Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 16 января 2017 г.

шамоллашни олдини олинг

ШАМОЛЛАШГА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ!


Шамоллашнинг биринчи белгилари ҳаммага маълум: кўз ёшланиши, бурун оқиши, томоқ қичишиши, совқотиш.
Бундай ҳолатда энг ёмони – бошланаётган касалликнинг ривожланишига йўл бериш. Беэътибор бўлсангиз, шамоллаш, ҳатто, бир неча ҳафтага чўзилиши ва жиддий асоратларга олиб келиши мумкин. Шундай экан, илк белгиларни
сезишингиз билан курашни бошланг.
– Аввало, яхшилаб терланг. Бунинг учун лимон ёки малина қўшилган икки пиёла қайноқ чой ичиб, оёқ кафтига қалампирли пластир (перцовый пластырь) қўйинг, пластир бўлмаса, болдирларга горчичник қўйиш мумкин. Иссиқ ўраниб, ухлашга ҳаракат қилинг. Яхши уйқу ва жиққа терлашдан кейин аҳволингиз яхшиланади.
– Уйқудан олдин қўлларни 10 дақиқа иссиқ сувга солиб, олма сиркаси билан ишқаланг.
– Кечқурун оёқларни канакунжут мойи (касторовое масло) билан ишқалаш мумкин. Муолажа самарадорлигини ошириш учун 2 ош қошиқ қиздирилган канакунжут мойига 1 ош қошиқ скипидар аралаштириб, кўкракка суртилади.
– Иситма чиқса, баданни ароқ ёки тенг миқдорда сув аралаштирилган 3 фоизли сирка билан ишқаланг.
– Иситмани туширувчи компресс: иккита картошкани яхшилаб ювиб, пўчоғи билан катта қирғичдан ўтказинг ва 1 ош қошиқ сирка аралаштиринг. Ҳосил бўлган аралашмани бир неча қаватли докага ўраб, пешонага қўйинг. Иситма бир соат ичида тушиши керак. Акс ҳолда компрессни янгиланг.
– Иситма чиққанда иссиқ ванна қабул қилиш мумкин эмас!
– Бирор идишга сув қуйиб, хонага қўйинг, чунки намлик етарли бўлиши керак. Гап шундаки, намлик етишмаса, бурун шиллиқ қавати тез қуриб, вирусларга қарши яхши курашмайди.
– Гигиена қоидаларига риоя қилинг: қўлингизни тез-тез ювиб туринг, лекин иложи борича юзингизга яқинлаштирманг. Вируслар ёпишган буюмга тегиниб, кейин кўзни ишқаласангиз, бурун ёки оғизни ушласангиз, вируслар организмингизга осонлик билан ўтади.
Меъёрни унутманг
Шамоллаганда одатда табиий воситалардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Аммо бу борада ҳам меъёрни унутмаслик ва дори тайёрлаш қоидаларига риоя қилиш лозим. Зеро, дарддан тезроқ халос бўлишнинг энг маъқул йўли – тўғри даволана билиш.
– Агар пиёз ёки саримсоқ сувидан фойдаланмоқчи бўлсангиз, ҳар гал янги тайёрланг, чунки улар 15 дақиқадан кейин бактерицидлик хусусиятини йўқотади. Саримсоқни ейишингиз ёки сувини ичишингиз шарт эмас, тўғранг-да, ҳидланг. Бунинг учун битта бўлаги ҳам етади. Ёш болалар учун эса докадан қопча тикиб, ичига 2-4 бўлак саримсоқ солинг ва каравотчасига – бошининг тепасига осиб қўйинг. Лекин саримсоқни кунига бир неча марта алмаштириб туринг.
– Тумовга қарши курашишда пиёз сувининг фойдаси катта. Бироқ унутмангки, пиёз сувининг ўзини бурунга томизсангиз, шиллиқ қаватини куйдириши мумкин. Бунинг олдини олиш учун пиёз сувини 1:1 нисбатда асал билан аралаштиринг, ҳосил бўлган аралашмага худди шунча сув (минерал сув бўлса, яна яхши) қўшинг. Умуман, бурунга бирор томизғи томизишдан олдин, минерал сув билан ювган маъқул (кафтингизга сувни қуйиб, аста тортинг). Ёки бурунга бир неча томчи сув томизиб, қоқиб ташланг.
– Кўпинча иситма чиққанда аспирин ичиб, кетидан малинали чой ичамиз. Тўғри, малина фойдали, лекин айни пайтда аспирин ичманг-да, малинали чой ва аспирин ичиш орасида камида 2 соат ўтиш керак. Акс ҳолда улар бир-бирининг таъсирини кучайтириб, натижада қон кетиши, томирлар мўртлашиши мумкин.
– Кўпинча суюқликни кам ичишимиз оқибатида танамиздан токсинларнинг чиқиб кетиши қийинлашади ёки, аксинча, кўп ичганимиз туфайли шишлар пайдо бўлади, калла суяги ичи босиши ошади, бош оғриғи кучаяди (интоксикация туфайли бош шундоғам оғриётган бўлса!), буйраклар зўриқиб қолади. Яхшиси, суюқликни тез-тез ва оз-оздан ичинг. Шамоллашга чалинган катта ёшли одам бир кунда ўртача 1,5-2 литр суюқлик ичиши керак.
– Касаллик пайтида оқсил ва ёғларни чеклаб, енгил ҳазм бўладиган овқатлар тановул қилган яхши, масалан, бўтқалар. Беморга сархил мева ва сабзавотларни кўп берманг, чунки уларни ҳазм қилиш учун организм анчагина қувват сарфлашига тўғри келади. Меваларни буғда пишириб берган маъқул. Сабзавотлардан арчилган бодрингни тавсия қилиш мумкин – танадан токсинларни чиқаришга ёрдам беради.
Фойдали маслаҳат
Қишнинг совуқ кунларида иссиқ кийининг, бошяланг юрманг, бўйнингизга шарф ўранг. Айниқса, оёқларни иссиқ тутинг. Кўлмакка тушиб кетсангиз ёки ёмғирда қолсангиз, иложи борича тезроқ кийимларни алмаштиринг. Агар пойабзалингиз ҳўл бўлиб, оёғингиз музлаб қолса, пайпоқ алмаштиришдан олдин оёқларни қизигунча уқаланг.
Уйга келгунча кўчада қаттиқ совқотган бўлсангиз, ичкарига кирибоқ иссиқ ванна ёки душ қабул қилганингиз маъқул. Кейин пахмоқ сочиққа артиниб, жун пайпоқ кийинг (пайпоқлар ичига 1 чой қошиқдан хантал кукуни солсангиз, яна яхши), асалли ёки малинали чой ичинг. Уйқудан олдин эса қайноқ сутга асал, сариёғ ва пичоқ учида ичимлик сода аралаштириб ичсангиз, эрталабгача анча тетик бўлиб қоласиз.

Иммунитетингиз мустаҳкам бўлса, шамоллаш сизга яқинлашмайди. Маълумки, витамин С – иммунитетни мустаҳкамловчи энг кучли восита. Лимон, апельсин, наъматак, қора смородина мазкур витаминга бой

Комментариев нет:

Отправить комментарий