ВАРМДА БОБИР ЁДИ
Андижонда бу йилни Бобир йили деб эълон қилинди. Бу эълон бутун Андижон
ижодкорларини янги-янги ижодга йўл очиб берди. Бу кунларда бирор андижонлик
ижодкор йўқки, агар йўлини тўсиб Бобир тўғрисида бирорта шеърингизни ўқинг
десангиз ёнидан шеър чиқариб ўқимасин. Бошловчи шоирлардан тортиб кекса
ижодкорларгача Бобир ёди билан ижод қилиб келмоқда. Огоҳлантирилмаган тадбирда
ҳам қайси шоирга сўз
берилса ёнидан битта шеър олиб Бобир ҳақида шеър ўқийди.
Андижонда ўн йилдан бери вилоят Маънавият тарғибот маркази, Ёзувчилар
уюшмаси қошида фаолият олиб бораётган ижодкорларнинг “Нафосат” клуби икки
йилдирки, вилоят ахборот маркази билан ҳамкорлик қилиб келмоқдалар. Бу икки
жамоа 14-феврал куни республика бўйича телеконференцияда қатнашиб республикадаги
кутубхоналар орасида ўзларининг фаол иштирокини кўрсатган бўлса, 15-феврал куни
ахборот ресурс марказида Бобирни алоҳида катта тайёргарлик билан ёд этдилар.
Тадбирни ВАРМ директори Авазбек Қўлдошев бошлаб кутубхонадаги
ҳамкорликнинг жуда яхши давом этаётгани, бир кун аввалги республика бўйича
ўтказилган телемулоқатдан ҳам барча китобсеварлар мамнун бўлгани, тадбирлар
жуда қизиқарли бўлиб ўтаётгани тўғрисида гапириб ўтди.
Тадбирни олиб боришда кутубхона ходимларидан Гулнорахон Абдураҳмонова,
Гулмирахон Одилова, Дилобархон Олимжоноваларнинг сайи ҳаракатлари туфайли
тадбир аудиторияси жуда яхши ташкил этилди.
Тадбирни ижодкорларнинг “Нафосат” клуби ижодкорлари ўз шеърлари билан
қатнашган бўлса, клуб қошидаги “Эъзоз” ансанбили санъаткорлари ўзларининг Бобирга
аталган қўшиқлари билан тадбирни юқори даражада қизиқарли ўтишига сабаб бўлди.
Тадбирни олиб борган клубнинг бадиий раҳбари ёзувчи ва шоир Ғани Мажид
бир шоирларга, бир санъаткорларга навбат бериб тадбирни жуда қизиқарли ўтишини
таъмин этди. У тадбирни очар экан, шоирларга ва санъаткорларга савол тариқасида
ўзининг шеърини ўқиб берди.
БОБУР ҚАНДАЙ
ЗОТ?
Шоҳлик асли кичик бахт эмас,
Бундай бахтга ҳар кимса
етмас,
Шеъриятни қилибди хавас,
Бобур қандай зот бўлган
экан?!
Қилиб қанча жангу жадаллар,
Шеър ёзишга фурсат топганлар,
Жангларда ҳам эришган зафар,
Бобур қандай зот бўлган
экан?!
Яратди у илмий шох асар,
“Бобурнома” ҳамда “Мухтасар”,
Ундан қолди гўзал ғазаллар,
Бобур қандай зот бўлган
экан?!
Бўлавермас шохлар қалби оқ,
Нияти ҳам унинг бўлган пок,
Юрагида ёнган бир чироқ,
Бобур қандай зот бўлган
экан?!
Ардоқлайди аҳли Андижон,
Ўз юртига суюкли ўғлон,
Шеърлар ёзган дея анда жон,
Бобур қандай зот бўлган
экан?!
Шеърни тинглаган шоирлар унинг савол шеърига жавоб тариқасида
ўзларининг Бобирнинг қирраларини ўз шеърлари билан очишга ҳаракат қилдилар.
Тадбирга ташриф буюрган Андижон шаҳридаги 14-умумтаълим мактаби
ўқувчилари ҳам Бобир ғазалларидан ёд айтиб қатнашганларни мамнун этдилар. Ўз
саҳна кўринишлари билан тадбирга алоҳида рух бахш этдилар. Мактаб ўқувчиларининг
фаоллигини кутубхона раҳбарияти китоб ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирладилар.
Тадбирда иштирок этган шоирлардан Cухайлий ,Комилжон Ҳакимов, Турғун Тўра, Эркин
Охунжонов, Одилжон Худойбердиев, Мирзамахмуд Ботиров, Абдунаби Абдураҳмонов,
Икромжон Шукуров, Ҳолида Ҳасанова, Ойдиной Исроилова, Ойгул каби ижодкорлар
ўзларининг Бобирга аталган шеърларидан ўқиган бўлса, Қутбиддин Эргашев,
Иброҳимжон Ғофуров, Орзубой Мамажоновлар Бобир ғазали билан айтиладиган
қўшиқларини иштирокчиларга тақдим этишди.
Cаттров Абдуқодир
Нурмухаммад ўғли рухшунос олим,
Суратлардан
лавхалар
Комментариев нет:
Отправить комментарий