Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 27 января 2017 г.

ўтганим


Сенга боқсам бағрим эзиб узокдан,
Сен йиғлайсан дилинг сезиб бу охдан.
Юрагимдан кетмас мангу бу доғдан,
Яхшимиди сени кўрмай ўтганим.

Тоғлар чўкгай дилимдаги ноламдан,
Мендай дилхун топилмас бу оламдан.

Бу шеьримни битгунимча аламдан,
Яхшимиди сени кўрмай ўтганим.

Ошиқнинг чин бахти висол онида,
Мухаббати жўшиб турса қонида.
Кўргунимча ёр сени ёт ёр ёнида,
Яхшимиди сени кўрмай ўтганим.

Сени севдим сени севгум ўлгунча,
Сочимга қор, кўзимга қум тўлгунча.
Ошиқ юрак шунча озор кўргунча,
Яхшимиди сени кўрмай ўтганим.

Сенга боқсам бағрим эзиб йироқдан,
Сен йиғлайсан қалбинг тўлиб фироқдан.
Бу дилдаги ювиб бўлмас гунохдан,
Яхшимиди сени кўрмай ўтганим.

Гунох бўлса энди қўлим тутганим,

Яхшимиди сени кўрмай ўтганим.

Комментариев нет:

Отправить комментарий