Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 23 февраля 2017 г.

Ботиров Мирзамахмуд

                 Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммадюсуф хотирасига
                                    СОҒИНЧ

Армонларга ботдим мен сени суйиб
Қайдан билдим ғамда қолишим куйиб
Кетдинг қайтмас бўлиб юракни ўйиб
Ширин ҳаётингни дунёдан узиб
Нега ташлаб кетдинг Муҳаммадюсуф.

Дехқон бўлсанг уйинг тўларди
Чўпон бўлсанг рўзғоринг бут бўларди

Фарзандларинг ҳар кун бўйинг кўрарди
Нечун шоир бўлдинг Муҳаммадюсуф
Шеъринг ёқар неча дилларни куйиб

Анҳорлар бўйида ялпизлар беҳол
Йўлингда сарғайиб қизғалдоғинг хор
Сендек шоирларга у дунё ҳам зор
Қумриларинг ҳар тонг ёшини тўкиб
Сени сўроқлайди Муҳаммадюсуф.

Онасига раҳми келмаган шоир
Қизларин туйғусин билмаган шоир
Дунёни кўзига илмаган шоир
Чолбобо бўлмаган чевара қучиб
Кимдан безиб кетдинг Муҳаммадюсуф.

Ҳар баҳор келади кўкламинг сўраб
Капалаклар сени чамандан излаб
Бўзлаб охуларинг оқшомда йиғлаб
Назим дунёсини ғамга тўлдириб
Қайга қочиб кетдинг Муҳаммадюсуф.

Мен шоир эмасман шеърга зор эдим
Мингта шоиргамас сенга зор эдим
Мирзомахмуд эдим интизор эдим
Туғишгандан зиёд дўст бўла туриб

Армон ташлаб кетдинг Муҳаммадюсуф.

Комментариев нет:

Отправить комментарий