Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 11 января 2017 г.

дарс...

Дарс

Бошланғич синфда очиқ дарс эди,
Муаллим ёздира бошлади иншо.
Аллоҳдан нимани сўрайсиз деди
Чиройли ёзинглар, яна бехато

Кеч тушди...

Ўқитувчи секин варақлаб,
Ёзма ишларини ўқий бошлади.

Бир бола ёзибди иншони боплаб,
Ёзганига аёл кўзин ёшлади.

Юраги қон бўлди, диллари сиёҳ,
Дод дерди, кўксига бир муштлаб уриб
Овозидан эри бўлди-да огоҳ,
Ҳайрон бўлди, аёл ёнига кириб.

“Тинчликми, бунчалар куйиб ёнмасанг,
Нимадур бўлдими, тўлмасдан гапир.”
Эрига иншони тутди-да аранг,
Деёлди: Эринмай ўқиб чиқинг бир

Иншо шундай ёзилганди:

“Эй, Аллоҳ ёлвориб сўрайман сендан
Мени телевизорга айлантириб қўй
Кўзларин узолмай қолишсин мендан
Уйимнинг тўрига жойлаштириб қўй.

Атрофимда оилам бўларди-да жам,
Гапирсам, гапимни бўлишмасди хеч
Чарчаб келишса хам ишимдан дадам
Мени тинглардилар демасдилар кеч.

Агар телевизорга айланиб қолсам,
Онам ранжиган пайт кўнглин олардим
Ҳар куни бир оз муддат бўлса ҳам,
Ота-онам билан бирга бўлардим.

Эри ўқиди-ю, хайқирди бирдан,
“Эх, бола бечора, бола бечора,
Қандай ота-она экан-а чиндан
Шунчаликка борса увол-да бола.”

Ўқитувчи ёш тўла кўзларин қадаб
Эрига пичирлаб гапирди аранг:
“Бу қандай меҳр биздаги ё, раб,
Иншони ўғлингиз ёзибди қаранг.”
😢🏓🚵🚇📺

Комментариев нет:

Отправить комментарий