Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 20 января 2017 г.

йўталнинг оддий даволари


- Қора андиз илдизидан тайёрланган дамлама йўталга жуда фойда қилади. Бунинг учун бир чой қошиқ қуритиб майдаланган андиз илдизининг устига бир стакан қайнатиб совитилган сув қуйилиб, 10 соат тиндириб қўйилади. Дамламадан кунига 4 маҳал овқатланишдан ярим соат олдин чорак стакандан ичилади.


— Анжир меваси ва унинг қоқисидан тайёрланган дамлама томоқни юмшатади, иситмани туширади.

— Арпабодиён меваси (уруғи)дан тайёрланадиган дамлама қуруқ йўтални қолдириш билан бирга юқори нафас йўлларининг яллиғланиши (трахеит, лорингит, йирингли бронхит)да дардни енгиллаштиради. Дамлама тайёрлаш учун 1 чой қошиқ ўсимлик меваси 1 стакан қайноқ сувга солинади ва 1 соат давомида дамлаб қўйилади. Дамлама совигандан сўнг сузилади ва учга бўлиниб, кун мобайнида ичилади.

— Зубтурум баргининг қуритилганидан 1 ош қошиғини бир стакан сувда қайнатиб, ўроғлиқ ҳолда 2 соат тиндириб қўйилади. Сўнг докада сузиб олинади. Кунига 4 маҳал 1 ош қошиқдан овқатланишдан 20 дақиқа олдин ичилади.

— Бир чой қошиқдаги укроп уруғини бир чойнак сувга дамлаб ичиш балғамнинг енгил кўчишига фойда қилади.

— Орасига сариёғ ёки думба қўйиб буғда ё димлаб пиширилган беҳи ёки шолғом қуруқ йўтални даволашда энг яхши шифодир.

— Ёғи олинмаган сутни сариёғ билан қайнатиб иссиқ ҳолда ичиш томоқни юмшатади, қирилиши ва йўталдан қутулишда ёрдам беради.

— Ёввойи (аччиқ) бодомни чақиб, чойдек дамлаб ичиш ҳам йўталга фойда қилади.

— Бир стакан қайноқ сувга бир ош қошиқда қуритиб майдаланган баргизуб (зубтурум) баргини дамлаб ичиш ҳам йўталнинг давосидир.

— Чилонжийда мевасидан тайёрланадиган дамлама юқори нафас йўллари яллиғланганда яхши фойда бериб, қуруқ йутални қолдиради, балғамнинг осон кўчишига ёрдам беради. Бунинг учун 20 г майдаланган мевани ярим чойнак қайноқ сувда 1 соат дамлаб қўйилади. Сузиб, дамламадан кунига 3 маҳал овқатланишдан олдин ичилади.

— Шолғом шарбати ҳам изтиробли йўталда яхши даво бўлади. Бунда тозаланган сархил шолғом шарбатини 1 ош қошиқдан кунига 3-4 марта ичиш тавсия қилинади. Катта ёшдагилар эса бу шарбатдан 2 ош қошиқдан кунига 5-6 маҳал ичишлари мумкин.

Комментариев нет:

Отправить комментарий