ОЗОР
Ичим оғримаган ҳали бу қадар –
Симирмаган кучим бу қадар таҳқир!?..
Гарчи бесуяк тил, гарчи сўз арзон,
Уқувинг етмасми этмоққа таҳрир?
Мағрур яшаб ўтдим хор дунёсида –
Ҳеч бир кас журъати келолмади бас...
Гавҳар ҳисларимни кўмолмади ер,
Осмон дилим сари етолмади нафс.
Бежиз очмас эшик ишқ салтанати –
Беҳис ололмас жой олий мақомдан...
Олис йўлга энди отландинг, қани,
Излаб кўр, мендайлар кўпми маконда?!
ХУРШИДА. 2017 йил, 22 февраль
МЕН…
Замин, бағрингда бир касни самога юлдуз этдим мен,
Зиёд меҳрим сочиб унга сенинг қадрингга етдим мен.
Кулиб турган нигоҳимга солар соя алам-ҳасрат,
Тилак-истакларим қувлаб, дилим озора элтдим мен.
Гўзал гулзор эди жойим, ширин дийдор сўраб доим,
Тамом бегона элларда заҳар-заққумни ютдим мен.
Кўзим очгил, Худойим, деб тиларман кеча-ю кундуз,
Бошим хам, фикратим жамлаб, ошим ағёра тутдим мен.
Жами дунёйинга мансуб ёмон-яхшинг ила ташлаб,
Ўзимни олдим-у, сен йўқ маконлар сори кетдим мен.
Фақат, Хуршиданинг бор деб чекинмоққа ҳуқуқ, эрки,
Мудом армон элида жим, қаноат бирла ўтдим мен...
ХУРШИДА. 2017 йил, 25 февраль

Комментариев нет:
Отправить комментарий