Ҳар тонг уйғонганингда сенга 86400 доллар берилади. Аммо бир шарт билан: кун давомида пулнинг ҳаммасини сарфлаб бўлишинг керак. Қолганини эса яна ухлашингдан аввал олиб қўйишади. Бу — ўзига хос б ир совғадир, лекин ўйин исталган вақт тўхташи мумкин. Савол: пулларни қандай сарфлар эдинг?
У ҳар бир долларни ўзининг кўнгил ҳузури учун, яхши кўрганларига совғалар, бу сеҳрли банкдаги пулларни охирги центигача ўзининг ва атрофдагиларнинг ҳаётига қувонч киритиш учун, ҳаттоки, танимаган одамларига ҳам сарф қилишини айтди. «Чунки кун давомида 86400 долларни фақат ўзимга ва яқинларимга сарфлаб тугатолмайман-ку. Бироқ гапни қаерга бурмоқчисан?».
Бу каби сеҳрли банкдан ҳаммамиз ҳам фойдалана оламиз. Ундаги пуллар – вақтдир. Сониялар доимий томиб турувчи мўл-кўлчиликдир… Ҳар тонг кўзларимизни очарканмиз, бизларга кундалик 86400 сония ҳаёт берилади. Кеч киргач эса сарфлаб улгурмаганларимиз зое бўлади. Ҳар тонг сеҳр янгидан бошланиб, кредитга яна 86400 сония оламиз.
Ўйинни четлаб ўтиш даркор бўлган қоидалар асосида ўйнаймиз. Банк ҳисобни огоҳлантиришсиз ёпиб қўйиши мумкин. Ҳаётимиз ҳар сонияда хотимасига етиши мумкин. Кундалик 86400 сониялардан унумли фойдаланаяпмизми? Ахир ҳаёт сониялари пулдан муҳим эмасми?..
Комментариев нет:
Отправить комментарий