши мумкин. Бу холатга тушган бемор
ярим ёткизилади, юрак қисмига, қўл-оёқларига горчичник қўйиб зудлик
билан «тез ёрдам» чақирилади. Даволаниш фақат касалхона шароитида олиб борилади. Кейинчалик беморнинг
кайфиятини кўтариш, тушкунлик хиссасидан халос қилиш ката
ахамиятга эга. Беморнинг таомномасида ёғсиз гўшт, тварог, гречка ёки
сулидан тайёрланган бўтқа,
қора нон бўлиши шарт.
Хафақондан халос бўлишни истайсизми ?
Китобчамизнинг
аввалида стресс хақида кўп гапирган
эдик . хўш бу сўзнинг асл
маъноси билан танишами? Бу сўз (босим зўриқиш ) деган маъноларни англатади
организм стресс холатига тушганида жуда
кўп миқдорда гармон ажратади.
Улар юракни тез уришга мажбур қилади. Бу холатда қон томирлар хам нихоятда қисқариб кетади . натижада одамнинг қон босими
хавфли даражагача кўтарилади.
Ушбу
хавфли зўриқишга
етмаслик инсон ўзини қўлга олиши зарур.
Негаки, бизнинг танамиз буюк кучга эга. Хар қандай
холатда хам ўз кучига ишонган одам х е ч
қ а
ч о н т у ш к у н л и к к а т у ш
м а й д и!
Хавфли касалликлар чангалидан қутилиш учун қуйидаги маслахатларимизга амал қилсангиз:
* Эътибор
берган бўлсангиз, хафақонга чалинган инсонлар
кўпинча
ўз хаёлларидан мамнун
бўлмаган, ўзини бахтсиз санаган
инсонлар. Аммо сиз бу хатони
такрорламанг. Хар қандай вазиятда хам ўзингизни қўлга олинг,
кайфиятингизни тушурманг, ёмон фикрларни
хаёлдан чиқаринг.
Шундай қилсангиз, хафақондан ғолиб чиққан бўласиз.
* Хаётингизни ўзгартиришга
харакат қилинг. Шифокор пархез қилинг дедими, албатта,
таомномангизни ўзгартиринг. Агар соғлиғингиз кўтарса, душанба-шанба кунлари рўза
тутишингиз мумкин. Маълум бўлишича, хафақонга чалинган инсонларга
рўза тутиш фақат фойдали экан. Кўпроқ пиёда юришни хам унитманг. Кундалик хаётингизда
содир бўладиган арзимас хурсандчиликларни хам қадрига етинг.
* Ўтмишни эсламанг. Вақтингизни йўқотасиз, ортиқча эзилишдан нима
наф, асабларингиз таранглашгани қолади, холос. Фақат бугунги кун билан
яшанг.
* Ўзингизни яхши кўринг.
Бу жуда қизиқ гап
бўлди-ку, дейишингиз турган гап. Ким хам ўзини яхши кўрмайди. Аммо хақиқатдан хам шундаймикан. Бу борада 1 воқеани эслатмақчиман. 1 танишим шифокорга борганида,
унинг гапларидан саросимага тушган экан. Шифокор: «нега шунчалик ўзингизни ёмон кўрасиз? Менга қаранг, атрофдагилар биз ўзимизни қандай тутсак хам,
бизни барибир таъна-маломат
қилишади. Шундай экан, хар бир инсон ўзини яхши кўриши шарт, хадеб
тергайвериши керак эмас» деган экан.
*Ҳар бир кунни яхши кайфият билан қаршиланг
Ойнага қараб бир кулинг-чи, ана
бўлар экан-ку, осмон ҳам узилиб ерга тушгани йўқ.Ўзи кўпчилик эрталабдан
қовоғини осишга одатланиб қолган. Аммо сиз улар сафига кирмай қўяқолинг! Ахир
қанча яшасак хам бахтли яшашга сўз берган эдик-ку?!
*Қўрқув, безовталаниш хисларини қувишга харакат қилинг. Ўзингизга
ишонинг.!Одамзод оғир касалликлардан эмас, улар олдидаги қўрқувдан ўлади. Бизнинг
танамизда шундай яширин кучлар борки минглаб касалликларни енгиши мумкин. Хаётни
севиш, севиб ва севилиб яшаш бизнинг ички кучларимизни уйғатиб даволанишимизга
ёрдам беради.
*ЮЗИНГИЗДА БАЛҚИБ ТУРГАН ҚУВОНЧ, ТАБАССУМ ЭНГ КУЧЛИ ДОРИДИР
*Тўғри нафас олишга одатланинг, деярли хаммамиз тўғри нафас олишни
билмаймиз!?
Сон-саноқсиз касалликлар нотўғри нафас олиш оқибатида юзага келади. Бош
мия организмдаги тўқималар кислародга
етарли даражада тўйинмай қийналади. Ёш болаларни нафас олишига этибор
беринг, улар кўкрак билан эмас балки қорин билан нафас оладилар. Сиз хам нафас
олаётганингизда қоринни эшириб бир оз шишириб 3-5 сония нафас олмай , кейин
нафас чиқаринг. Бу машиқни кунига 3-4 маратоба бажарсангиз юрак уруши
миёрлашади. Хатто ошқазон –ичак касалликларидан аста холос бўласиз.
*Ҳар қандай касалликларни даволашда
аввало ошқозон-ичак ларни захарли моддалардан тозалашдан бошланади. Хар
хафтада пархезли кунлар ташкил қилсангиз
ёки 1-2 кун рўза тутсангиз, кексаликни орқага сурган бўласиз! Фақат сахарлик ва
ифтор пайтида ўзингизни бўкиб овқат ейишдан сақласангиз шуни ўзи етарли!.Акс
холда саломатлигингизга путур етказасиз.
*кўпроқ дам олинг. Кўпчилик дам олишни ойнаий
жахон олдида ёппасига 4-5 сериал ёки кино кўриш билан ўтказади. Аммо бу каби
“дам олиш” асабларимизга қимматга
тушишини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Мия 1
маълумотни ҳазм қилолмаган 1 пайтда,
2 чи сериал, кўрсатув бошланади.
Қарабсизки, ётишдан олдин
асабларимиз зўриқиб, кечаси
уйқусизликдан қийналамиз.
* Бошингиз оғрияптими? Эҳтимол, қон босимингиз
ҳам кўтарилгандир? Дарҳол дорига югурманг. Тоғорачани совуқ сувга
тўлдириб, қўлларингизни тирсакларгача
сувга ботиринг. Бундай ваннани
оёқ учун ҳам қабул қилиш мумкин. Энди тез қўл-оёқларингизни сочиққа артиб, ўраниб
ётинг.
*Босиқлик, вазминлик билан гапиришга
одатланинг. Тез ва баланд овозда гапириш қон босимини кўтаради.
*Тамаки чекиш ва спиртли ичимликлар қабул қилиш
қон босимини шиддат билан
кўтаришини биласизми? Шундай бўлса-да, бу
одатдан қутилишингиз қийин. Нима ҳам
дердик, аввал айтиб ўтганимиздек,
шифокор фақат маслаҳат беради, унга амал қилиш эса сизга ҳавола.
* Агар маслаҳатларимизга амал қилсангиз
касалликнинг зўрайишидан сақланиб, қиммат дориларни олишга эҳтиёж
бўлмайди. Чунки ҳар қандай “зўр” дорининг ҳам ножўя таъсири бор. Буни зинҳор унутманг.
Қон босимни
туширишда қўлланадиган
Оддий воситалар
- Қон босими
кўтарилганда докани 5 % ли истеъмол
сиркасида намлаб товонга қўйилади.
- Ловия қобиғини ташлаб
юбормасдан 1 сиқимига 1литр
сув қуйиб, 3 соат давомида
қайнатилади. Докадан ўтказиб ярим пиёладан кунига 4-5 маҳал ичилади.
- Лавлаги,сабзи
ва ер қалампир шарбатидан бир стакандан олиб аралаштириб,озроқ сув куйиб
36 соат сақланади.Кегин бир дона лимон шарбатига бир стакан асал
қўшиб,кунига 2-3 махал овқатдан бир соат олдин ёки 2-3 соат кегин бир ош
қошиқдан ичилади.Даволаниш мудати икки ой.
- 1 дона
лимонни пўстини олмасдан
қирғишдан ўтказилади ва чрим
пиёла шакар билан аралаштирилади. Малҳам 1 чой қошиқдан
2-3 ҳафта давомида қабул қилинади.
Мазкур восита хафақоннинг бошланғич даврида яхши ёрдам беради.
- Ҳар куни ноҳорга
1 ош қошиқ картошка шарбати қабул қилинади. Муолажа 14 кун давомида олиб борилади.
- Куз-қиш
фаслида ҳар куни 2-3 дона хурмо меваси қиймалагичдан ўтказилиб
тановвул қилинади.
- Ҳар куни
наҳорга 1 чой қошиқда 3 томчи алоэ шарбати эритиб ичилади. 2
ойдан кейин қон босимингиз
меъёригача пасайганини гувоҳи
бўласиз. Фақат меъёрга эътибор беришни унутманг.
- 1 пиёладан
анжир, ўрик, оқ узум устига 1 пиёла
шакар босиб 2 литр сувда 20
дақиқа қайнатилади. Ҳосил бўлган кампот кунига 2 маҳал 1 пиёлан ичилади.
- 1 бош саримсоқ
пиёзни майда тўғраб дока устида қуритилади сўнг майда туйиб шиша идишда
қуруқ, қоронғу жойда сақланади. Саримсоқ пиёз пиёз
кукунини кунига 3 маҳал овқатдан олдин 1 чимдимдан қабул қилиб орқасидан 1
пиёла ялпизли чой ичилади.
- Алой шарбатидан
3 томчисини қайнатиб совитилган бир чой қошиқ сувда эритиб хар куни оч
холда ичилади.Икки ойдан сўнг қо босми миёрига тушади.
- Бозулбангни
майдаланган гулларидан бир ош қошиқ устига икки стакан қайноқ сув куйиб
дамланади.Кунига уч махал бир ош қошиқдан ичилса қон ивишини тезлвштириб
қон босмини пастлатади.
- Саримсоқдан бир
стаканини майдалаб уни ярим летр ароқ куйиб қоронғу ва иссиқ жойда
сақланади.Кунига уч махал бир ош қошиқдан истемол қилинади.
- Ҳалқ лимон
меваси ҳамда баргидан таёрлангин дамлама қон босми кўтарилганда уни
пасайтирувчи омил сифатида ичилади.Дамлама таёрлаш учун тухимдай бир лона
лимонни кесиб параклаб чайнакка солинади.Майдаланган баргидан хам бир ош
қошиқ солинади.Устига икки стакан қайноқ сув куйгач 10-15 дақиқа яхштилаб
ўраб дамлаб қўйилади.Кунига 3-4 махал ярим стакандан ичилади.
- Чилонжийда
мевасидан 3-4 донадан еб турилса, қон босимини пасайтиради ва қонни
тозалайди (Абу Али ибн Сино тавсияси). Қон босими кўтарилса, фақат қотган,
суви қочган нон ва толқон еган маъқул.
- Қон босими
бўлган киши ҳар куни суюлтирилган хамиртурушни илиқ холда ичса, жуда яхши
фойда қилади.
- Пиёз шарбатидан
3 кг олиб, унга 300 гр асал, ёнғоқ мағзининг тўсиқчаларидан 25 дона, ярим
литр ароқ қуйиб, 10 кун қоронғи ва иссиқ жойда сақланади. Кунига 3-қошиқдан,
4 маҳал овқатдан олдин ичилади.
- Тоғ райхонидан
100 гр, зирк баргидан 75 гр, олинади. Шу йиғмадан 2 ош қошиғини кечқурун
термосга солиб, устига 2 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб
олгач, кунига 4 маҳал овқатдан 30
дақиқа олдин, ярим стакандан ичилади.
- Арслонқуйруқ ўтидан 100 гр олиб, устига ярим литр
ароқ қуйиб, 10 кун қоронғу ва иссиқ жойда сақланади. Сузиб олгач, кунига 3
маҳал ярим ош қошиқдан ичилади.
- Бўйимдарон,
омила ва дўлана гулидан 100 гр дан олинади. Шу йиғмадан 3 ош қошиқ олиб
уни кечки пайт термосга солиб устига 3 стакан қайноқ сув куйиб дамлаб
қўйилади. Эрталаб сузиб олиниб 4 махам овкатдан олдин 150 г дан ичилади.
- Тут каби
мўжизакор мева ноз-неъмат бўлишидан
ташқари, 40 дардга даво эканлиги қадимда
бобокалонларимиз яхши билишган. Айниқса қора шотутнинг меваси,
барги ва пустлоғи шифобаҳш
хисобланган. Юрак ва қон
томирлари фаолияти бузилганда, қон
босими ошганда уни аччиқ қилиб
дамлаб , чой каби ичилса, қон босими ўз
ҳолига келиб, бемор шифо топади.
- Беҳини қуритиб
майдаланган барг ва новдаларидан 2 ош қошиғи устига 2 стакан сув қуйиб, паст оловда 30 дақиқа
қайнатилади. Совигач, сузиб
олиб, шарбатидан қон босими
ошганда, қандли диабетда 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичилади.
- Ҳафақон касалини даволашда қадимги Хитой усулларидан бири тутдан
фойдаланишдир. Унинг
майдаланган илдизидан 50 гр олиб,
устига 1 литр сув
қуйиб, 15 дақиқа паст оловда, оғзи
ёпиқ идишда қайнатилади ва 1 кеча дамлаб қўйилади. Сузиб олгач, сув ўрнида
ичилади.
- Ҳалқ табобатида чилонжийда мевасидан
тайёрланган дамлама қон босимини
пасайтирувчи сифатида ишлатиди. У С дармондорисига бойлиги жихатидан
лимондан 15 баробар устун туради.
Чилонжийда меваларидан дамлама тайёрлаб, кунига 3 маҳал 1 стакандан 1 ой
давомида ичилса, ҳафақонда фойда қилади.
- Кўк чой қон
босимини пасайтиради, чунки бадандаги ёғларни эритади ва қон томирларини
кенгайтиради.
- Бошда қон босим
ошган бўлса кўк чой ичишдан ташқари, унда бошни 1 неча марта ювиш ҳам
тавсия этилади.
- Қон босими
юқори бўлма, қўй сутидан 1 озгина қозонга солиб, шунча
миқдорда сув қўшиб қайнатилади. Сув
кетиб, сут қолгач, шакар қўшиб, саҳарда 5 кун ичилади, хафақон касалига даво бўлади
ҳамда кўз оғриғида фойда қилади.
- Ҳалқ табобатида дўлана кўп хасталикларнинг
давоси сифатида ишлатилиб келинади. 100 гр дўлананинг уруғини ажратиб, кечқурун устига 2
стакан совуқ сув қуйилади. Эрталаб шу сувнинг ўзида бироз қайнатилади,
сувитиб сузилади. Қайнатмадан кунига
1-2 стакандан 1 ой давомида қон босими ошганда ичилади.
- 1 ош қошиқ қирғичдан ўтказилган хом картошка ёки 15 гр крахмал ярим стакан қайноқ сувда эритилади. 14 кун
овқатдан ярим соат олдин, қон
босимини назорат қилган ҳолда ичилади.
- Ўртача катталикдаги 2-3 дона пиёзни майдалваб, оғзи ёпиладиган
идишга солинади. Устига ярим литр
спирт ёки ароқ қуйиб, 7 кун
қоронғи жойда сақланади. 3 ош қошиқ
сувга 1 чой қошиқ дамлама қўшиб, оч ҳолда қон босимини тушириш учун ичилади.
Пиёзнинг ўртачасидан 5 донаси, 20 бўлакча саримсоқ , 5 дона лимон (уруғсиз ва пўчоқсиз), 1 кг шакар аралаштирилади. Устига 2 литр қайнатиб совутилган сув қуйиб, 2-қоронғи жойда, уй шароитда
сақланади. Кунига 3 маҳал овқатдан 20 дақиқа олдин, 1 ош қошиқдан ичилади.
Бехудага асабийлашманг
Бежизга шифокорлар :”барча касалликларнинг
сабаби асабдандир”дейишмайди. Қон босимнинг кўтарилишига ва унинг юзага келишида кўпчилигимизнинг
бехудага асабийлашишимиз сабаб
бўлади.Аммо биз уни билиб туриб
барибир асабийлашаверамиз! Жанжал пайтида бир гапдан қолиб, чуқур нафас
олиш, тинчланиш ўрнига, жиғибайрон булиб уруушамиз, юрагимиз ёрулгудек бўлса-да ўз билганимиздан
қолмаймиз. Оқибати эса аянчли бўлади. Атрофдагиларни
хафа қилдик, бу бир, кайфият расво бўлди, бу икки. Ўзимизнинг соғлиғимиз
Мутахасислар фикрича
Кўпгина мутахасислар гирертония касаллигига даво килиш
учун фақат томир кенгайтирувчи дорилардан фойдаланиш зарур деб, хато
ўйлашади. Шу билан бирга асабларга зўр
келишини камайтириш учун нерв
системасининг тинчлантирадиган
дори-дармонлар хам тавъсия қилиниши мумкин.Аслида қон босмининг
мудом юқори бўлиб туриши буйрак орқали натрий хлорид (ош тузи) чиқиб
туришининг камайиши билан бевосита
боглиқдир.Замонавий медицинада буйракдан
ош тузи чиқиб туришини кучайтирадиган
ва шу тариқа қон босмини пасайишига ёрдам берадиган даво тадбирлари
ишлаб чиқилган. Беморга сийдик
хайдайдиган тегишли дориларни бериш,унинг ўзига ёқадиган пархез
буюриш организмда туз тўпланиб қолмаслигига
ва шу йўл билан қон босмининг пасайишига ёрдам беради. Хусусан тузнинг
миёрида ишлатиш ва шўр таъомларга ружу
қилмаслик қон босми кўтарилишини олдини олишда нихоятда мухимдир
Илмий
кузатишлар
Гирертония касаллигига йўлиққан кишиларда олиб борилган кузатишлар бу касаллик
бедаво эмаслигини кўрсатади. Замонавий
дори-дармонлар ва кленик медицинанинг ортирган
амалий тажрибаси артериал босимни зарур бўлган даражада тутиб туриши ва
шу тариқа касалликнинг зўрайишига йўл қўймаслик имконини беради, фақат бемор
врачнинг хамма айтганларига бекаму кўст
амал қилиб бориши зарур. Шунда
касаллик ёмон оқибат ва асоратларга олиб бормайди, Бундан ташқари
атеросклерознинг авж олишига йўл
қўйилмайди (Малхам халқ табобати марказининг шифокор ходимлари атеросклероз
тўғрисида янги илмий изланишлар килаб янги ютиқларга эришдилар янаги сафар шу
касаллик тўғрисида маълумот ооласизлар. Malham53@gmail.com бу бизларни электрон почтамиз) мурожат
учун телефон ракамимиз +998-91-611-0-611 ёки +998-90-987-9-987
Фойдаланган адабиётлар:
Шифо инфо рузномаси
А.Саттаров.Т.Абдурахманов *ДАРДИНГА
ШИФОМАН*
А.Саттаров*кон босимни шаркона даволаш*
Н.Ўлжабоева *Халқ табобати хазинасидан жавохирлар*
А,Н.Саттаров *Дард кўп-давоси ундан кўп*
Малхам халқ табобати маркази
Раҳбари,профессор
Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров
Комментариев нет:
Отправить комментарий